Latest news

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  47 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  11 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Камолиддин Мурзоев: "Насаф" жавоб учрашувида "Шаржа"дан реванш олиши мумкин" News

Камолиддин Мурзоев: "Насаф" жавоб учрашувида "Шаржа"дан реванш олиши мумкин"

Кеча Ўзбекистон жамоалари ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-туридаги иштирокини бошлади.

ОКМК ўз майдонида "Сепахон"га мағлуб бўлган бўлса, "Навбаҳор" Наманганда иродали ғалабага эришди. "Насаф" сўнгги дақиқаларда 1 очко билан қайтиш имконидан маҳрум бўлди. Бугун "Пахтакор" Туркманистоннинг "Аҳал" жамоасига қарши майдонга чиқади. Мазкур учрашувлар ҳақида сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров тажрибали мутахассис Камолиддин Мурзоаевнинг фикрлари билан қизиқиб кўрди. 

- Очиғини айтганда, "Навбаҳор" футболчилари ва мухлислари учун хурсандман. Охиригача курашиб, якунда ғалаба қозонишди. ОКМК футболчилари бунданда юқори натижаларга лойиқ. Ўйлайманки, қолган учта ўйинда ОКМК жамоаси уялтириб қўймайди. "Насаф" потенциали бор жамоа. Уйдаги жавоб учрашувида "Шаржа" устидан ғалаба қозона олади. Кеча сўнгги дақиқаларда фақат омад юз ўгирди. Умуман олганда, рақиблар ҳам шунчаки 3 очко олиб кетиш учун келмаяпти, курашяпти. 

- Мавсум якунланаётган паллада ОЧЛ гуруҳ ўйинларининг қизғин паллага кириши жамоаларимизга бош оғриқ бўлади. Олдин бундай ҳолат бўлмаган. Ҳозирги кунда "Насаф", "Навбаҳор", "Пахтакор" ва ОКМК бу паллада аниқ йўналишни танлаб олиш муҳим. Мураббийлар қийин вақтда ечим топа олиши керак. Бир ўйиндан иккинчи ўйингача максимал тайёрлаш асосий омиллардан бири ҳисобланади. Шундай ҳолатлар бўляптики, ОЧЛдан кейин дарҳол чемпионат учрашувларига ўтиш қийинчиликлар туғдиради. Бу нарсани нафақат ўзимизда, балки Европада ҳам кўришимиз мумкин. Футболчиларни руҳан тайёрлаш ҳам катта маҳорат талаб қилади. Шу масалаларда жамоаларнинг раҳбарлари эътиборлироқ бўлиши зарур. Сафар ўйинларига боришни ташкиллаштириш ва ҳоказо. Юқори натижани кўзлаган жамоалар футболдаги майда деталларигача аҳамият бериши керак деб ўйлайман. 

- "Пахтакор"нинг ғалабасини ҳаммамиз кутмоқдамиз. Бир нарсани айтиш керакки, оддий ва осон ғалаба бўлмаслиги мумкин, чунки ўзбек ва туркман жамоалари ўртасидаги ўйинлар доим кескин кечган. Улар бизга етарлича қаршилик кўрсата олган. Шундай бўлса-да, амалдаги чемпионимиз мухлисларга кўтаринкилик тақдим қилган ҳолда ғалабани ўзиники қилади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика