Latest news

12:05"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  0 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  0 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  0 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  2 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  4 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  8 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  21 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  10 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1

Клаттенбург Бенземанинг бекор қилинган голи ҳақида: "Хато, "Ливерпуль"нинг омади келди. Адолат ғалаба қозонди" News

Клаттенбург Бенземанинг бекор қилинган голи ҳақида: "Хато, "Ливерпуль"нинг омади келди. Адолат ғалаба қозонди"

Марк Клаттенбург Карим Бенземанинг Чемпионлар Лигаси финалидаги голи хатолик сабаб бекор қилинди деб ҳисобламоқда.

"Реал" "Ливерпуль" (1:0)ни Винисиус Жуниорнинг 59-дақиқадаги голи эвазига мағлуб этди.

Бензема биринчи тайм сўнггида гол урди, аммо Клеман Тюрпен бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ўйиндан ташқари ҳолатда турган форвардга тўп ярим ҳимоячи Фабиньонинг тиззасидан келган бўлса ҳам голни офсайд сабаб бекор қилди.

"Реал" адолат ғалаба қозонганини ҳис қилмоқда, сабаби Карим Бенземанинг биринчи таймда урган голи бекор бўлди - бу хато.

Федерико Вальверде тўпга биринчи бўлиб етиб борди, аммо тўпга сўнгги бўлиб Фабиньо теккани яққол кўриниб турганди. ВАР бу тасодиф ёки ростдан ҳам атайин қилинган ҳаракатми, шуни ҳал қилиши керак эди. Фабиньонинг тўпга етиб бориш учун олдинга чўзилганини ҳисобга олса, мен буни олдиндан билиб қилинган ҳаракат деб айтардим.

Аммо, ВАР бундай эмас деб қарор чиқарди. Балки улар майдондаги ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлашга қарор қилишгандир. "Ливерпуль"нинг эса омади келди", - деди собиқ футбол ҳаками.


Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика