Latest news

21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  1 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1

Жалолиддин Машарипов: "Абдуқодир планкани кўтариб юборди. Жаҳон чемпионатига чиқсак, қолган футболчиларга ҳам йўл очилади" News

Жалолиддин Машарипов: "Абдуқодир планкани кўтариб юборди. Жаҳон чемпионатига чиқсак, қолган футболчиларга ҳам йўл очилади"

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов бугунги машғулотлардан олдин ўз фикрлари билан бўлишди.

"Кеча соат тунги 03:00 да учиб келдим. Бугун биринчи машғулот. Олдимизда кўп вақт йўқ. Терма жамоа муҳитига тезроқ мослашиш керак. Чунки олдимизда жуда муҳим ўйинлар турибди. Биз тайёрмиз.

Абдуқодир планкани кўтариб юборди. Бундан хурсандмиз. Жаҳон чемпионатига чиқсак, ҳаммамизга яхши бўлади. Мундиалда бошқа футболчиларимиз учун ҳам ўзларини кўрсатишга катта имконият бўлади. Остон Ўрунов, Аббосбек Файзуллаевларга ҳам йўл очилади.

Қирғизистонга қарши биринчи ўйинда қийналгандик, майдон ҳолати ёмон эди. Рақиб кучли, ҳозирги кунда рақибни менсимай тушиш ёмон оқибатларга олиб келади. Лекин ўз уйимизда ўйнамоқдамиз. Биз мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилганмиз.

БАА бошқа терма жамоаларга чиқиб, Ўзбекистондан очко олиб беришини сўраши нормал ҳолат. Биз буни кутгандик. Бундан келиб чиқиб, биз фақат ўз ўйинимизга эътибор беришимиз керак", -дейди Жалолиддин Машарипов.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика