Latest news

07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  8 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  14 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  131 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1

"Жон сақлаш учун курашмаймиз, "Қўқон-1912"нинг мақсади фақат юқорига интилиш" - Жасурбек Ёқубов News

"Жон сақлаш учун курашмаймиз, "Қўқон-1912"нинг мақсади фақат юқорига интилиш" - Жасурбек Ёқубов

Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" жамоаси янги мавсумга қизғин ҳозирлик олиб бормоқда.

"Шунқорлар" яқинда мудофаа чизиғидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида Жасурбек Ёқубовни таклиф қилди ва томонлар расман шартнома имзолади. Биз эса унинг янги жамоасидаги фикрларини тингладик. 

"Жамоадагилар менга бегона эмас. Баҳром Ҳайдаров, Рустам Арипов билан бирга "Сурхон"да ишлаганмиз. Уларнинг таклифини ўйлаб ўтирмадим. Сабаби Қўқон ўзимни уйим. Бир неча йил олдин тўп тепиб кетганман. Ўшандан кейин "Пахтакор", "Бунёдкор", "Сўғдиёна" каби жамоаларда ўйнадим. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши кечди. Фақат ўтган йили иккинчи даврада жароҳат олдим. Ҳозирда жамоа билан машғулотларни бошладим. Шу бироз қийинчилик туғдирди. Насиб қилган экан яна Қўқондаман. 

Жамоамиз Суперлигага қайтди. Лекин бу дегани жон сақлаш учун курашади дегани эмас. Мақсадимиз фақат олдинга интилиш. Юқори ва муносиб ўринларга ҳаракат қиламиз. Жамоа ёмон эмас, аҳил оила йиғилган. Мавсум стартигача бир-биримизни тушуниб оламиз. Ҳозир асосан жисмоний юклама оляпмиз. Ҳар томонлама тайёр бўламиз",- дейди Жасурбек Ёқубов. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика