Latest news

13:45"Манчестер Юнайтед" Шешко учун қанча тўлайди?  0 13:20Галлахер АПЛга қайтиши мумкин  0 12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  3 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  3 11:35Родри яна жароҳат олди  5 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   1 11:04Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"  0 10:45"Шўртан" 15 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олди   4 10:40"Ньюкасл" ПСЖ билан музокараларни бошлади  0 10:05Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди  10 09:33"Барселона" ва Марк-Андре тер Стеген ўзаро келишувга эришди  7 09:06Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақда ўйлашга эрта"  0 08:05Пўлатхўжа Холдорхонов: "Икки очко йўқотдик, ғалаба қозонишимиз керак эди"  2 07:53CAFA "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтиши мумкинми?  12

Кевин Арриета: "Қозоғистон кучли рақиб, бироқ бизда жасур ва довюрак футзалчилар йиғилган" News

Кевин Арриета: "Қозоғистон кучли рақиб, бироқ бизда жасур ва довюрак футзалчилар йиғилган"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Хорватияга қарши ўйиндан сўнг (2:0) Аргентина терма жамоаси аъзоси Кевин Арриета сайтимизга интервью берди.

"Хорватияга қарши қийин ўйин бўлишини билардик. Гарчи улар гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган бўлса-да, аслида, кўпроқ кучга эга эканлигини намоён этди. Шунга қарамай, биз ҳам ўз ўйинимиз кўрсатиб, муваффақиятли натижага эриша олдик.

Кейинги босқичдаги рақиб Қозоғистон қанчалик хавфли эканлиги нимчорак финалда исботини топди. Улар кучли рақиб, бироқ бизда жасур ва довюрак футзалчилар йиғилган. Шу боис, бор кучимизни ишга соламиз. Ушбу қарама-қаршилик жуда қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ. Умид қиламанки, ғалаба биз томонда бўлади", деди Арриета.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина чорак финалда Қозоғистонга қарши баҳс олиб боради. 


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика