Latest news

22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  1 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  14 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  16 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  17 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  5

Жалолиддин Машарипов: "Гуруҳ босқичида мағлубиятга учрамасликни режа қилгандик" News

Жалолиддин Машарипов: "Гуруҳ босқичида мағлубиятга учрамасликни режа қилгандик"

Осиё кубоги учинчи туридан ўрин олган Австралия ва Ўзбекистон (1:1) терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин терма жамоамиз аъзоси Жалолиддин Машарипов ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди

- Қийин баҳс бўлишини билган эдик. Австралия терма жамоаси дарвозасига ҳали гол ҳам урмаган эдик. Гуруҳ босқичида мағлубиятга учрамасликни режа қилгандик. Бунданда яхшироқ ўйнай оламиз аслида.

- Ҳужум чизиғимиз иккинчи таймда тўлиқ ўзгарди. Ўзгаришлар кўпроқ ҳужум қилишимизга имконият яратиб бердими?

- Биринчи бўлимнинг дастлабки ўн дақиқасида рақиб бизга босим уюштирди. Иккинчи бўлимда эса биз рақибдан устунроқ бўлдик.

- Сариқ карточкалар сони кўпайиб кетмадими?

- Бугунги учрашувда кераксиз сариқ карточкалар ишлаб олдик. Отабек ҳакам билан тортишгани учун сариқ карточка олди, ушбу ҳолатни қайта такрорламаслигимиз керак.

- F гуруҳидаги иккинчи ўринни эгаллаган жамоа билан нимчорак финалда тўқнаш келамиз. Катта эҳтимол билан рақибимиз Таиланд ёки Ўмон бўлади. Қайси рақиб бизга қулайроқ?

- Улар биздан қўрқишсин. Биз Ўзбекистонмиз. Барча рақибларни ҳурмат қиламиз, аммо биз Ўзбекистонмиз ва улар биздан қўрқиши керак.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика