Latest news

00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  19 23:56"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  6 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  8 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

Карлуш Кейруш: "Ўзбекистон терма жамоасида иш бошлашим мумкинмиди? Буни изоҳсиз қолдираман" News

Карлуш Кейруш: "Ўзбекистон терма жамоасида иш бошлашим мумкинмиди? Буни изоҳсиз қолдираман"

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш сайтимиз учун алоҳида интервью беришга рози бўлди.

Фақат вақти камлиги боис 10 дақиқача ажрата олишини айтди. Натижада биз ҳам имкониятни бой бермай тезда саволларга ўтдик.

- Жаҳон чемпионатидан сўнг ҳаётингизда нима ўзгарди?
- Катта ўзгариш бўлгани йўқ. Мен ҳар доим яхши мураббий бўлишни хоҳлаганман. Жаҳон чемпионатидан олдинми ё кейинми бунинг фарқи йўқ. Мен охирги йилларда фақат энг яхши мураббий бўлишга ҳаракат қиляпман. 

- Эрон гарчи жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқа олмаган бўлса-да, мусобақада яхши иштирок этди. Муваффақиятнинг асосий сири нимада?
- Оддий қилиб айтганда, қаттиқ меҳнат ва тўғри ишлашда. Биз вақтдан унумли фойдаландик ва деярли ҳар куни дам олишсиз машғулот ўтказдик. 

- Жаҳон чемпионатидан олдин қандай хаёлда эдингиз?
- Кўпчилик бизга ишонмаганди. Чунки мундиал пайтида одамларнинг хаёли бошқа жамоаларда бўлади. Лекин биз  ишлашда давом этдик. Кишини хурсанд қилган жиҳати, жаҳон чемпионати биз учун муваффақиятли кечди ва энди бемалол Осиё Кубоги ҳақида ўйласак бўлади. 

- ЖЧдан олдин натижа қандай бўлишидан қатъий назар Эронни тарк этаман дегандингиз.
- Йўқ, мен бундай демаганман. Балки журналистларнинг ўзи тўқиб ёзган бўлишлари мумкин. 

- Осиё Кубоги-2019да ғолиб чиқиш асосий мақсадингизми?
- Ҳа. Биз бу мусобақага фақат ғалаба учун борамиз. Эрон олдида бундан бошқа йўл йўқ. 

- Қишда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан учрашганмисиз?
- Бу саволни изоҳсиз қолдираман. 

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқариш бўйича расмий таклиф бўлганми?
- Матбуот анжуманида айтиб ўтганимдек, бу каби саволларни очиқ қолдираман. 

- Майли, бошқа саволга ўтамиз. Шу пайтгача Ўзбекистонга қарши олтита ўйин ўтказгансиз. Шундан тўрттаси расмий ва иккита ўртоқлик. Қайси учрашув кўпроқ ёдингизда қолган?
- Менда Ўзбекистон билан ҳар доим илиқ хотиралар қолган. Лекин энг катта дарсни 2012 йил Теҳронда бўлиб ўтган ўйиндан олганман. Ўшанда биз 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйгандик.

- Қайси ғалабани кўпроқ эслаб турасиз?
- Барчасини. Чунки ғалаба кишига завқ бағишлайди, мухлислар ҳам хурсанд бўлади. 

- Эроннинг навбатдаги рақиби Ўзбекистон терма жамоаси дейилганда хаёлингизга нималар келади?
- Мен хоҳ Ўзбекистон, хоҳ бошқа жамоа бўлсин рақиб деганда фақат расмий ўйинларни тушунаман. Қолган пайт бизлар ўртоқлармиз. Тошкентга ҳам рақиб сифатида эмас, балки ўртоқлик учрашуви ўйнаш учун келганмиз.

- Ўзбекистонда қайси футболчиларни алоҳида кўрса оласиз?
- Сизларда яхши футболчилар кўп. Масалан, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Сардор Рашидов... Терма жамоангизга қарши ўйнаш осон эмас. Ўзбекистон - Осиёда мен энг яхши кўрган жамоалардан бири.

- Терма жамоамизга қандай таъриф берган бўлардингиз?
- Биринчи навбатда жиддий ва ҳурматга сазовор рақиб. Чунки сизларда яхши ўйинчилар бор, шунингдек жамоа футбол ўйнашни билади. Ўзбекистонни тартибли футбол ўйнайдиган жамоа деб ҳисоблайман.

- Ҳаётда ва футболда сиз учун энг муҳим нарса нима?
- Ҳурмат. Нима иш қилишингдан қатъий назар ҳаммани ҳурмат қилишинг керак.

- Нима деб ўйлайсиз, Сардор Азмун Осиё Кубогига қадар терма жамоага қайтадими?
- Ишончим комилки, агар ўша пайтгача терма жамоа бош мураббийи бўлсам, Азмун албатта қайтади. Мен уни қайтариш учун бор имкониятимни ишга соламан. 

- 2012 йил Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон - Эрон учрашуви ёдингиздами? Ўшанда жамоангиз 90+4-дақиқада гол уриб ютиб кетганди. Япониялик ҳакам бизнинг голимизни ҳисобламаганди.
- Кўп ўйинлар доим эсимда қолади. Мен ҳатто кичик эпизодларгача эслашга ҳаракат қиламан. 

- Ўша ўйинда терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов билан бироз тортишиб қолгандингиз.
- Ўйин пайти ҳамма нарса бўлиши мумкин. Лекин мен ҳар доим ўз ҳамкасбларимни ҳурмат қиламан. Футболда иккала жамоа ҳам ютиш учун ўйнайди. Биз фақат ўйин пайти рақиблармиз, баҳс якунига етгач яна дўст бўлиб қолаверамиз. 

- Охирги савол. Бу йилги жаҳон чемпионатида тарихда биринчи марта Осиёдан бешта жамоа қатнашди. Лекин фақат Япония гуруҳдан чиқа олди. Осиёда футбол секин ўсяптими?
- Буни бир сўз билан ҳаракатсизлик, яъни бир жойда туриб қолиш деган бўлардим. Осиёда футбол на кўтариляпти, на пастга тушяпти. Биз доим бир хил хатоларни такрорлаш биланд бандмиз. Европа анча юқорилаб кетди, лекин Осиё билан Африка футболи ҳамон уйқуда.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика