Latest news

23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  15 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2

Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим" News

Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим"

Суперлига 2-тур доирасидаги "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" (2:3) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Ўйин қизиқарли ўтди. Афсуски, биз ғалабага эриша олмадик, ҳатто дуранг ҳам қайд эта олмадик. Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлишимиз аламли, биз кўпроғини кутгандик. Ўйин бошида ҳаракатларимиз ўхшамади, аммо сўнгра биринчи таймнинг охиригача ўйинни қўлга олдик. Ҳисоб тенг бўлиб турганда ҳаттоки бизда олдинга чиқиб олишга имкон бўлганди, аммо аксинча, ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Ўйинда ғалабани кутгандим. Аммо, бутун ўйин давомида консентрацияни йўқотмаслик керак эди. Ҳали барчаси ўз қўлимизда.



— Бугун "Сўғдиёна" ҳал қилувчи паллада яхши кўринмади. Бунинг сабаб нимада деб ўйлайсиз?

— Фикрингизга қўшиламан. Аммо, иккита тўп киритдик. Вазиятларни голга айлантириш бўйича ишлаймиз. Дориев бугун иккита тўп киритди, бошқалар ҳам голларда иштирок этиши керак.

— Бугун дарвозабоннинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

— Ҳеч қачон нолимайман. Ўтган турда "Насаф"га қарши ўйинда жароҳатдан тикланганлар майдонга чиқди, аммо улар тайёр эмасди. Дориев, Андреев, Жоржевич... Митрович эса касал эди. Саволингизга келсак, жамоа ютади, жамоа мағлуб бўлади.

— Менимча, бугунги ўйинни захиралар ҳал қилди. "Навбаҳор" сафида захирадан тушган ўйинчилар баҳс тақдирини ҳал қилди, аммо "Сўғдиёна"да бундай ҳолатни кузатмадик.

— Ҳа, статистикага қарасак, рақибнинг захирадан тушган ўйинчиси гол ургандик. Аммо, ҳозирда барчанинг ҳам жисмоний ҳолати бир хил эмас. Бизда асосий ўйинчилар билан боғлиқ муаммолар бор эди. Масалан, Дориев ўйин сўнггича темпга туриб бера олмади. Бу мавсум бошланиши, бу устида ишлаймиз.



Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика