Latest news

09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  0 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  1 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  3 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  7 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  24 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22

Карлос Тевес: “Мессини ёқтирмайдиганлар футболни тушунишмайди” News

Карлос Тевес: “Мессини ёқтирмайдиганлар футболни тушунишмайди”

“Ювентус” таркибида ажойиб мавсумни ўтказган Карлос Тевес айни кунларда Аргентина терма жамоаси сафида “Копа Америка” мусобақасида иштирок этмоқда.


У терма жамоанинг ҳозирги авлодини катта ғалабаларга ҳақли деб ҳисоблаши ҳақида таъкидлаб, турнирнинг расмий сайти ходимлари берган бошқа саволларга жавоб қайтарди.


- “Миллат футболчиси” деган лақаб сизни тўйдириб юбормадими?

- Йўқ, футбол лақабдан кўра кўпроқ чарчатди.

- Нима учун футболдан чарчадингиз?

- Футболда бундай кўп ўйнаш жонга тегади. Танаффуссиз ўйнашга тўғри келганда тўйдириб юборади.

- Нима сабабли баъзи голларингизни футболка остидан кийилган либосни кўрсатган ҳолда нишонлайсиз? Унда Аргентинанинг камбағал даҳалари номлари битилган.

- Чунки улар менинг одамларим. Улар ҳақида унутиб қўйишим мумкин эмас. Ўша одамлар барчадан камроқ ёрдам олишади ва вазифам уларни сал бўлса-да, хурсанд қила олиш.

- Сизга ўз ҳудудингизда ўйнаш кўпроқ ёқадими ёки юқори савияда?

- Юқори савиядан кўра, ўз ҳудудимдаги йигитлар билан ўйнашдан кўпроқ завқ оламан.

- Аргентина терма жамоаси сиз учун нимани билдиради?

- Бу клуб сафида қилаётган хизматларинг учун мукофотдир. Ўйлайманки, бундан хурсанд бўлиш керак.

- Терма жамоа футболчиси бўлиш қулайми ёки аксинча?

- Ҳозир қулай. Айни пайтда бу менга кўпроқ завқ олиб келяпти.

- Аввал завқ олишга нима халал берганди?

- Терма жамоада узоқ вақт бўлиб келганингда сенга ёқмайдиган кўплаб нарсаларни кўрасан. Лекин терма жамоадан 4 йил четда юрсанг унинг футболчи учун ҳамма нарса эканини тушуниб етасан.

- Нималарни соғиндингиз?

- Кийиниш хонасини. Йигитларни. Муҳитни ҳам соғиндим.

- Ушбу Америка Кубоги 2011 йилги мусобақа учун реванш бўла оладими?

- Буни реванш деб аташни истамайман. Лекин ушбу мусобақада асосий юз бўлишимизга қўшиламан.

- Сиз терма жамоа ва ундан ташқарида бўлгансиз. Аргентинада одамлар терма жамоани ёқтиришадими?

- Унда бошқа одамлардан сўрашингиз лозим, мендан эмас.

- Аргентиналиклар Мессини ёқтирадими?

- Уни ёқтиришларига ишонаман. Чунки у аргентиналик ва жаҳондаги энг кучли футболчи.

- Уни зарур бўлгандек қадрлашадими?

- Мессини ёқтирмайдиганлар футболни тушунмайди. Унинг хаёлидан нима ўтаётганини тасаввур қилолмайман.

- 2011 йил Америка Кубогидаги Тевес ва ҳозиргисининг ўртасида қандай фарқ бор?

- 8 килограмм. Ўйлайманки, мен жисмонан яхшироқ ҳолатдаман. Руҳий ва футбол тарафлама ҳам яхшироқман. Олдингига қараганда кучлироқ одамга айландим.

- Футболда сизга ҳалигача нима ёқади?

- Интилиш, мухлислар ва уни ўраб турган ҳамма нарса. Аввал буларни рад этардим, энди барчасидан роҳатланяпман.

- Серхио Агуэро Аргентина терма жамоасининг ҳозирги авлоди ҳеч нарса юта олмаса, умрининг охиригача бундан афсусланиб ўтишини айтди. Бунга қўшиласизми?

- Ҳа. Бу авлод узоқ вақт мобайнида бирга бўлиб келди. Аввалгидек баҳона қила олмаймиз. Турли авлод вакиллари бир-бирини яхши билмаслигини айтолмаймиз. Бу жамоа 20 ёшдан мусобақаларда зафар қучди. Ўйлайманки, у ниманидир ютишга арзийди.

- Ниманинг эвазига Аргентина терма жамоаси Америка Кубогида ғалаба қозониши мумкин?

- Аргентинада жамоа борлигига ишонаман. Ўтган йили жамоа жаҳон чемпионати финалида ўйнади. Менга Мартинонинг ғоялари ёқади. У ҳужумни хуш кўради, бу эса ҳозирги жамоа учун жуда муҳим. Аргентина терма жамоаси ҳамиша ҳужум қилиши лозим. Айниқса, ҳозирги таркибдаги футболчиларни ҳисобга олган ҳолда.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика