Latest news

21:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  55 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  9 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  0 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  3 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  8 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  7 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1

Жалолиддинов: “Жамоага тўлиқ мослашиб олдим, аммо …” News

Жалолиддинов: “Жамоага тўлиқ мослашиб олдим, аммо …”

“Локомотив” сафидаги дебютини Россия U-19га (1:3) қарши ўртоқлик ўйинида ўтказган Жасур Жалолиддинов ўз фикрлари билан бўлишди.

У баҳсни асосий таркибда бошлаб, 62-дақиқада захирага олинганди.

- “Локомотив” таркибидаги илк ўйинингни қандай баҳолайсан?

- Қийин ўтди. Жамоага тўлиқ мослашиб олдим, аммо ҳали ўз формамга қайтиб олишим керак. Ўзбекистон чемпионатида танаффус бўлгани сабаб узоқ вақт ўйнай олмадим.

- Бугунги ҳаракатларингдан қониқдингми?

- Йўқ, ҳали 100 фоизга тайёр эмасман. Жисмонан юз фоизга тайёр бўлмасанг, ўзингни тўлиқ кўрсатишинг ҳам қийин кечади.

- Бугун тўлиқ ҳужум фронтида ҳаракат қилдинг. Қайси позиция қулайроқ?

- Фарқи йўқ – чапда, ўнгда ёки ҳужумчи ортида.

- Мураббий қандай кўрсатма берганди?

- Қанотларда ёрдам бериш ва иккинчи ҳужумчи сифатида ҳаракат қилишим кераклигини. Эдерга яқинроқ ўйнашни.

- Жамоа ўйинини умумий қандай баҳолайсан?

- Хулосалар чиқариш керак. Ҳар қандай мағлубият яхши эмас, боиси ҳамма ўйинлар муҳим аҳамият касб этади. Ёмон ўйнамадик, аммо ўйин унутилади, натижа эса қолади.

- Жамоага тўлиқ мослашганинг ҳақида гапирдинг. Ким сенга ёрдам берди?

- Барча йигитлар – Гилерме, Чорлука. Машғулотлардан кейин Миранчук билан қолиб жарима зарбалари устида ишлардик. Бир ойлик машғулотлар давомида ундан кўп нарсаларни ўргандим. Афсус, у жамоани тарк этди.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика