Latest news

22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  0 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  0 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  1 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  2 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  23 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  7 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  23 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  13 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1

"Жароҳатланганлар йўқлиги қувонарли" — Қирғиз Республикаси устози News

"Жароҳатланганлар йўқлиги қувонарли" — Қирғиз Республикаси устози

Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи Ўзбекистонга қарши учрашув олдидан жамоасининг тайёргарлиги ҳақида тўхталди.

Қирғиз Республикаси терма жамоаси айни пайтда Бишкекда машғулотлар ўтказмоқда. Терма жамоа бош мураббийи Максим Лисицин тайёргарлик жараёни хусусида сўз юритди.

"Жамоанинг тайёргарлиги режа бўйича кетмоқда. Жароҳатланганлар йўқлиги қувонарли. Биз бу жамоаларга қарши аввал ҳам ўйнаганмиз. Футболчиларга уларнинг одатий хатолари ва бизни ғалабага етаклаши мумкин бўлган ижобий томонларини таҳлил қилиб бердик. Умид қиламизки, йигитлар майдонда барча режаларимизни амалга ошира олишади", – деди 47 ёшли мутахассис.

Аввалроқ Қирғиз Республикасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун жалб этилган футболчилари рўйхати ва қирғизистонликларнинг Ўзбекистонга қачон учиб келиши ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси беллашуви 20 март куни "Бунёдкор" стадионида 21:00 да бошланади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика