Latest news

23:56"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  2 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  8 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  5 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

Жалолиддин Машарипов қайси саволга жавоб бера олмади? News

Жалолиддин Машарипов қайси саволга жавоб бера олмади?

Ўзбекистон Кубоги-2017 финал учрашуви билан юртимизда бу йилги футбол мавсумига расман якун ясалди.

Пойтахт дербисидан ўрин олган финал баҳсида Марат Бикмаев томонидан “Бунёдкор” дарвозасига киритилган ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилиш баробарида “Локомотив”га мамлакат кубогини тақдим этди. Бу билан “темирйўлчилар” қаторасига иккинчи йил ҳам мавсумни “олтин дубл” қайд этган ҳолда якунлашга муваффақ бўлишди. Келаси йил ҳам Андрей Микляев ва Мирко Йеличич жамоаси ОЧЛда иштирок этади. Ўзбекистон чемпионлари тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан иштирокларини бошлашади. Кубок финалидан сўнг футболчиларга таътил эълон қилинди. Режага кўра, декабрь ойининг учинчи ўн кунлигида, аниқроғи 24 декабрь куни жамоа янги мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида яна Тошкентда йиғилади. Биз финал учрашувидан сўнг жамоанинг етакчи ярим ҳимоячиларидан бири Жалолиддин Машариповдан интервью олдик.

- Жалолиддин, мавсум “Локомотив” учун омадли келди. Бу йил ҳам худди ўтган мавсумдаги бўлгани каби “олтин дубл” қайд этилди. Умумий олганда, ҳам клубда, ҳам терма жамоада ва ҳам ҳаётда 2017 йилги футбол мавсуми сиз учун қандай таассуротлар билан эсда қоладиган бўлди?
- Мавсум бошида “Локомотив”га яхши ниятлар билан ўтган эдим. Бу трансферга розилик беришимга биринчи галда жамоанинг ОЧЛда иштироки этиши сабаб бўлганди. Афсуски, Осиёнинг энг нуфузли мусобақасида гуруҳдан чиқиш насиб қилмади. Бунга биринчи галда ўзимиз сабабчимиз. Ғалаба қозониб турган ўйинларимизнинг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юбориб, қимматли очколарни бой бердик. Баъзи ҳолатларда омад очиқчасига биздан юз ўгирди. Ўзи шундай ҳолатлар бўлади, сиз қанчалик истасангиз ҳам тўп дарвозага кирмайди. Ана шу жиҳатларини инобатга олсак, мавсумдан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдик, деб айта олмайман. Тўғри, ўтган йилги натижани такрорлаб, кубок ва чемпионликни ўзимизда сақлаб қолдик. Бу томондан ўзимиз аҳам хурсанд бўлдик, мухлисларимизни ҳам хушнуд эта олдик. Энди терма жамоамизга келсак, менимча ҳамманинг бу мавзуда айтар гапи тайин. Очиғи, ўша охирги ўйинни эсламасликка ҳаракат қиламан. Тошкентда Жанубий Кореяга қарши кечган учрашувда биргина аниқ зарба бизни ЖЧ-2018 финал босқичига олиб чиқарди. Минг афсуски, ўша битта гол бизни бу сафар ҳам мундиалда қатнашиш бахтидан маҳрум қилди. Омадсиз иштирок бу йилги тўрт йиллик циклда ҳам давом этди. Ҳар сафаргидек орзу умидларимизни кейинги жаҳон чемпионатига олиб қўямиз. Бундан бошқа чорамиз ҳам йўқ. Шахсий ҳаётимда эса катта ўзгаришлар рўй бермади. Бўш вақтим деярли бўлмади. Кичик фурсат юзага келди дегунча оилам даврасига ошиқдим.

- “Локомотив”га ўтиб, хато қилмаганингиз амалда исбот топди. Янги жамоангизда бахтиёрсиз, шундайми?
- Албатта. Бу жамоа таркибида Ўзбекистон чемпиони бўлдим, мамлакат кубогини қўлга киритдим. Менимча, бундай ютуқларга эришиш ҳар бир футболчининг орзуси ҳисобланади. Юқорида айтганимдек, ОЧЛда омадсиз иштирок этдик. Шу нарса кўнгилни бироз хира қилиб турибди. Яна бир нарсани айтиб ўтишим керак, кубок финалида ғалаба қозониш орқали “Пахтакор” жамоасига ҳам ёрдам бериб юбордик. Агар финалда биз ғолиб бўлмаганимизда, кубок соҳиба сифатида “Бунёдкор” ОЧЛда иштирок этарди. Энди “Пахтакор” ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма берувчи плей-офф ўйинида майдонга тушади. Битта ўйиндан иборат баҳс Қатарнинг “Ал Гарафа” клубига қарши ўтказилади. Доҳада ўтадиган бу учрашувда жамоадошларимга омад тилайман. Ўзбекистондан қанча клуб гуруҳ босқичида иштирок этса, бундан биринчи навбатда футболимиз ва албатта мухлислар ютишади.

- Чемпионатда “Пахтакор”га қарши майдонга тушдингиз. Барибир собиқ жамоадошларингизга қарши ўйнаш қийин кечган бўлса керак?
- Тўғрисини айтаман, бу мен учун жуда ҳам оғир. Менимча, ҳар бир футболчига ҳам собиқ жамоасига қарши ўйнаш осон бўлмаса керак. Ҳа, биз профессионалмиз, ўз бурчимизни бажаряпмиз, деймизу, лекин ичингиздан бир ғалати туйғу ўтади. Юракнинг бир четида барибир собиқ клубингизга муҳаббат бўлади. Буни ўчириб ташлаб бўлмайди. Қандайдир собиқ жамоадошларингиздан уялиш ҳолати юз беради. Ёшлигингиздан сизни тарбия қилган жамоага қарши ўйнаш осон эмас. Худди бир ҳиёнат қилаётганга ўхшайсиз. Очиғи, болаларнинг кўзига қарашга уяламан. Буни айтиш осон, аммо, майдонга тушганда бунинг қанчалик қийин туйғу эканлигини англаб етасиз. Кўп йиллар давомида сизни олқишлаб турган мухлислар қаршисида энди рақибга айланасиз. Сиз ҳақингизда энди умуман бошқача фикрлар янграйди. Ҳар хил тоифадаги мухлислар бор. Айримлари сизнинг қарорингизни тўғри қабул қилади. Баъзилари умуман тушунмайди.      

- “Пахтакор”нинг бу йилги мавсумдаги ўйинларини кузатиб бордингиз. Барибир бу клубга бефарқ эмассиз. Жамоа ўйини сизда қандай таассурот қолдирди?
- Деярли барча ўйинларини кузатиб бордим. Айниқса, иккинчи даврада “Пахтакор” анча мазмунли ўйин намойиш этди. Бунинг натижасида чемпионат бронза медаллари қўлга киритилди. Грузиялик мутахассис Шота Арвеладзе жамоа ўйинига ўзгартириш киритишга ҳаракат қилди. Бунинг уддасидан ҳам чиқа олди. Ҳар қандай мураббийга ҳам тўлақонли ўз маҳоратини намойиш этиши, натижа кўрсатиши учун вақт керак. Келаси йили Арвеладзенинг нималарга қодир эканлигини кўрамиз. Олдинда ОЧЛ плей-офф ўйини бор. Битта ўйиндан иборат учрашувда ҳам хорижлик мураббийнинг салоҳияти кўзга ташланади.

- “Локомотив” жамоасига қанча муддатга ижарага берилган эдингиз? Эндиги режаларингиз қандай?
- “Локомотив”га бир йиллик ижара шартномасига асосан ўтгандим. Мана ўша муддат якунланди. Ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор”га тегишлиман. Клуб билан ҳали шартномам бор. Шу боис ҳозир яна “Пахтакор” ихтиёрига қайтишим керак. Лекин ҳали келгуси режаларим ҳақида ўйлаб кўрганим йўқ. Бизда байрам шукуҳи ҳали давом этяпти (кулади).

- Янги масумни “Пахтакор”да бошлайсизми? Қалбингиз нима деяпти? Бу масалада бир тўхтамга келдингизми?
- Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта бўлса керак, деб ўйлайман. Мавсум кечагина ниҳоясига етди. Энди қисқа таътилдан сўнг бу мавзуга яна қайтамиз.

- “Пахтакор” раҳбарияти билан бу мавзуда гаплашмадингизми? “Локомотив”дагилар нима дейишяпти?
- Минг бор узр, бу саволларингизга ҳозир жавоб бера олмайман. Чунки, нима деб жавоб беришни ҳам билмаяпман. Ҳали ҳеч нарса аниқ эмас.

- Тахминан бир ҳафта оралиғида “Бунёдкор”ни ҳам чемпионатда, ҳам кубок финалида мағлуб этдинглар. Бу бугунги кунда “темирйўлчилар”нинг “қалдирғочлар”дан амалда ҳам устун эканини англатадими?
- Бу саволнинг жавобини ўзингиз ҳам бердингиз. Кетма-кет иккита учрашувда ҳам ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Бу ўз-ўзидан “Локомотив”нинг бугунги кунда “Бунёдкор”дан кучлироқ эканлигини кўрсатиб турибди.

- Чемпионат якунида энг яқин таъқибчи “Насаф” билан 8 очколик фарқ юзага келди. Шу жиҳатдан олаб қараганда, бу йил осонликча чемпион бўлдик, деб айта оласизми?
- Йўқ, бундай фикр билдира олмайман. Сиз айтган саккиз очколик фарқ биз чемпионликни расмийлаштириб олганимиздан сўнг юзага келди. Агар “Насаф”га Наманганда очко керак бўлганида “Навбаҳор”га қарши иккинчи таркиб билан ўйнамас эди. Ўша ўйинда мағлубиятга учрагани учун ҳам саккиз очколик фарқ билан чемпионатни якунладик. Самарқандда “Динамо”ни мағлуб этмагунимизча, чемпион бўлишимизга ишонмаётгандик. Чунки ҳар қандай натижа бўлиши мумкин эди. Шу сабабли ҳам охиригача кураш олиб бордик ва якунда ўз мақсадимизга эришдик. Самарқандда чемпион бўлганимиздан кейин ўз майдонимизда “Бунёдкор”ни қабул қилдик. Бу учрашувда ҳар икки жамоада ҳам вазифаси йўқ эди. Натижа турнир жадвалидаги ҳолатга таъсир қилмасди. Шундан бўлса керак, ўйин анча қизиқарли ва ҳужумкор руҳда ўтди.

- Агар таклиф бўлса, ўзингизни хориж клубида синаб кўрармидингиз?
- Албатта синаб кўрардим. Легионер сифатида ўйнаш ҳар бир футболчининг орзуси ҳисобланади. Фақат ўз олдига юксак вазифаларни қўйган хориж клубларидан таклифлар тушса, ўзимни синаб кўрган бўлардим.

- ПФЛ томонидан олий лигада 12та жамоанинг қолдирилиши сўнгги ойнинг энг кўп муҳокама қилинган мавзуси бўлди. Бу борада шахсий фикрингиз қандай?
- Биласизми, бу янгилик ўзим учун ҳам жуда қизиқ бўляпти. Чунки бошқача форматда чемпионатимиз ўтказилади. Олий лига номи Суперлигага ўзгартирилди. Энди номига жисмига яраша бўлиши ҳам керак. ЎФФ раҳбарияти ниманидир ўйлаган ва режалаштиргандир-ки, бундай янгиликни амалиётга тадбиқ этишни лозим топди. Ҳар бир янгилик барибир яхшиликка хизмат қилади. Жамоалар ўртасидаги рақобатнинг кучли бўлгани яхшику! Чемпионат қанчалик кучли бўлса, ўша мамлакат терма жамоаси ҳам шунга мос равишда кучли бўлади. Шахсан мен бу янгиликни қўллаб-қувватлайман. Фақат турнир жадвалининг қуйи поғоналарида бораётган жамоаларга қийин бўлди.

- Янги йилдан Биринчи лигада 24 ёшдан катта футболчиларнинг ўйнашига рухсат берилмайди. Бу бироз бахсли ҳолат. Бундай чеклов қўйилишига муносабатингиз қандай?
- Бу ўзгартириш киритилишига қаршиман. Бироз нотўғри қарор бўлди, деб айта оламан. Нега деганда 24 ёшдан катта футболчиларнинг аксарияти ишсиз қолиб кетади. Олий лигага ҳам бора олмайди. Ўзи олий лигада жамоалар сони қирқартирилгач, жуда кўп футболчи кўчада қолади. Ёш чеклови сабаб ишсиз қолган футболчилар оиласини қандай боқади? Қолаверса, айрим футболчиларнинг истеъдоди 25 ёшдан кейин очилиб кетади. Замонавий футболдан бунга мисоллар жуда ҳам кўп. Ўзига клуб топа олмаган футболчиларнинг тақдири ҳеч кимни қизиқтирмайдими? Айнан мана шу жиҳатлари баҳс мунозарага сабаб бўляпти.
- Ўз ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими ёки бундан ҳам яхшироғини кутганмидингиз? Балки жароҳатлар тўсқинлик қилгандир?
- Биринчи даврада кўрсатган ўйинимдан кўнглим тўлди, десам ҳам бўлади. Лекин иккинчи даврада ўз потенциалим даражасида ўйнай олмадим. Шу сабабли ҳам ўз ўйинимдан қониқиш ҳосил қилмадим.
- Бунинг сабабларини тахлил қилиб кўрдингизми? Иккинчи даврада ўйинингизда пасайиш юз беришига нима сабаб бўлди?
- Ҳозир ниманидир сабаб сифатида кўрсатсам, бу баҳонага ўтиб қолади. Шундай экан, хатоларимни ўзим биламан. Жароҳатлар безовта қилгани ҳам бор гап. Насиб қилса, келаси йили мухлислар майдонда умуман бошқа Жалолиддинни кўришади. Шунга астойдил ҳаракат қиламан.

- Тез орада мавсумнинг энг яхшилари аниқланади. Футболчиларнинг кучли учлигида кимни кўришни истардингиз?
- Менимча, бу йил ҳеч қандай шак-шубҳасиз йилнинг энг яхши футболчиси Марат Бикмаев бўлади. Жамоадошим 26та гол билан чемпионат тўпурари ҳам бўлди. Бу йилги ютуқларимизда Бикмаевнинг хизматлари катта бўлди. Кучли учликка бошқа футболчини қўймайман. Сабаби, унинг якунида ким ғолиб бўлиши кундек равшан бўлиб турибди.    

- Мураббийларданчи?
- Энди мураббийлардан энг яхши бўлишга даъвогарлар кўп. Улар орасида Рўзиқул Бердиев, Мирко Йеличич, Шота Арвеладзенинг имкониятларини юқорироқ баҳолаган бўлардим. Қолаверса, Миржалол Қосимов ҳам қисқа фурсатда “Бунёдкор”нинг ўйинида ижобий томонга сезиларли ўзгариш қила олди. Бундан ташқари, “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Илҳом Мўминжонов, “Бухоро” клуби устози Улуғбек Бақоев ҳам ўзларини мураббийлик хислатларини кўрсата олишди.

- Ёшлардан мавсум кашфиёти сифатида қайси футболчилар кўзингизга ташланди?
- “Насаф” футболчилари Азиз Ғаниев ва Ислом Кенжабоевни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Бу икки ёш футболчи қолган тенгдошларидан яққол ажралиб туришди.

- Келаси йили Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзига хос “ўлим гуруҳи” деб қайси квартетни айтган бўлардингиз?
- Ҳар бир гуруҳда камида иккитадан яққол кучли терма жамоа бор. Шу боис, алоҳида бир гуруҳни ажратиб кўрсатмайман. “А” гуруҳи ўзига яраша тенг кучли жамоалардан ташкил топган.

- Россия ўз гуруҳидан чиқа оладими?
- Менимча, чиқа олади. Агар мезбонлар дастлабки иккита ўйинда ғалаба қозона олишса, бу вазифани муддатидан аввал бажаришлари мумкин. Акс ҳолда қийин бўлади. Шахсан ўзим Бразилияга мухлислик қиламан.

- Қайси Осиё жамоасининг гуруҳдан чиқиш имконияти юқорироқ?
- Австралия.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика