Latest news

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  0 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  3 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  18 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   35 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  222 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

Жаъфар Ирисметов: "Пахтакор"да чемпионлик учун имконият кўпроқ, лекин ҳозирги ўйини билан қийналиши мумкин" News

Жаъфар Ирисметов: "Пахтакор"да чемпионлик учун имконият кўпроқ, лекин ҳозирги ўйини билан қийналиши мумкин"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Жаъфар Ирисметов чемпионлик пойгасида жамоаларнинг имкониятларини баҳолади. Мутахассис ҳар бир жамоанинг бугунги ҳолати ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

— "Пахтакор" айни пайтда биринчи ўринда турибди. Қолган жамоаларнинг тақвимини олиб қараганда "Пахтакор"да чемпионлик учун имконият кўпроқ, лекин жамоани ОЧЛда иштирок этаётганини ҳисобга олсак, осон бўлмайди. Энг яхши тақвим бўйича "Пахтакор" иккинчи ўринда. Аммо ҳозирги кўрсатаётган ўйини билан қийналиши мумкин деб ҳисоблайман, чунки ўйиннинг ўзи йўқ. Мазмунли ўйин кўринмаяпти. Охирги ўйинларда жуда бўш ўйнамоқда. Максим ФИФА кунларидаги танаффусдан фойдаланиб, йигитларни озгина жонлантирмаса, қийиналади. Тўғрисини айтганда, "Пахтакор"да йилнинг бошидан бери чиройли ўйин кўраётганимиз йўқ. Футболчиларда катта "спад" сезиляпти. Терма жамоа футболчилари ҳам худди биринчи маротаба майдонга тушгандек таассурот қолдирмоқда.

— "Навбаҳор"га ҳам осон бўлмайди. Клубнинг 3 та фронтда курашаётганини ҳисобга олиш керак, тақвими қийинроқ. "Насаф" ва "Нефтчи" билан ўйинлари, ОЧЛ учрашувлари ва терма жамоага футболчиларни чақирилиши омиллардан келиб чиқиб, чемпионлик учун курашда "Навбаҳор"ни учинчи ўринга қўйган бўлардим.

— "Нефтчи"да ҳам имконият жуда яхши. "Пахтакор"нинг захирасида 3 очко борлиги учун чемпионлик учун курашда пешқадам, дедим. Энг яхши тақвим ва рақиблар "Нефтчи"да. Жамоа эътиборни фақат Суперлигага қаратган. ОЧЛда қатнашмаяпти. Терма жамоада футболчилари деярли йўқ. Очиғи, "Пахтакор"да 3 очко кўп бўлмаганида, "Нефтчи" олтин медаллар учун курашишда имкониятлардан келиб чиқиб биринчи рақамли жамоа дея олардим. Виталий Левченкони қандай мураббийлигини кўрдик. Агарда тўғри тайёрлай олса, балки "Нефтчи"ни чемпион сифатида кўрармиз. "Пахтакор" қаердадир қоқилса, "Нефтчи" биринчи ўринга чиқиб олиши мумкин.

— "Насаф" ҳар йилгидек керакли ўйинларда очко йўқотмоқда. Бу жамоа ҳам 3 та фронтда қатнашяпти. Мавсум охирида "Навбаҳор" ва "Пахтакор" билан принципиал қарама-қаршиликлари бор. "Насаф"га қийинроқ бўлади. Имкониятлар бўйича "Насаф"ни тўртинчи ўринга қўяман.

— "Нефтчи" қолдирилган ўйинда ютиш эҳтимоли катта. Шунинг ўзи имкониятларни оширади. Сўнгги турдаги "Навбаҳор" билан ўйин чемпионлик жанги бўлиши мумкин. Тажриба бўйича олсак, "Пахтакор"да бу нарса бор. Мураббийлар штабини билмадим-ку, футболчиларда керакли тажриба шаклланган. Мураббийлар штаби жамоани эплай олмаётгани аниқ. Селекцияда адашишди. Клубда спорт директори кимлигини билмайман. "Пахтакор"да 11-12 нафар футболчи яхши ўйин кўрсатмоқда. Янги олиб келинган 6 нафар легионер даражага тўғри келмайди. Чемпионат охирида "спад" бўлиши аниқ, чунки футболчилар терма жамоага боради. Ҳозир "Пахтакор" "чуқур"га тушган. Буни тўлдириш учун захира керак. "Пахтакор" спорт директорига катта савол туғилади. Бу ўйинчилар нима мақсадда олиб келинган? Менсиз ҳам буни ҳамма билади. Футболчи олиб келингандан кейин ўйнаши керак. Қолган жамоалар – "Навбаҳор" ва "Нефтчи" кучайишди, яхши селекция қилишди. "Насаф"да ҳам легионерлар яхши ўйнаяпти. Кубок ва ОЧЛда ўйнаётган жамоалар мавсум охирида таркибда ротациялар қилиши чемпионат учрашувларида асқатади.


Абдулазиз Искандаров

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика