Latest news

22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  2 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  6 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  5 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  2 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  2 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0

Катта интервью. Александр Крестинин: "Қирғизистон чемпионатини ерга урманг" News

Катта интервью. Александр Крестинин: "Қирғизистон чемпионатини ерга урманг"

Якунига етган Осиё Кубогида Қирғизистон терма жамоаси яхши иштирок этди.

Ён қўшниларимиз учинчи ўрин билан бўлса-да гуруҳдан чиқа олишди ва мусобақанинг 1/8 финалида мезбон БАА терма жамоасига имкониятни бой берди. Шунда ҳам БАА билан тенгма-тенг курашиб 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Осиё Кубоги ниҳоясига етганидан сўнг терма жамоа устози Александр Крестинин sportbox.ru сайтига катта интервью берди.

- Бир томондан плей-оффга чиқиш, иккинчи тарафдан эса мағлубият. Қирғизистонда сизни қандай кутиб олишди?
- Худди биз Осиё Кубогини ютгандек. Мусобақадан олдин олдимизга Осиёнинг кучли жамоаларига қарши тенгма-тенг курашиш вазифаси қўйилганди. Бутун мамлакат бизга мухлислик қилди. 

Ҳар бир ғалабадан қанчалик хурсанд, мағлубиятдан шунчалик хафа бўлдик. Энг муҳими, Қирғизистонда футбол борлигини барчага кўрсата олдик. Бу худди Россия терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги иштирокини эслатиб юборди. Қирғизлар ўз миллий терма жамоалари билан фахрланишади. 

- Бундан чиқди, Қирғизистон терма жамоасидан максимал натижа кутиш йўқми?
- Бор. Лекин бир ёдга олинг, барибир Хорватия билан ўйиндан кейин Россия терма жамоаси полизига тош отганлар бўлди-ку. Ҳаммаси қандай қабул қилишингга боғлиқ. Курашда ютқаздингми ё шунчакими. Охиригача ҳаракат қилдингми, ғалаба учун ҳамма чорани қўлладингми. Қирғизистонда ҳам жанговор сифатларни қадрлашади. 

- Аэропортда жамоани қандай кутиб олишди?
- Қирғиз халқи жуда меҳрибон ва бағрикенг. Бу ерда байрам қилишни яхши кўришади. Аэропортдан чиққанимизда майдонда шу қадар одам кўп эдики, ҳатто Янги йилда ҳам бунчалик йиғилмайди. Ўзиям кутилмаган учрашув бўлди. Умуман бегона кишилар телефон рақамимни қаердандир топиб қўнғироқ қила бошлашди. СМС хабарномалар келди, унда сиз учун қўй сўйиб кечки овқатга таклиф этишга тайёрмиз каби ёзувлар бор эди. 

- Расмий тадбир ҳам ўтказилдими?
- Бизни шахсан мамлакат президенти қабул қилди. Йигитларга исм-фамилияси туширилган соат совға қилишди. Менга ҳукуматнинг энг юқори мукофотини беришди, яъни "Данакер". Бундай мукофотга лойиқ инсонлардан Сергей Лавров, Дмитрий Медведев, Йозеф Блаттер, Сергей Шойга, Режеб Эрдўған кабилар бор. Шундай буюк инсонлар билан бир қаторда бўлишнинг ўзи бахт. 


- Қирғизистонда футболчилар терма жамоага қандай тайёрлаб борилади? Ахир у ерда ички чемпионат савияси Осиё даражасидан анча паст-ку. Жиддий рақобат ҳам йўқ.
- Терма жамоанинг 70 фоиз аъзоси қирғиз клубларида ўйнайдиган футболчилардир. Тўғри, Қирғизистон футболи савияси у қадар юқори эмас. Ўзим бир ярим йилдирки қирғиз футболининг байроқдор жамоаси "Дордой"ни бошқариб келяпман. Энг кўп номзод ҳам шу клубдан чақирилган. Бу одатий амалиёт. 

Ҳафталик машғулотлар ва иш тажрибаси орқали футболчиларни халқаро ўйинларга тайёрлашга тўғри келяпти. Биз кам куч сарфлаб ҳам чемпион бўлишимиз мумкин. Лекин мен йигитлардан доим халқаро ўйинга ҳозирлик кўргандек ҳар бир машғулот ва ўйинга жиддий муносабатда бўлишларини талаб қиламан. Ҳамма борини бериб ишлайди. 

- Терма жамоани сиздан олдин бошқарган мураббий Қирғизистон чемпионатини Россия биринчи лигаси билан таққослаганди. У ҳақми?
- Агар жамоаларнинг ўртача савиясини олсак, албатта Россия биринчи дивизиони билан рақобат қилса бўлади. Лекин бемалол улар билан жиддий кураша оламиз. 

Масалан, Туркияда ўтказилган йиғинда биз Россия Кубоги финалчиси "Авангард" билан ўйнагандик. Ўйиннинг иккинчи таймида руслар ўз жарима майдончаси ичидан чиқа олмай қолишган, атиги икки марта дарвозамиз томон кела олишганди. 

- Қирғизистон олий лигасида нечта жамоа ўйнайди?
- Саккизта жамоа тўрт даврали тизимда ўйнайди. Шунингдек, мамлакат Кубоги учрашувлари ҳам бор. Терма жамоа ўйинларини қўшиб ҳисоблаганда ҳар бир етук футболчи йил давомида 40-45та учрашув ўтказади. 


- Осиё Кубогидан олдин сиз Антон Коченковни саралаш ўйинларига чақиришдан маъни йўқ, лекин финал босқичида унинг ёрдами керак бўлади дегандингиз. Якунда эса уни терма жамоа рўйхатида кўрмадик. Нега?
- Антон билан доим алоқадаман. У билан муносабатимиз яхши. Мен унга Осиё Кубогида катта ёрдаминг тегади деб айтгандим. Лекин Антон менга "Локомотив" асосий таркибидан жой олиш учун клуб машғулотларида кўпроқ иштирок этиши кераклигини айтди. 

У ўз фаолиятини йўлга қўйишга ҳаракат қиляпти ва бу ўринда халақит бермоқчи эмасман. Унинг қарорини нормал қабул қилдим. Агар у Қирғизистон терма жамоасида битта ўйинда майдонга тушса бўлгани Россияда уни легионер деб ҳисоблайдилар. Россияда легионерларга бўлган чеклов бизга халақит беряпти. Мен Антонга омад тилаб қоламан. 

- Хитой билан кечган баҳсда Павел Матяш ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган вазиятда Коченковни эсладингизми?
- Йўқ, албатта. Пашани қўллаб-қувватладим. Аммо бу мен кўрган голлар ичида энг ғалатиси бўлди. Қандай қилиб шунақа гол ўтказиб юбориш мумкин, ҳеч тушунмайман. Матяш қўллари билан тўпни ушлаб олди ва дарвоза ичига ўзи киритиб қўйди. 

Унинг ҳаракатида мантиқ топиш жуда мушкул. Афсуски, бу Осиё Кубогидаги иштирокимизга таъсир қилди. Лекин тан олиш керак, Матяш уч йил жамоани елкасида кўтариб юрди. Бундай қилиқ эса ҳар ким билан рўй бериши мумкин. Филимоновни бир ёдга олинг. 

- Четда яшаётган қирғизистонликлар сизга мурожаат қилишгани ростми?
- Амекрика ва Европада яшайдиган йигитлар келишди. Улардаги иштиёқни тушуниб турибман. Футболчи терма жамоада ўйнаб кейинчалик клубда яхши шартномага эга бўлишни хоҳлайди. Лекин биз ҳали ҳеч кимни олганимиз йўқ. Қолаверса Қирғизистон чемпионатини ерга урманг. Бу ерда бир оёқли футболчилар йўқ. 

- Қирғиз футболининг алоҳида жиҳати нимада?
- Деярли барча қирғизлар генетик томондан баланд бўйли эмас. Бақувват ўйинчилар ҳам кам. Лекин жуда тезкор, эгилувчан, меҳнаткаш ва борини берадиган ўйинчилар. Шу боис ҳам уларга комбинацион футбол ўйнашни ўргатяпман. Тўп ҳар доим бизда бўлиши  керак. Физика ва техника қирғизларга кўпроқ ердан ўйнаш имконини беради. 


- Сиз тўсатдан мураббий бўлиб қолганингизни айтгандингиз. Клубга ўйинчи сифатида келгансиз, бироқ жароҳат туфайли футбол ўйнашни тўхтатгансиз ва мураббийликни бошлагансиз. Ҳатто лицензиянгиз бор эди. Вазиятдан чиқиб кетиш учун шундай қилганмисиз?
- Шундай деса ҳам бўлади. Кам пул топганим учун мажбурликдан ҳамма ишга қўл уришни хоҳлардим. Фаолиятимни тугатиш ниятида эмасдим, аммо жароҳат режаларимга ўзгартириш киритишга сабабчи бўлди. 

Даволаниб бўлгач ўйинчи-мураббий сифатида бир-иккита учрашувда иштирок этдим. Ҳатто гол урдим. Футболни тугатгач мураббий бўлиб ишламоқчи эдим. Анъанавий йўлни танлагандим. Дастлаб Краснодар академиясида ишлайман, уёғи эса қандай ишлашимга боғлиқ дердим. Аммо 30 ёшда мураббий бўлиш умуман хаёлимга келмаганди.

- Якунда "Дордой" билан илк мавсумдаёқ чемпион бўлдингиз. Бу мўъжизами?
- Тўғрисини айтсам, бу қандай рўй берганини ҳалигача тушунмайман. Ўйлайманки, футбол тили билан айтганда бу тўлиқ менинг хизматларим туфайли юз берди. Ўшанда молиявий масалаларни ҳал этишда ёрдам берган, ҳомийлардан ойлик пулларни олишни уддалаган, инфратузилмани кўтарган, ўйин куни ош ўрнига хамирли овқат ейишни футболчиларга сингдира олган клуб бош менежери Медербек Сидиқов иккаламиз қандай катта ишни бажарганимизни ҳозир ҳам тушуниб етмайман. Мен янги ишимга ниҳоятда масъулият билан
қарагандим. 

- Эндиликда сиз Қирғизистонда миллий қаҳрамонсиз. Ниманидир ўзгартириш қийин бўладими?
- Агар таклифларни назарда тутаётган бўлсангиз, Осиё Кубогига қадар ҳам вариантлар бор эди. Асосан Осиёнинг ўзидан. Менга ҳозир Қирғизистонда яшаш ва ишлаш жуда қулай. Қани кўрамиз, кейинчалик нима бўлар экан. Айтганча, ўтган йил Россия биринчи лигасидан таклиф бўлганди. Клуб Премьер-лигага ҳаракат қилаётганди. 

Агар борганимда ҳозирги маошимдан 10 марта кўп олардим. Жуда кўп ўйладим. Лекин Қирғизистон футбол федерацияси раҳбариятига терма жамоани Осиё Кубогига олиб бораман деб ваъда бериб қўйгандим. Менга ишонган одамларни ташлаб кетишни истамадим. Натижада ишимни охиригача бажардим. 

- Краснодардан таклиф бўлмадими?
- Бу - менинг она шаҳрим. Қачондир "Краснодар"ни бошқаришни хоҳлайман. Лекин ҳозир бу амалга ошадиган иш эмас. Клубда менинг яқин дўстим Мурод Мусаев жуда яхши ишлаяпти. Биз анчадан бери бир-биримизни биламиз. Ўйлайманки, бу йил унга чемпионликни қўлга киритиш насиб этади. Лекин ҳеч қайси клубга ёрдамчи мураббий бўлиб бориш ниятим йўқ.


- Қирғизистонда ўртача ойлик қанча?
- 1000 доллар. Топ футболчилар 2000 долларгача олишлари мумкин. Жуда кулгили, тўғрими? Лекин яшаса бўлади. Бошқа Осиё мамлакатларида эса 8000-10000 доллар атрофида маош олишяпти. Шу боис кўпчилик кетиб қоляпти. Ўйлайманки, тез орада бу вазият ўзгаради. Терма жамоа натижалари бунга сабаб бўлиши керак. Масалан, мамлакат президенти терма жамоа учун алоҳида стадион қуриб беришга ваъда берди. 

- Сиз ҳеч қачон топ клубларда ўйнамагансиз. Ҳеч футбол мен учун эмас экан деган хаёлга борганмисиз?
- Асло. Мен доим ўз савиямни баҳолай олганман. Олий лигада ўйнаб кетишга кўзим етарди. Тўғри, Егор Титовдек тўп тепа олмасдим. Аммо ўртамиёна клубларда ўйнай олардим. 

- Лекин...
- Лекини шундаки, Россияда яхши агентсиз юқорига кўтарила олмайсан. Аввалига Константин Сарсания мен билан ишламоқчи бўлганди. У ўшанда энди агентлик фаолиятини бошлаганди. Мен биринчи лигада қатнашувчи Краснодарнинг "Колос" клубида ўйнардим. 16 ёшда эдим ва тез-тез асосий таркибда майдонга тушардим. 

Сарсания мени "Брюгге"га ўтказиши мумкин эди, лекин "Колос" қўйиб юборишни хоҳламади. Ўзим кета олмасдим. Натижада клуб инқирозга юз тутди, Сарсания эса кетиб қолди. Шундан сўнг менга яхши агентлар дуч келмади. Агар Бельгияга кетганимда ҳаммаси бошқача бўлармиди. 

- Ўз интервьюларингиздан бирида Юрий Жирков футбол оиласидан эмас деб айтгансиз. Кейинчалик яна шундай футболчини учратдингизми?
- Тўғрисини айтсам, мен ўша гапларни журналист босиб чиқариши учун айтмагандим. Интервью чиққач Юрий телефон қўнғироқларимга жавоб бермай қўйди. Ундан бу маълумот матбуотга чиқиб кетгани учун узр сўрамоқчи эдим. Афсуски, ҳозир ҳам гаплашмаймиз. 

Бошқа одамлар ҳақида гапирадиган бўлсам, мен Александр Саенко билан бирга катта бўлганман. У жуда иқтидорли футболчи эди. Аммо оиласи кўп ичарди. Бу эса Сашага таъсир қилмай қолмади ва кўп марта тушкунлик ҳолатига тушиб қолди. 


- Ўша интервьюда "Краснодар" академиясининг сиёсати ёқмайди дегансиз. Шуни тушунтириб берсангиз?
- Инфратузилма ва бошқарув бўйича эътироз йўқ. Лекин сербиялик раҳбар Александр Марьянович қўллаётган иш услубига қўшилмайман. Кўплаб иқтидорли маҳаллий футболчилар ўйнаб кета олмади. Кўпчилигини шахсан ўзим ҳам танийман. Агар улар билан алоҳида ишланганида портлаб чиқишлари мумкин эди. 

"Краснодар" академияси ўзи қўллаётган методика билан ёшларни тарбиялаб бера олмаяпти. Клуб Россиянинг исталган нуқтасидан футболчи олиши мумкин. Академияда селекция ва скаутинг тизими жуда яхши йўлга қўйилган. Лекин тарбия яхши эмас. Краснодарлик болалар қани? Шунинг учун айтяпман, сербиялик яхши менежер, лекин мураббий эмас. 

Шу боис ҳам кўпчилик ёш мураббийлар академия танлаган йўлдан чиқа олмаслик натижасида ўсмай қолишдан қўрқиб бошқа клубларга ўтиб кетишяпти. У ерда бошқа чораси йўқ ёки юқоридан буйруқ олишни хуш кўрувчиларгина узоқ ишлайди. "Спартак", ЦСКА, "Локомотив"да бу борада иш умуман бошқача йўлга қўйилган. 

- Мисол келтирсангиз.
- Сербиялик мутахассис академия тарбияланувчилари бир ой фақат жарима зарбаларини тепиш билан машғул бўлиш кераклигини айтди. Бунинг натижасида танлов ўтказиладиган бўлди. Жарима тўпларини амалга ошириш керакми? Ҳа, керак. Гап бўлиши мумкин эмас. 

Лекин бошқа мураббий ўйладики, унинг икки нафар марказий ҳимоячиси жаримани тепа олмайди. Улар бошқа жиҳатдан кучли. Шунда мураббий келинглар яхшиси сиз билан тўпни узоқ масофага оширишни машқ қиламиз дейди. Шундай қилса, ҳимоячиларга яхши бўлади. Ахир ўйин пайтида барибир жарима тўпини бошқалар тепади. Буни эса сербиялик кўриб қолади ва ўша мураббийга 10 минг рубль жарима солди. 

Кимга унинг методикаси ёқмаса, марҳамат кетиши мумкин. Бошқа академияларда бундай услуб йўқ. Тўғри, "Спартак" мактабида тўп билан муомалага жуда катта эътибор берилади, лекин бу ҳам мураббийнинг қарашига боғлиқ. "Краснодар"да ҳамма серб нима деса шуни бажариши шарт. У мураббийларга қараб сизлар ишлайверинглар, сиз учун ҳам мен ўйлайман дейди. Бу эса нотўғри.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика