Latest news

22:44ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 2:1 (матнли трансляция)  13 22:35Тимур Кападзе: "Биз яхшироқ ўйнадик ва ғалабага яқин эдик"  11 21:55Суперлига. ОКМК меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  6 21:49Ямаль ва Левандовски асосий таркибда! "Барселона" — "Ньюкасл" баҳси учун таркиблар маълум бўлди  20 21:23"Истанбул Башакшехир" — "Антальяспор": Асосий таркиблар маълум  11 21:15Суперлига. "Бунёдкор" сафарда "Хоразм"дан устун келди, "қалдирғочлар" ўйинни 10 киши бўлиб тугатишди  9 21:11Суперлига. Драматик оқшомда "Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  61 20:51Ричардс:"ЕЧЛда "Реал"дан кучлироқ жамоалар бор, масалан "Барселона"!"  17 20:22Гвардиола: "Ман Сити" "Реал"дек бўлишини хоҳлайман!"  16 19:40Сенегал ҳукуматидан КАФга оғир айблов: "Улар коррупцияга ботган, кубокни Марокашга беришлари — адолатсизлик!"  3 17:54"Келиб олиб кетинглар!" Ниакате чемпионлик Марокашга олиб берилганидан даҳшатда  3 17:44Даҳшатли талаб! "Атлетико"нинг 55 минг мухлиси финалга бормоқчи, аммо чипталар етмайди  2 17:31"Реал"да катта хавотир: Куртуа "Атлетико"га қарши супердербини ўтказиб юборадими?  3 17:20Расман: Кудряшов жамоадан кетди. "Сурхон"ни вақтинча Анвар Ғофуров бошқаради   1 17:03Энрике "Челси"ни тор-мор этгач лол қолдирди: "Бизнинг иккита голимиз ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлганди!"  1

Жаҳон чемпионига айланган Бразилия футзалчилари қандай фикрда? News

Жаҳон чемпионига айланган Бразилия футзалчилари қандай фикрда?

Футзал бўйича ЖЧ финалидан ўрин олган Бразилия – Аргентина (2:1) учрашувидан кейин бразилиялик футзалчилар Марсеньо ва Марлон фикрларини билдириб ўтди.

"Менимча, бугун футзал тарихидаги муҳим учрашувлардан бирига гувоҳ бўлдик. Икки жамоа финалга яхши тайёргарлик кўрганди. Биз бугун ажойиб ўйин намойиш этдик ва иккита гол фарқи билан ҳисобда олдинда бордик. 

Аргентина кўп ҳужум қилишга ҳаракат қилди, аммо биз тўғри ҳимояландик ва ғалабани сақлаб қолдик. Бразилия – янги жаҳон чемпиони. Мусобақага тайёргарлик ва мусобақа давомида кўп қийинчиликларга дуч келдик, аммо буларнинг барчаси ортда қолди. Биз чемпионмиз", – деди Марсеньо.



"Барча табриклар учун раҳмат. Бугунги финал ҳаётимиздаги энг муҳим ўйин бўлди. Бугун қитъадаги энг асосий рақибимизга қарши ўйнадик. Ўйин курашларга бой ўтди, лекин шунга қарамай, якунда биз ғалаба қозона олдик. 

Бу сафарги Жаҳон чемпионати биз учун омадли бўлди дея оламан. Қийинчиликлар ҳам бўлди, албатта. Биз бу мундиалга уч йил давомида тайёргарлик кўргандик. Йиллар давомидаги меҳнатимиз бугун ўз самарасини берди", – дея фикр билдирди Марлон.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика