Latest news

23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 0:0 (матнли трансляция)  19 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  7 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  14 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  61 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0

Катанец Осиё кубогидаги рақиблари ҳақида фикр билдирди News

Катанец Осиё кубогидаги рақиблари ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Осиё кубогининг қуръа натижаларига кўра, гуруҳдаги бўлажак рақиблари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз "Б" гуруҳида Австралия, Сурия ва Ҳиндистонга қарши кураш олиб боради.

"Қуръа натижалари ҳақида гапирадиган бўлсам, барча гуруҳлар бир-бирига яқин даражада, яъни ҳар бир гуруҳ жуда мураккаб. Бизнинг гуруҳдаги Австралия Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бири саналади. Сурияни ҳам ҳурмат қиламиз. Уларда кучли футболчилар, шу жумладан, яхши ҳужумчилар мавжуд. Шу боис, бу жамоага қарши ўйинда эҳтиёт бўлишимиз лозим. Ҳиндистоннинг турнирда бор кучини бериб ўйнашига ишонаман. Уларнинг баъзи учрашувларини кузатганман. Жамоада бош мураббий хорватиялик Игор Штимац ҳисобланади. У жуда яхши мутахассис ва жамоани турнирга яхши тайёрлай олади. Ўйлайманки, биз қитъа биринчилигига тайёр ҳолатда борамиз. Барча футболчиларимиз жароҳатларсиз мусобақага етиб боришига умид қиламан. Яхши натижа кўрсатишимизга ишонаман", деди Катанец.

Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика