Latest news

00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  0 00:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  9 23:35Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор"ни қабул қилмоқда: Шомуродов асосийда, Алиқулов захирада. Аббос эса қайдномада йўқ  0 23:24ЕЧЛ. "Челси" – "Аякс", "Айнтрахт" – "Ливерпуль" ва бошқа учрашувларнинг таркиблари маълум  0 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  5 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  12 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  5 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  2 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  121 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4

Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади" News

Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

"Жуда қийин ўйин бўлди. "Қўқон-1912" жанговар жамоа эканлигини ва бугун бизга жанг таклиф қилишини билардик. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик ва биз назорат қилдик, ўз вазиятларимизни яратдик. Ҳудди "Бунёдкор"даги ўйин каби бўлди. Ўшанда ҳам иккита гол ургандик. Иккинчи бўлим бундан-да қийинроқ ўтишини билгандик. Бу руҳий ҳолат билан ҳам боғлиқ. Бугунги ўйинга эътибор юқори даражада бўлмади. Иккинчи бўлимни ёмон бошладик. Биринчи дақиқадаёқ гол ўтказиб юбордик. Кейин эса финал ҳуштагига қадар ўйин асабий ўтди. "Қўқон-1912" кўпроқ ҳужум қилди, улар қўрқмасдан олдинга ўтишди. Тан олиш ва олқишлаш керак. Улар қайтишга ҳаракат қилишди. Уларда кўп вазиятлар бўлди. Бундай пайтда ўз вазиятларимиздан фойдаланиб, ишни тезроқ якунлаш керак. Шундай ҳолатда ўйин бунчалик босимга бой ўтмасди.

Балки бугун ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсата олмагандирмиз. Лекин ютқазмадик. Бугун захирадан тушган янги футболчилар Сардор Раҳмонов ҳамда Жасур Жалолиддинов жамоага ёрдам беришди. Асосийси - футболчилар ўзларининг руҳий ҳолатини тезда тиклаб олишди. Захирадан тушган футболчилар эътиборни ушлаб туришди. Футболчиларимни ғалаба билан табриклайман. Ҳозир ҳар битта очко биз учун жуда муҳим. Энди 10 кун дам оламиз. Биринчи давра руҳан қийин ўтди, натижалар яхши бўлмади. Таркибни кучайтирамиз ва иккинчи даврада фақатгина олға ҳаракатланамиз. Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қила олди, бироқ жадвалда юқорироқда бўлиш учун бироз омад етишмади деб ўйлайман. Умид қиламанки, иккинчи даврада биз жадвалда юқорироқда бўламиз", - деди Иван Бошкович.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика