Latest news

19:40Сенегал ҳукуматидан КАФга оғир айблов: "Улар коррупцияга ботган, кубокни Марокашга беришлари — адолатсизлик!"  0 19:15Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)  3 19:15Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 0:1 (матнли трансляция)  7 19:00"Қизилқум" – ОКМК. Таркиблар эълон қилинди  0 17:54"Келиб олиб кетинглар!" Ниакате чемпионлик Марокашга олиб берилганидан даҳшатда  0 17:44Даҳшатли талаб! "Атлетико"нинг 55 минг мухлиси финалга бормоқчи, аммо чипталар етмайди  2 17:31"Реал"да катта хавотир: Куртуа "Атлетико"га қарши супердербини ўтказиб юборадими?  3 17:20Расман: Кудряшов жамоадан кетди. "Сурхон"ни вақтинча Анвар Ғофуров бошқаради   1 17:03Энрике "Челси"ни тор-мор этгач лол қолдирди: "Бизнинг иккита голимиз ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлганди!"  1 16:55Ўзбекистон Жаҳон чемпионати арафасида Европанинг топ терма жамоасига қарши ўйнаши мумкин  17 16:46Котрина Кулбите: "Тарих яратишга бир қадам қолди"   2 16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1 16:21Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди  11 15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  5 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2

Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди" News

Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"

"Ювентус" директори Жоржо Кьеллини Италия чемпионатининг 25-турида "Интер"га қарши ўйиндан (2:3) сўнг ҳакамлик борасида кескин фикр билдирди.

Унинг таъкидлашича, бугунги учрашувда содир бўлган ҳолатлардан кейин футбол ҳақида гапиришнинг ўзи қийин. "Бугун мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолатлар юз берди. Бу фақат бизга эмас, бошқа жамоаларга ҳам тегишли бўлиши мумкин. Эҳтимол, эртадан бошлаб VAR тизимини ўзгартириш вақти келди. Чунки шундай муҳим ўйинларда бунчалик кўп хатолар такрорланиши мумкин эмас. Мавсум бошидан бери ҳакамлик даражаси талабга жавоб бермаётганини бутун дунёга етказишга ҳаракат қилдик. Афсуски, бугун айнан шу муаммо яна бир бор намоён бўлди. Бу ҳолат мавсум давомида кўплаб жамоалар билан юз берди. Энди ўзгариш қилишимиз шарт. Италия футболдаги муаммоларни доим орқага суришни давом эттира олмаймиз", — деди Кьеллини.

Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг биринчи бўлими якунига яқин бош ҳакам "Ювентус" ҳимоячиси Пьер Калюлюни майдондан четлатган. Бу қарор туринликлар мураббийлар штаби норозилигига сабаб бўлди. Натижада, танаффус пайтида стадионнинг ички хоналарида жамоа мураббийлари ва ҳакам ўртасида тортишув юзага келиш хавфи пайдо бўлди.

Rating: +2   

Comments

+1   
15 feb 09:03:25
Ned2000
Kotiga tiqdi shunday zor oyin bolayotgandi
   
15 feb 16:56:32
Haqiqat-2
Reply to comment by Асилбек Муминов
Уйинни повтор курдим. Хаккаттан 2 чи жёлтый кур курона берворипти бастони про уровенда шунгипти) вар аралашувига 2 чи сарикдиям киритиш керекан футболди ривожлантириш буледи. Ювентус характер курсатипти шунде бусаям
Футболни тушунадиган мухлис экансиз
   
15 feb 15:54:14
Hilol
Ебан судья
   
15 feb 15:41:02
Асилбек Муминов
Reply to comment by Haqiqat-2
Даниэло Довери ёки Фелипе Массага бериш керак эди ўйинни
Уйинни повтор курдим. Хаккаттан 2 чи жёлтый кур курона берворипти бастони про уровенда шунгипти) вар аралашувига 2 чи сарикдиям киритиш керекан футболди ривожлантириш буледи. Ювентус характер курсатипти шунде бусаям
   
15 feb 14:30:28
Muhammadamin Qodirjanov.78
Хакикатан уйин зур бопти бекорга Айтмеман да хозирги кунда А Сера Ла лигадан устун деп лекин Юве уйинчисига но хак Кзил берибди Шундай ващийат Бази жамоа бн содир болганда борми бу йер Каментлар бн туларди Хакамни бизни....
   
15 feb 10:25:39
Haqiqat-2
Даниэло Довери ёки Фелипе Массага бериш керак эди ўйинни
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика