Latest news

23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  0 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  19 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  3 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  21 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  32

ЖЧ саралашдаги рақибимиз Саудия Арабистони Ямайка билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Таркибга 28 футболчи чақирилди News

ЖЧ саралашдаги рақибимиз Саудия Арабистони Ямайка билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Таркибга 28 футболчи чақирилди

Саудия Арабистони бош мураббийи Эрве Ренар терма жамоа рўйхатини эълон қилди.

Маълумки, Саудия Арабистони миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичида биз билан битта гуруҳда баҳс олиб боряпти ҳамда гуруҳда биринчи ўринни ким эгаллаши катта эҳтимол билан мана шу жамоага қарши баҳсдан сўнг ойдинлашади. 

Ўзбекистон терма жамоаси сентябрда Тожикистон, октябрда Эрон ва БААга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. ЖЧ саралашдаги асосий рақибимиз Саудия Арабистони эса йил бошидан бери коронавирус сабаб ҳали биронта йиғин ўтказгани йўқ. 

Мана энди саудияликлар ноябрдаги ФИФА кунларидан фойдаланиб иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади ва ҳар иккала баҳс Ямайка терма жамоаси билан бўлиб ўтади. Ўйинлар 14 ва 17 ноябрь куни Ар Риёд шаҳридаги "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд" стадионида ўтказилиши белгилаб қўйилган.

Франциялик мураббий Эрве Ренар мамлакат бош жамоасига 28 нафар футболчини таклиф этди. Улар орасида Ёсир Ал Шаҳрони, Салман Фараж, Муҳаммад Канно, Турки Ал Аммар, Салим Ал Довсари, Наваф Ал Обид, Фирас Ал Брикан каби юлдузлар бор.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика