Latest news

16:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  0 16:02Про лига. "ФарДУ" "Жайхун" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  4 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   21 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0

Жамшид Саидов: "Пахтакор" яратган 3 вазиятидан фойдаланиб кетди" News

Жамшид Саидов: "Пахтакор" яратган 3 вазиятидан фойдаланиб кетди"

Coca Cola Суперлигаси 18-тури доирасида "Пахтакор"га қарши баҳсдан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдирди.

- Нима ҳам дердим. Йигитларга эътирозим йўқ. 3 вазиятда эътиборни йўқотдик. "Пахтакор" уч вазият яратди ва шулардан фойдаланиб кетди. Афсуски биз вазиятлардан голлар ура олмаяпмиз. Бир қанчасидан фойдаланишимиз керак эди. Ҳеч қиси йўқ. Йигитлар ҳаракат қилаётгани учун миннатдорман. Агарда ёмон ўйнаганимизда эътироз билдирган бўлардим. Сўнгги лахзагача курашишда давом этамиз. Ғалабаларимиз ҳали олдинда. Бугун бизни қўллаб турган мухлислардан узр сўрайман. Ўзимизни оқлай олмаймиз. 

- Бу савол Сизга биринчи марта берилмаяпти. Асосий таркибда Марко Симоновскийнинг ўрнига Муҳаммадали Ғиёсовни синаб кўрса бўлмасмикин?

- Энди кўриб чиқамиз. Ҳар бир футболчига имконият беряпмиз. Футболчиларнинг ўзига ҳос функциялари бор. Таклифингизни кўриб чиқамиз. Навбатдаги ўйинга қулай жиҳатни танлаймиз.

- "Қизилқум" тарихига назар соладиган бўлсак, жамоа доим ҳам икки ҳужумчили тактикадан фойдаланмаган. Балки буни ҳам кўриб чиқиш керакдир.

- Биз ҳар бир учрашувда икки хил тактик схемада ўйнашга ҳаракат қиламиз: ҳужумкор тактика, ҳимоявий тактика. Ўйин давомида буни ўзгартириб борамиз. Бу нормал ҳолат.

- Акмалжон Музаффаров ҳақида фикрингиз.

- Ёш, иқтидорли маҳаллий футболчи. Умид қиламанки, у келажакда яхши футболчи бўлиб етишади. Биз ҳам унга имконият беришга ҳаракат қиляпмиз. Бу унинг иккинчи ўйини. Йигитча ҳаракат қиляпти. У билан ишлаймиз.

- Бугунги ўйин орқали жамоада ўсиш борлигини кўриш мумкин. Агарда омадни ушлаб олсангиз, бу ёғи яхши бўлиши мумкин. Чунки мухлислар жамоанинг сўнгги ўриндалигига эмас, энг ёмон ўриндалигига жахли чиқмоқда.

- Биз ҳар бир ўйинни бошидан охиригача кўриб чиқамиз. Ўйинларимизда йигитларга катта эътирозлар бўлмайди. Буни Сиз ҳам кўришингиз мумкин. Қарши, позицион ҳужумлар ҳисобига бизда яхши вазиятлар юзага келяпти. Яхши зарбалар берамиз, рақиб посбони қутқаряпти. Умуман олганда жамоада катта муаммолар ҳам кузатмаяпман. Мухлисларнинг эътироз билдиришга ҳаққи бор. Биз сўнгги ўриндамиз. Биз ҳам барчасини кўриб турибмиз. Турнир жадвали ҳам кўп нарсаларни англатади. Барча тушуниб турибди, биз учрашувларни сўнгги ўйин каби ўтказяпмиз. Жамоадагилар ҳам "Қизилқум"нинг пастга тушиб кетишини исташмаяпти ва максимал куч билан ҳараката қилишяпти. Сўнгги ўйинларимизни қаранг, қанча вазият яратдик, ундан фойдалана олмаяпмиз. Урган 3-4 голларимиз ҳам пенальтидан бўлди. Ўйиндан гол ура олмаяпмиз. Ғиёсов яхши вазиятга чиқиб борди. Ваҳобовда иккита вазият. Биздан барча натижа талаб қилмоқда. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказади. 

Қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Олдинда 8 ўйин бор. Умид ҳали сўнмайди.

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика