Latest news

13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0

Жанубий Корея ва Таиланд термалари мураббийлари ўйиндан кейин нималар деди? News

Жанубий Корея ва Таиланд термалари мураббийлари ўйиндан кейин нималар деди?

Бугун "Пахтакор" стадионида Жанубий Корея ва Таиланд термалари иштирокидаги баҳс бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувдан кейин икки термалар мураббийлари матбуот анжуманларида иштирок этди.

Жанубий Корея бош мураббийи Хванг Сун Хонг иштирокидаги матбуот анжумани

- Нима учун Ли Кан Ин деярли марказий ҳимоячилар олдида ўйнади? 

- У ярим ҳимоячи сифатида яхши ўйнай олади, шу боис бугун уни шу ерда ўйнатдим. 

- Бугун жамоангизни мухлислар фаол тарзда қўллаб қувватлаб туришди. Уларга нимадир демоқчимисиз? 

- Ҳа, албатта. Мухлисларимизга раҳмат айтаман. Бугун улар бизга катта ёрдам беришди. Умид қиламанки, мухлисларимизни ушбу мусобақада яна бир неча бор хурсанд қиламиз. 

- Бугун жамоангиз ўйинига қандай баҳо берасиз? 

- Ижобий ва салбий жиҳатлар бўлди. Ишлашда ва ривожланишда давом этишимиз керак. Аммо ўз навбатида шогирдларимни плей-офф босқичига чиққанимиз билан табриклайман. 

- Нима учун жамоангиз фақат битта гол урди? 

- Бу футбол. Муҳими ғалаба қозондик ва гуруҳдан чиқдик.

Таиланд термаси бош мураббийи Вуравот Сримака  иштирокидаги матбуот анжумани

- Таиланд футболчилари иккинчи таймда жуда чарчаганга ўхшади. Мағлубиятнинг асосий сабаби шу бўлдими? 

- Ҳа буни тан олиш керак. Бизнинг муҳим футболчиларимиз чарчаб қолишди. Бу эса натижага таъсир қилди. 

- Нима учун бугун шогирдларингиз рақиб футболчиларини тўхтатиб қолишда қийналишди? 

- Жанубий Кореянинг барча футболчилари юқори даражада ўйнашди. Бугун рақибга қаршилик кўрсатиш қийин кечди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика