Latest news

07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  0 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  30 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  23 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  7 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3

Катанец танлови ва Баджо қисмати News

Катанец танлови ва Баджо қисмати

Бугун Осиё Кубоги саралаш учрашувлари учун таклиф этилган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди.

Рўйхат ҳаммада ҳар хил тасаввур уйғотган бўлиши табиий. Чунки ҳаммамизнинг миямизда "ўз терма жамоамиз бор". Миллий терма жамоага эътибор қанча юқори бўлса, шунча яхши. Бразилия терма жамоасини бошқарган мураббийлардан бири ўз вақтида шундай деганди: "Бразилияда ҳамма мураббий ва ҳар бир мухлиснинг ўз 23талик таркиби бор". 

Бу нафақат Бразилияда, балки Англия, Испания, Россия, жумладан бизда ҳам шундай. Қачон терма жамоа таркиби эълон қилинса, қайсидир футболчилар борасида норозилик кайфияти уйғонади. "Фалончи ўрнига фалончини чақирса бўларди, фалончи лойиқмас, пистончи лойиқ" каби гаплар доим айтиб келинган ва бундан кейин ҳам бу мавзу давом этаверади. 

Лекин бир нарсани унутмайлик, терма жамоа бош мураббийи - Сречко Катанец ва бу унинг танлови. Таркибни ўзи йиғяпти ва натижага ҳам ўзи жавоб беради. Бу ўринда биздан талаб қилинадигани фақат - бош жамоани қўллаб-қувватлаш. Ахир олдинда Осиё чемпионатига саралаш беллашувлари кутяпти. 

Масалан, мен учун Катанец ким(лар)ни чақиришининг умуман фарқи йўқ. Муҳими, бирламчи вазифа бажарилса бўлгани. Бирламчи вазифа эса Осиё Кубогига йўл олиш. 

Ҳа, тўғри, балки ўз позицияси бўйича кучли футболчилар таркибдан четда қолгандир, аммо бу танлов Катанецники ва натижага у жавоб беради. 

Х.Холиқов.

P.S. Роберто Баджо деган кучли футболчини кўпчилик эшитган. У учта жаҳон чемпионатида қатнашган: 1990, 1994, 1998. Лекин ишонасизми, шу футболчи бирортаям Европа чемпионатига бормаган. Ҳар сафар турли сабабларга кўра, рўйхатдан тушиб қолаверган. Европа чемпионатларида Италияни бошқарган мураббийларнинг қарори шундай бўлган. Лекин бу асло Робетро Баджонинг иқтидорига шубҳа келтирмайди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика