Latest news

20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  0 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  8 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  72 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7

"Женоа"нинг янги базасини кўрдингизми? News

"Женоа"нинг янги базасини кўрдингизми?

Италия А серияси вакили "Женоа"нинг янги базаси фойдаланишга топширилди.

Шундай қилиб "Женоа" ҳам Европа стандартларига мос замонавий қароргоҳга эга бўлди. Ушбу базага "Женоа" сафида 1988 йилдан 1995 йилгача ўйнаб клуб афсонаси даражасига кўтарилган Жанлука Синьорини номи берилди ва Gianluca Signorini Sports Center деб номланади.

Базада барча шароитлар мужассам. Стандарт майдон, унинг ёнида машғулотлар учун мўлжалланган кичикроқ майдон, ёғоч ўймакорлиги асосида ишланган тренажёр зал, бассейн, видео таҳлил хонаси ҳамда футболчилар учун ётоқ жой. Қароргоҳга кириш деворлари "Женоа" либоси рангларида - қизил ва кўкка бўяб чиқилган. Бундан ташқари бу ерда болакайлар учун алоҳида кичкина майдонча ҳам бор.

Маълумот учун, "Женоа" Италиядаги энг ёши катта тўртта клубдан бири ҳисобланади. Жамоанинг ёши 127да. Энди ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам мана шу базада бўлажак баҳсларга ҳозирлик кўради.


Биласизми? Шомуродов Италия А сериясида ўйнайдиган иккинчи ўзбекистонлик футболчи бўлади        


Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика