Latest news

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

Ислом Тошпўлатов: “Бу йил Суперлигада ўйнаб катта тажриба олдим” News

Ислом Тошпўлатов: “Бу йил Суперлигада ўйнаб катта тажриба олдим”

Суперлиганининг 22-турида “Сурхон” меҳмонда “Турон”га қарши майдонга тушди.

Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Мазкур баҳсдан сўнг “Сурхон” футболчиси Ислом Тошпўлатов фикрларига қулоқ тутдик.

- Қизиқарли ўйин бўлди, - дея гап бошлади Тошпўлатов. Чунки ҳар икки жамоага ҳам ғалаба жуда зарур эди. Дастлабки голни уриб олганимиздан сўнг “Турон” кўпроқ ҳужум ташкил қилишга уринди. Шунинг оқибатида стандард вазиятда ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Умуман олганда, стадионга йиғилган мухлислар чиройли ва муросасиз ўйин гувоҳига айланишди.

Суперлигада қолиш имконияти хусусида
- Бизда Суперлигада қолиш имконияти анча юқори. Олдимизда турган ўйинларда ўзимиз учун керакли натижаларни қайд эта олсак, мақсадимизга эриша оламиз. Бундан ташқари, ўз майдонимизда ўтказадиган баҳсларда Суперлигада қолишимизни кафолатлайдиган очколарни ишлаб олишга уринамиз.

Бу мавсум борасида
- Барқарор ўйин кўрсата олмаётганимизга очиғи ўзимиз ҳам тушунмаяпмиз. Бизда ажойиб мураббийлар штаби меҳнат қилмоқда. Футболчилар ҳам машғулотларда тинимисиз ҳаракат қилиб, жамоавий ўйин даражасини ошириш устида изланмоқдамиз. Ўйлашимча, омад етишмаслиги туфайли муҳим ўйинларда ғалаба қозона олмаяпмиз.

Жорий йилдаги фаолияти тўғрисида
- Кичик жароҳатлар кўп бўлди. Агар уларни ҳисобга олмаганда, Суперлигада ўйнаб, анча тажриба оширдим. Бу эса менга келгуси мавсумларда менга жуда асқотади.

“Нефтчи”нинг Суперлигага қайтиши ҳақида
- Албатта, бундан жуда хурсанд бўлдим. “Нефтчи” Суперлигада тўп тепишга лойиқ жамоа. Ҳозирча “Сурхон” таркибидаман. “Нефтчи”дан келгусида таклиф бўлиши хусусида ўйлаб кўрганимча йўқ. Мавсум якунига етганидан сўнг бу ҳақда ўйлаб кўриш мумкин.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика