Latest news

15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  0 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  11 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  1 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  8 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  8 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1

Кечаги кун қаҳрамонлари ФОТО News

Кечаги кун қаҳрамонлари ФОТО

Кеча Европанинг кучли чемпионатларида навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди.
Англия лига кубоги 3-саралаш босқичида "Арсенал" Лондон дербисида "Тоттенхэм"ни мағлуб этишга муваффақ бўлди - 2:1. Арсен Венгер Жамоаси сафида Матье Фламини дублга эришди.



"Ливерпуль" эса қуйи лига вакили бўлган "Карлайл" билан 120 дақиқа давомида дуранг ўйнади (1:1). Пенальтилар сериясида Мерсисайд клуби посбони Адам Богдан рақибнинг 3та зарбасини қайтариб жамоасига ғалаба келтириб қаҳрамонга айланди.



"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ипсвич"ни йирик ҳисобда таслим қилди - 3:0. Ўйинни асосий таркибда бошлаган Андрес Перейра гол уришга муваффақ бўлди. Клуб мухлислари Перейрани кечаги ўйиннинг энг яхши футболчиси деб тан олишди.



Ўтган мавсумни "Реал"да ўтказган "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Хавьер Эрнандес август ойида Леверкузеннинг "Байер" клубига кўчиб ўтди. Кеча Чичарито "Майнц" билан баҳсда клуб таркибидаги дастлабки голини уришга муваффақ бўлди.



Менхенгладбахнинг "Боруссия" клуби чемпионатни жуда ёмон бошлади. Жамоа дастлабки 5та ўйиннинг барчасида ютқазиб қўйди. Кеча жамоа ўз уйида "Аугсбург"ни қабул қилиб 4:2 ҳисобида таслим қилди ва илк ғалабасини қўлга киритди. Баҳсда мезбонлар сафида Раффаэль учта голга ҳаммуаллифлик қилди.



Пьер-Эмерик Обамеянг Бундеслиганинг дастлабки 6та учрашувининг барчасида гол урган биринчи футболчига айланди ва рекорд қайд этди. Кеча "Боруссия" мавсумда илк бор ғалаба қозона олмади, лекин Обамеянг гол уришда давом этди. Унинг голи жамоани мағлубиятдан қутқариб қолди - 1:1.



Миланнинг "Интер" клуби янги мавсумни қойилмақом тарзда бошлади. Роберто Манчини бошчилигидаги жамоа Италия А сериясининг 5та турида 5та ғалабага эришиб чемпионат карвонбошиси бўлиб турибди. "Нерадзуррилар" кеча "Сан Сиро"да "Верона"ни мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни Фелипе Мело меҳмонлар дарвозасига урди - 1:0.



Италия А серияси дебютанти бўлган "Фросиноне" дастлабки 4та ўйинда 4 бор мағлуб бўлди. Кеча жамоа туринда "Ювентус" меҳмони бўлиб илк очкосини қўлга киритди. Италиянинг амалдаги чемпионига қарши ўйиннинг 90+2-дақиқасида Леонардо Бланчард томонидан урилган гол "Фросиноне"га сенсацион дурангни келтирди - 1:1.  



Вигонинг "Сельта" клуби кеча ўз майдонида Каталониянинг "Барселона" клубини қабул қилиб йирик ғалабага эришди. Яго Аспас ва Нолито "Сельта"нинг ғалабасига жуда катта хисса қўшишди. Нолито учрашувда гол уриб иккита голли пас оширди. Яго Аспас эса дублга эришди - 4:1.



Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема Бильбаонинг "Атлетик" клуби билан баҳсда дублга эришиб жамоага ғалаба келтирди - 2:1. Бензема ўтган турда ҳам Мадрид клубининг ягона голини урганди.



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика