Latest news

11:28Факт. "Пахтакор" тарихда биринчи мартта Андижонда 6 та гол урди   0 10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   5 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  1 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  11 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячиси тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5

"Истиқлол" ёрдамчи мураббийи: "Оқ-тепа" ҳақли ғалабага эришди" News

"Истиқлол" ёрдамчи мураббийи: "Оқ-тепа" ҳақли ғалабага эришди"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Оқ-тепа" (1:3) учрашувидан сўнг мезбон жамоа ёрдамчи мураббийи Хушбек Қосимов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин ҳақида

"Оқ-тепа" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Улар бугун ҳақли ғалабага эришишди. Жамоамиз раҳбарияти ва мухлислардан футболчилар ҳамда ўзимизнинг номимиздан узр сўрайман. Ўйин борасида фикрим, "Оқ-тепа" биздан 2-3 кун кўпроқ дам олди. Биз бор кучимизни "Нефтчи" билан ўйинга ташлагандик. Дерби учрашувидан сўнг ҳали тикланиб улгурмагандик. Ҳозир шундай деб ҳисоблаяпмиз, бу борада яна таҳлил қиламиз. Бугунги ўйинда футболчиларга ҳеч қандай эътироз йўқ. Улар бугун қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Яна бор жамоамиз номидан мухлислардан узр сўраймиз.

- "Истиқлол" таркибида бир қатор тажрибали ва Суперлигада ўйнаган футболчилар бор. Лекин мавсумда 4 та мағлубият билан яққол аутсайдерга айланиб қолди. Бу нима билан боғлиқ?


- Мани фикримча, мавсумга тайёргарликнинг сўнги кунларида иложсиз холатда янги футболчиларни таркибга жалб этдик. Суперлига тугул хатто Биринчи лигада ўйнамаган футболчиларни ҳам жамоамизга қўшилди. Ўринбосарлар таркибимиздан ҳам ёш футболчиларни таркибга қўшиб олдик. Бизда ҳозир бошқа иложи йўқ, биринчи давра якунига қадар шу таркиб билан ўйнаймиз. Суперлигада ўйнаган тажрибали йигитлар ҳали ўз сўзини айтади, ҳозирча бизга яққол аутсайдер деб қараш нотўғри.

- Бу йил раҳбарият жамоа олдига қандай вазифаларни қўймоқда?


- Бугунги мағлубиятдан сўнг раҳбарият билан суҳбатлашдик. Улар бу йилги мавсумда юқори бешликка киришни вазифа қилиб қўйишди.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика