Latest news

13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  0 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   53 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  36 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  13 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  16 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  18 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  4 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  12 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  4 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  18

Криштиану Роналду идеал формада бўлиш учун нима тановул қилади? News

Криштиану Роналду идеал формада бўлиш учун нима тановул қилади?

Криштиану худди яхши винодек: Йиллар ўтгани сари фақат ижобий томонга ўзгаради.

Роналду 33 ёшда ва у ҳали ҳам рекордлар ўрнатишни давом эттирмоқда, бир неча ҳафта олдин эса кетма-кет учинчи марта "Реал" Чемпионлар лигаси финалида ўйнашига хисса қўшди.


Овқатланиш худди машғулотлар каби футболчи ҳаётида муҳим ролни ўйнайди ва ўйинчини оптимал формада ушлаб туради.

Криштиану Роналду идеал формада бўлиш учун нималар тановул қилиши сирини очди. Асосийси - тез-тез овқатланиш, аммо оз-оздан. Роналду бир кунда 6 марта овқатланади, бироқ белгиланган порциялар бўйича. Кундузги бир ёки бир ярим соатлик уйқу ҳам керак.

Албатта, нонушта футболчилар учун энг муҳим тановуллардан бири ҳисобланади, шу сабабли Роналду ўзини энергия билан тўлдириш ва ажойиб формада бўлиш учун етарлича овқат ейди.

Криштианунинг нонуштаси қуйидагилардан иборат: Турли ветчиналар ва пишлоқ, круассанлар, бутерброд, йогурт ва кўп мевалар.

Роналду тушликка балиқли таомларни хуш кўради. Португалияликнинг севимли таомларидан бири "bacalhau braz", унда треска балиқ, пиёз, картошка ва тухум бўлади.

Криштиану алкоголдан, ширинлик ва қайта ишланган маҳсулотлардан фойдаланмайди. Роналду учун оқсил ва витаминлар муҳим, шу сабабли португалиялик бу нарсалар бор таомларга катта эътибор беради.

"Мен бутун маҳсулотлар, масалан янги мева, сабзавотларни тановул қилишни истайман" - дейди футболчи.

Айтганча, Рон кундузи бутерброд ва шпрот ейишни яхши кўради.

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика