Latest news

11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  1 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  1 08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  0 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  5 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1 07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун илк ярим финалчи аниқланади  6 02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  68 01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  4 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  5 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  34 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  4

Жавоҳир Соҳибов: “Пахтакор” билан қайд этилган дуранг кейинги ўйинларга руҳан ёрдам бериши аниқ” News

Жавоҳир Соҳибов: “Пахтакор” билан қайд этилган дуранг кейинги ўйинларга руҳан ёрдам бериши аниқ”

Жорий мавсум Ўзбекистон Суперлигасида йўқотишларсиз иштирок этиб келаётган Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси куни-кеча Яйпан шаҳрида қимматли икки очкони бой берди.

Маҳаллий “Турон” жамоасига қарши кечган баҳсда “шерлар” 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Эътиборлиси “Пахтакор” дарвозасига жавоб тўпини ўз вақтида “шерлар” сафида порлаб чиққан иқтидорли ярим ҳимоячи Жавоҳир Соҳибов киритди. Марказий ярим ҳимоячи “Турон” – “Пахтакор” учрашувида захирадан майдонга тушган бўлсада, ўзини ижобий томондан кўрсатиб, мезбонларнинг ўйинини кучайтира олди. Натижада Соҳибов сайтимиз ижодкорлари томонидан тузилган рамзий терма жамоадан ўрин олди. Шу муносабат билан Жавоҳирни суҳбатга чорладик.

- Жавоҳир, жамоангиз Суперлиганинг навбатдаги турида ўз майдонида “Пахтакор” билан дуранг қайд этди. Буни ижобий қабул қилган бўлсанглар керак?
- Албатта, “Пахтакор”дек мамлакатимизнинг амалдаги чемпионига қарши дуранг натижа ҳам ёмон эмас деб ҳисоблайман. Умид қиламанки, ушбу қайд этилган дуранг натижаси кейинги муҳим ўйинларимизда бизга руҳан далда беради.

- Турнир жадвалига эътибор қаратадиган бўлсак, “Пахтакор” чемпионат пешқадами, “Турон” эса яққол аутсайдер эканини кўрамиз. Айтингчи дуранг натижаси ниманинг эвазига қўлга киритилди?
- Ўйиндан олдин бу нарсага эътибор бермасдан, диққатимизни ўйинга қаратгандик. Ҳар бир жамоа билан ўйнаш мумкинлигини яхши англаб майдонга тушдик. Футболчиларда иштиёқ юқори эди. Қолаверса мураббий томонидан берилган кўрсатмаларни бекаму-кўст бажаришга интилдик. Бундан ташқари дарвозабонимиз ҳам жуда яхши ўйин намойиш этиб, бир неча бор жамоамизни муқаррар голлардан қутқариб қолганини алоҳида такидлаб ўтган бўлардим.


 


- Яхши биламиз, “Пахтакор” футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланасиз. Бундан бир неча йиллар аввал ушбу жамоа таркибида ўйнаб, хатто терма жамоа даражасига кўтарилгансиз. Собиқ жамоангизга қарши мураббийлар сизни захирадан майдонга туширди. Майдонга тушаётганингизда хаёлингиздан нималар ўтди?
- Юзага келган имкониятдан унумли фойдаланишни, ўзимга билдирилган ишончни тўлиқ оқлаш учун бор кучимни сарфлашим кераклигини ўйладим. Яратганга шукур, омадим келиб гол урдим ва бу орқали жамоамга фойда келтирдим. Бундан хурсандман.Насиб қилса кейинги учрашувларда ҳам фақат олдинга интилиб, “Турон”ни юқори поғоналарга кўтарамиз.

- championat.asia сайтининг талқинига кўра турнинг рамзий терма жамоасидан ўрин олдингиз. Шахсан ўзингизни “Пахтакор”га қарши кўрсатган ўйинингиздан қанчалик кўнглингиз тўлди?
- Сайт ходимларининг бундай эътиборидан жуда хурсанд бўлдим. Тўғриси, рамзий терма жамоага киришимни кутмагандим. Бундай эътироф менга кейинги ўйинларда қўшимча куч бағишлайди. Кўрсатган ўйинимга келадиган бўлсам, 70-80 фоизга қониқдим. Худо хоҳласа ёрқин ўйинларим ҳали олдинда.

- Бу йил “Турон”да бошланғич таркибда кўп ҳам ўйнамаяпсиз. Бу нима билан боғлиқ? Мураббийнинг қарорими ёки спорт формангиз ҳозирча талаб даражасда эмасми?
- Айни дамда спорт формам кўнгилдагидек дея оламан. Менимча захирада қолиб кетишим мураббийнинг қарори билан боғлиқ бўлса керак. Бундан ташқари “Насаф”га қарши ўйинни соғлигим билан боғлиқ муаммо туфайли ўтказиб юборишга мажбур бўлдим.

- Жамоадаги рақобат тўғрисида нима дейсиз?
- “Турон”да соғлом рақобат ҳукмронлик қилмоқда. Айнан мен ўйнайдиган чизиқда тажрибали футболчилар бор. Фозил Мусаев, Музаффар Музаффаров ва Даврон Умиров сингари ўйинчилар билан рақобат қиляпман. Рақобатни бўлгани яхши. Ўсиш бўлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика