Latest news

21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  2 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  5 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1

ЖЧ-2026 саралаши. Агар БАА билан очколар тенг бўлиб қолса, нима бўлади? News

ЖЧ-2026 саралаши. Агар БАА билан очколар тенг бўлиб қолса, нима бўлади?

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистон билан бўладиган ўйинга тайёргарликни бошлади.

Бу босқичда яна 4 та ўйин қолди. Март ойида иккита ва июнь ойида иккита:

20 март Қирғизистон (уйда)
25 март Эрон (сафарда)
5 июнь БАА (сафарда)
10 июнь Қатар (уйда)

Айни пайтда гуруҳдаги ҳолат мана бундай:




Яъни БАА билан фарқимиз 3 очко. Агар гуруҳ босқичи охирида очколар тенг бўлиб қолса биринчи навбатда ТЎПЛАР ФАРҚИга қаралади. Ҳозир БААда +8, Ўзбекистонда +3. Яъни мободо охирида очколаримиз тенг бўлиб қолса биз пастроқда бўламиз. Шундай экан аввало БААда кўпроқ очко жамғаришимиз зарур, агар очколаримиз тенг бўлиб қолса ҳам рақибларни йирикроқ ҳисобда ютишимиз керак.

Яна бир ҳолат. Тасаввур қиламиз, 20 март куни Ўзбекистон ҳам, Эрон ҳам ўз ўйинларини ғалаба билан тугатишди. Шунда 25 март кунги ўзаро баҳсдаги дуранг натижа Эронни муддатдан аввал Жаҳон чемпионатига олиб чиқади. Теҳрондаги эҳтимолий бу дуранг эса Ўзбекистон учун ҳам жуда муҳим бўлади. Яъни будай ҳолатда охирги иккита баҳсдан олдин БАА билан фарқимиз 4 очкони ташкил этади.

Сизнингча Ўзбекистон бўлажак 4 та ўйиндан неча очко олади?

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика