Latest news

20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  18 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  37 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  17 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0

Иван Бошкович: "Финалда "Насаф"дан ғалаба кутаман" News

Иван Бошкович: "Финалда "Насаф"дан ғалаба кутаман"

Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" жамоаси 5 ноябрь куни ОФК кубоги финалида Баҳрайнда "Ал Муҳаррак"га қарши майдонга чиқади.

"Аждарлар" тарихни такрорлашга жуда яқин туришибди. Бундан роппа-роса 10 йил аввал жамоа Анатолий Демьяненко мураббийлигида ОФК кубогини боши узра баланд кўтарганди. Ўша юлдузли таркибда ёрқин ўйинлар ўтказганлардан бири Иван Бошкович ҳисобланади. Бугунги кунда "Бунёдкор" академиясида болаларга мураббийлик қилаётган Бошкович финалдан олдин фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Умумий қилиб айтсам "Насаф"дан финалда фақат ғалаба кутаман. Ғолиб номи битта ўйинда аниқланади. Футболчиларнинг маҳорати ва сифати бўйича устунлик улар томонида, деб ўйлайман",- дейди Бошкович.

Гуруҳ босқичидан кейин барча учрашувларни ўз майдонида ўтказган "Насаф" эндиликда меҳмонда тўп тепади. Бошкович бу борада нима дейди?

"Сафарда тўп тепиш доим қийин бўлган. "Насаф"га осон бўлмаслиги аниқ. Лекин бу - футбол. Унда ҳамма нарса рўй бериши мумкин",- дейди мураббий

Битта баҳсдан иборат учрашувларда қайси жамоа тайёргарликни яхши ўтагани асосий планга чиқади. Битта хато ҳам қимматга тушиши ёки ўйин тақдирини ҳал қилиши ҳеч гап эмас. Иван Бошкович ҳам фикримизга қўшилган ҳолда қуйидагича фикрларини билдирди. 

"Энг муҳими жисмоний ва руҳий томондан яхши тайёргарлик кўришдир. Бундай ўйинларда диққат-эътиборли бўлиш энг юқори даражага чиқади. "Насаф"га бу борада омад тилайман"

Эслатиб ўтамиз Рўзиқул Бердиев шогирдлари финалга қадар гуруҳ босқичида "Олой", "Хўжанд", "Олтин аср", кейинги босқичда "Аҳал", "Моҳун Баган", "Ли Ман" каби жамоалар тўсиғини енгиб ўтди. "Насаф" жамоасига бош совринни юртимизга олиб келишига тилакдошмиз!

Абдулазиз Искандаров

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика