Latest news

20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  14 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  21 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  126

Ислом Шарипов: “Ёшлигимдан Роналдунинг мухлисиман ва унинг зарба бериш услубига қизиқаман” News

Ислом Шарипов: “Ёшлигимдан Роналдунинг мухлисиман ва унинг зарба бериш услубига қизиқаман”

“Қўқон-1912" жамоаси билан шартнома имзолаган Ислом Шарипов ўтган мавсум, янги жамоаси ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди.

Биринчи навбатда барчага Ассалому алайкум. Ушбу жамоага мени Мухсинжон ака Низомиддинов таклиф қилдилар. Ушбу таклифдан жуда хурсандман.

Ўтган мавсум ҳақида...

Ўтган мавсум мен учун жуда зўр ўтди деб айтмаган бўлардим, бироқ ёмон ҳам бўлмади. Собиқ жамоам Про лигада дебют қилган бўлишга қарамасдан, биз мусобақани ТОП-5да якунлашимизга кучимиз етарди. Бироқ айрим ўйинларда ўзимиз тайёр ғалабаларни қўлдан чиқардик. Айрим ўйинларда эса омад бизга боқмади. Менимча, “Юниред” биринчи мавсум учун яхши иштирок этди. Биз кучли жамоаларга анча жиддий қаршилик кўрсатдик. Худо хоҳласа, “Қўқон-1912" жамоасига ўтишим фаолиятимдаги янги босқич ва омадли босқич бўлади деб умид қиламан.

Узоқ масофадан зарба йўллашни алоҳида машқ қиламан.

Ёшлигимдан Роналдунинг мухлисиман ва унинг зарба бериш услубига қизиқаман. Шунинг учун ҳам бир машғулотдан сўнг алоҳида зарбалар устида ишлайман. Бироқ биринчи навбатда барчаси яратгандан.

Мақсадларим!

Иншооллоҳ янги йилдан умидларим катта. “Қўқон-1912» жамоасига тезда мослашиб, жамоа билан олдимизга қўйган вазифани, яъни Суперлига йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Худо хоҳласа, ушбу мақсадга янги жамоам билан эришамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика