Latest news

15:59Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  0 15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  1 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  4 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1 12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  1 12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0 11:38Эшитдик-да! Ҳамиджон Актамов — "Бухоро" бош директори  7 10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  2 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  8 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  7 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0

Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас" News

Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"

"Ливерпуль"нинг собиқ сардори Стивен Жеррард Муҳаммад Салоҳнинг клуб ҳақидаги фикрларини нотўғри деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" вингери АПЛ доирасидаги "Лидс"га қарши ўйинни (3:3) тўлиқ захирада ўтказди, у олдинги иккита баҳсни ҳам захира ўриндиғида бошлаган эди. Учрашувдан сўнг Салоҳ клуб ва бош мураббий Арне Слотни танқид қилди: "Мен клуб учун шунча иш қилдим, улар эса мени "автобус тагига итаришди". Африка Кубоги олдидан хайрлашаман – кейин нима бўлишини билмайман". 33 ёшли мисрлик футболчи ЕЧЛ доирасидаги "Интер"га қарши баҳс (1:0) қайдномасига киритилмади.


"У ўйнамаётганидан қаттиқ хафа эканлиги кўриниб турибди ва мен буни ҳурмат қиламан. У жамоага ёрдам беришни истаётгани аниқ.

Уни "автобус тагига ташлашгани" ҳақидаги гаплар – бу нотўғри. Бундан бироз чекиниш, мураббий билан гаплашиб олиш керак. Виржил ван Дейк: "Буни қандай ҳал қиламиз?", деб сўраши лозим. Масала клуб ёки жамоада эмас, гап кўпроқ мухлисларда.

Мен бунга ўхшаш ҳолатни кўрганман ва [Луис] Суарес Брендан [Рожерс] билан шахсан жанжаллашиб қолганида буни бошдан кечирганман. Ўзим ҳам бундан ўтганман. Мен "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда ўзимни Салоҳ каби тутганман ва 30 сония ичида қизил карточка олганман.

Шундай экан, ҳеч ким мукаммал эмас ва барча ўйинчиларда ҳиссий портлашлар бўлиб туради. Ўйлашимча, вақт ўтиб, ҳаммаси тинчлангач, У шундай дейди: "Мен бу гапни айтмаслигим керак эди. Балки мен бироз ҳиссиётга берилгандирман ва шошқалоқлик қилгандирман".

Якунда "Ливерпуль"га Салоҳ яна яхши ўйнаши ва гол уриши учун керак, чунки у энг яхши ўйинчи ва тўпурар, у жамоага ушбу вазиятдан чиқиб кетишга ёрдам беради.

Агар вазият шундайлигича қолса, бу биз кўриб турганимиздан кўра анча жиддийроқ тус олади", – деди Жеррард "TNT Sports" эфирида.

Rating: +2   

Comments

+1   
10 dec 23:04:31
Дилмурод
Саудияга бориб соққани бос дегандим. Қулоқ солмадинг. Халиям кечмас. Мухлислар. Бевафо. Соққани қилиб юртингда савоб ишларни қилавер биродар.
   
11 dec 03:07:11
mariano93
Adminlar inglizlarda farosat bolmasa sizlarda bordi Muhammad so'zini yozish qiyinmi
   
10 dec 22:09:46
шух урун
Путин билан трамп колди гапирмаган Салох хакида..
   
10 dec 20:41:20
assassin
Reply to comment by Низом
Мо Салоҳ деган жойи менга ёқмади. Маййли у(лар) Мухаммад исми рамзини қаедан билсин.
Ха менга хам ёкмайди. Улар кандай азиз ва чиройли исмни бузишади узлари билмаган холда
   
10 dec 20:38:02
Низом
Мо Салоҳ деган жойи менга ёқмади. Маййли у(лар) Мухаммад исми рамзини қаедан билсин.
   
10 dec 20:01:57
assassin
Ха яхши. Кейингисини киргизворилар
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика