Latest news

11:26Мозийга қайтиб... Бир сурат тарихи  0 10:52Энцо Мареска товон пулининг бир қисмидан воз кечди  1 10:23ESPN АПЛнинг ўтган йилдаги энг яхши ўнта ёзги трансферлари рўйхатини эълон қилди  0 09:54"Ал Ҳилол" хусусий клубга айланмоқда  1 09:25Романо "Челси" бош мураббийи лавозимига асосий номзодни эълон қилди  1 08:57"Бухоро" икки нафар тажрибали футболчилар билан шартнома имзолаши мумкин  6 08:28Сергеев учун яна бир даъвогар пайдо бўлди  6 08:00"Динамо" легионери "Бунёдкор" ёки "Андижон"га ўтиши мумкин  1 07:30Хато тан олинди: "Арсенал" дарвозасига пенальти белгиланиши керак бўлган  4 02:58АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади  14 01:23Габон термаси тарқатиб юборилди  2 00:45Жалолиддин Машарипов: "Жароҳат олмадим"  15 00:27АПЛ. "Ливерпуль" "Лидс"ни яна мағлуб эта олмади, дербида ҳам дуранг  7 00:13"Челси" бош мураббийлиги учун асосий номзод номи маълум бўлди  6 23:56"Челси" собиқ футболчиси: "Марескага ачиндим"  0

Клинсманн Корея Республикаси бош мураббийи лавозимидан озод этилди News

Клинсманн Корея Республикаси бош мураббийи лавозимидан озод этилди

Корея Республикаси терма жамоаси устози Юрген Клинсманн ишдан бўшатилди.

Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси баёнот берди.

"Корея терма жамоаси мураббийи Клинсманн биз кутаётган ўйин бошқаруви ва терма жамоанинг рақобатбардошлигига олиб келадиган қобилияти ва етакчилик фазилатларини намойиш эта олмади.

Футбол бўйича миллий терма жамоа шунчаки спорт жамоаси эмас, у Корея Республикасини намоён этадиган, одамларнинг эътиборини ва қўллаб-қувватлашини ўзига тортадиган, ўша кучни халққа қайтарадиган жамоадир. Бу давом этиши керак.

Турли мунозаралар натижасида Клинсманнинг рақобатбардошлиги ва мураббий сифатидаги муносабати одамлар кутгандек бўлмади ва буни келажакда яхшилаш қийин, деган қарорга келинди".

Мутахассис Корея терма жамоасини 2023 йилнинг февралидан буён бошқариб келмоқда. Жамоа унинг қўл остида бу йил Осиё Кубогининг ярим финалига қадар етиб борди ва Иорданияга имкониятни бой берди (0:2).

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика