Latest news

11:34Абрахам АПЛга қайтиши мумкин  2 10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  1 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  3 09:28Анвар Раҳимов - "Локомотив" U-21 жамоаси бош мураббийи!  3 09:01Ниҳоят "Андижон" ўз мақсадига эришди  14 08:32Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?  14 08:01Африка Миллатлар кубоги. Ярим финал жуфтликлари билан танишинг  3 07:35Жейми Милнер рекорд қўйди  1 02:59Англия Кубоги. "Челси" Росеньорнинг дебютида "Чарльтон" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 02:12Олег Зотеев: "Жаҳон чемпионатидаги рақиблар Ўзбекистонни менсимай майдонга чиқади"  3 01:56Африка Миллатлар Кубогининг сўнгги ярим финалчиси аниқ бўлди  3 01:33Анзур Исмоилов: "Роналду билан тенгдошмиз. Бу ёшда ўйнаш учун футболни севиш керак"  10 01:15Лиам Росеньор: "Одамлар менинг "Манчестер Юнайтед" мухлиси бўлганимни танқид қилишлари мумкин"  1 00:46Англия Кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мусобақадан чиқариб юборди  2 00:32"Хоразм" "Сурхон" футболчисини таркибига қўшиб олди  0

Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли” News

Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”

“Андижон” матбуот хизмати Ислом Тўхтахўжаевдан интервью олди.

- Ислом, “Андижон” жамоамизга хуш келибсиз!
- Раҳмат.

- Дастлаб таклифни қабул қилишингиз сабаблари ҳақида ўртоқлашсангиз.
- “Андижон”дан таклиф кутилмаганда бўлди. Сабабига келсак, мухлислар. Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли бўлади. Самвел Бабаян билан гаплашганимдан кейин бу ерга ўтишга ишонч ҳосил қилдим. Чунки жамоани мақсади жуда юқори. Худо хоҳласа, ўйлаган ниятларимизга етайлик ва чемпион бўладиган жамоа бўлиш насиб қилсин.

- Янги оилага келдингиз ва илк таассуротлар қандай?
- Барча футболчилар билан танишмиз. Асосий мақсад “Андижон” мухлисларини хурсанд қилиш ва уларни доимо ғалабалар билан қувонтириш. 

- Анталия йиғинида иштирок этяпсиз ва бу борада нима дея оласиз?
- Тайёргарликда ҳозирча асосан жисмоний ҳолатга эътибор қаратиляпти. Шароитлар яхши, ажойиб майдонларда шуғулланяпмиз. 

- Қўйилган жиддий мақсадга яраша таркиб ҳам кучайтириляпти. Ўзгаришларга қандай муносабатдасиз?
- Маҳоратли футболчилар ва иқтидорли ёшлар ҳам таклиф қилиняпти. Бир оила бўлиб мақсадимизга эришамиз, деган ниятдаман. Хурсандман, яхши ўйинчилар йиғиляпти.

- Сиз орқали ҳимоя чизиғи янада кучайтирилиши турган гап. Шунинг учун сизга бўлган ишонч ва масъулият катта.
- Масъулият билан ўйнаш ёқимли, профессионал футболда ва айниқса ўзимга. Айнан масъулият ва мухлисларнинг босими остида тўп суриш анча ёқимли бўлади. Энг олий мақсад учун курашамиз. “Андижон” жамоамизни муваффақиятли йўлида ёшларга қўлимиздан келганича ёрдам беришга ҳаракат қиламиз.

- “Андижон”да тўп суришингизни фаолиятингизда қандай босқич деб ҳисоблайсиз?
- Жамоани олдига қўйилган мақсад олийлиги учун ҳам бу қарорим тўғри. Чунки доим юқори ўринлар учун курашадиган клубларда ўйнаб ўрганганман. Худо хоҳласа, стадион тўла мухлислар билан ўйнаш насиб қилсин. Ёшларга ҳам йўл кўрсатамиз ва чемпионлик ҳарактерини сингдиришимиз керак. Мураббийлар кўрсатмасини тўлиқ бажаришга ҳамма бор кучи билан, юракдан ҳаракат қилса, Худоим ҳам тўғри йўлни кўрсатади ва натижасини ҳам беради. Асосийси, мураббийларни кўрсатмасини тўғри бажарсак, барчаси тўғри бўлади.

Rating: +4   

Comments

+2   
10 jan 18:13:52
Aziz Alimov
50 ёшда хам уйнагин Исломжон, факат Нефтчига карши уйинларда халол уйнагин, хурмача киликларсиз, мужик булгин.
   
10 jan 20:31:34
Дилмурод
Зўр ўйинчи. Қойил қолдирган. Яна давомли бўлсин 2чи ёшлигингни кўрсат. Ёнига бубаня қўшилганда янаям зўр бўларди.
   
10 jan 19:02:20
Odiljon
Озгина ешинг утиб колдида Майли омадини берсин Самвел еши катталарни оляпсан.Анжон пастга тушиб кетса емон боласан
   
10 jan 18:28:03
David Terezege
Xuddi oldin xam uqigandekman bu interyuni ,
Doim bir xil savol javoblarligamikin
   
10 jan 18:19:39
Akbar Umarov
Menimcha Ekspert sifatida dangalini aytsam Andijon FC uzag'i bilan faqatgina 3-5 o'rinlar uchun kurasha olsa kerak
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика