Latest news

01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:01АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)  4 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  19 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  2 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  0 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  21

Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди" News

Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби янги мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида 3 январдан 17 февралгача Туркиянинг Анталья шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказиб, Тошкентга қайтди.

Навбатдаги тайёргарлик ишлари Фарғонада давом этади. Жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов тайёргарлик жараёни билан боғлиқ саволларга жавоб берди.

— Туркиянинг Анталья шаҳрида якунига етган ўқув-машғулот йиғини ҳақида фикр билдирсангиз.

— Туркиядаги йиғин жуда фойдали ўтди. Асосий мақсад – жамоани янги мавсумга жисмонан ва тактик жиҳатдан тайёрлаш эди. Режалаштирилган машғулотлар тўлиқ бажарилди. Иқлим ва шароит ҳам бизни қониқтирди. Энг муҳими, футболчилар йиғин давомида фақат ишга эътибор қаратишди, интизом ва хоҳиш юқори даражада бўлди. 

— Футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва тайёргарлиги бўйича режалар бажарилдими?

— Ҳа, режалар деярли тўлиқ бажарилди. Йиғинлар бошида белгиланган юкламалар босқичма-босқич оширилди. Кейин эса ўйин ритмига мослаштирилди. Ҳозир жамоа керакли фунционал ҳолатга яқинлашди. Асосий вазифа – мавсум давомида шу ҳолатни сақлаб қолиш. 

— Йиғин доирасида бир нечта ўртоқлик ва назорат учрашувлари ўтказилди. Ушбу ўйинлар орқали асосий таркибга номзодлар аниқлаб олиндими?

— Назорат ўйинлари биз учун муҳим камчиликларимизни очиб берди. Айрим позицияларда рақобат кучайди. Айрим футболчилар ўзини яхши томондан кўрсатди. Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди, қолган позициялар бўйича эса рақобат давом этади. 

— Жамоа янги тактик кўрсатмаларни қай даражада ўзлаштирди?

— Албатта, бир йиғинда барчасини мукаммал ўзлаштириб бўлмайди. Лекин футболчилар ғояни тушуниб етди, бу энг муҳими. Ҳужумдан ҳимояга ва ҳимоядан ҳужумга ўтиш тезлиги анча яхшиланди. Энди расмий ўйинлар орқали буни янада мустаҳкамлаймиз. 

— Биринчи тур олдидан режалар қандай?

— Биринчи турга максимал тайёр ҳолатда киришни мақсад қилганмиз. Асосий эътибор ўйин интизоми ва хатоларни камайтиришга қаратилган. Вазифамиз – натижа билан бирга барқарор ва ҳужумкор ўйинни намойиш этиш. 

— Жамоа ичидаги муҳит қандай?

— Муҳит яхши. Ёшлар ва тажрибали футболчилар ўртасида мувозанат бор. Бир-бирини қўллаб-қувватлаш кучайган, рақобат эса соғлом. Бу эса жамоа ривожланиши учун энг муҳим омиллардан бири. 

— Умумий қилиб айтганда, Туркиядаги йиғинлардан кўнглингиз тўлдими?

— Ҳа, умумий ҳисобда йиғиндан қониқдик. Албатта, ҳал қилиниши керак бўлган жиҳатлар бор, лекин бу табиий жараён. Энг муҳими, жамоа янги ғояларни тушунди ва мавсумни бошлашга тайёр ҳолатга келди.

Rating: +3   

Comments

+3   
22 feb 21:43:35
bekhzodsaidov
Nasaf muxlisi sifatida Levchenkoni bekor ketgazishdi deb oʻylayman. Himoyaviy, qoʻrqoqdek tuyulgan taktika. Ammo natija bor edi. Bu elit ochlda qoʻl kelar edi deb oʻylayman. Sababi arab jamoalariga qarshi hujumkor oʻynash hozirgi kunda bizning jamoalarga emas. Oʻtgan mavsumda Neftchi Fargʻonada bir kishi kam boʻlib Nasafni yutganiga qoyil qolgandim. Neftchiga xalqaro maydonda omad tilayman. Balki yangi murabbiy yaxshi boshqarar. Nasaf bu yil uxladi. Superligada qolish uchun kurashmasa yaxshiydi. Neftchiga yangi mavsumda omad tilayman
+2   
22 feb 20:22:23
Афзал Эргашев
Reply to comment by Каримжон Матхолиқов
Нефтчи бу мавсумда ҳам чемпионликни қўлга киритади буни хамма жамоалар хис қилиб турибди айниқса пахтакор чемпионлика яқин хам келолмеди Динамо ва водийнинг барча ҳудудларида жамоалари ўртасида соғлом рақобат кечади худо хохласа.
Шунака тойдан олдин ногора чалиб кар кар кимен илтимос, нима болишини олдиндан хич ким билмеди, Яратганни озига айон. Манам Фаргоналиман, Нефтчи мухлисиман, лкн сал камтаррок болиш кере, канча камтар босез шунча юксаласиз, коган командаларам томоша килиб турмеди, хамма харакат килади. Шунака олдиндан у киворади бу киворади дийишиз хуш кемаса похор боламиз, тренер хам янги, жимгина мухлислик килели командамизга
+1   
23 feb 10:41:41
TuronQo‘qonNeftchi
Reply to comment by Романтик
Водийликлар хафа булишсаям очиғини айтаман,тахминимча нефчи бу йил нари булса 5-6 уринни олса керак,нефчи куп трасферларни амалга оширди,лекин олган футболчиларини хаммасини кучли деб булмайди,базилари утган йилги нефчини дублёрдаги футболчиларидан хам даражаси паст,2чидан кулиб рахбарлари жамоага мурабий танлашда катта хато қилишди,хатоларини мавсум давомида билиб олишади
Birinchidan chempion bo‘lgan asosiy tarkib saqlab qolindi, ikkinchidan yangi kelganlar asosan yoshlar! Bu kelajak uchun qilingan! Uchinchidan bunaqa murabbiylar shtabi O‘zbekistonda yo‘q
+1   
23 feb 04:07:45
Шухратжон Муйсинович
Бу йил суперлигадан ўтган мавсумдан ҳам қизиқроқ ўйинлар кутамиз. Трансферлар барча жамоаларда яхши бўлди. Ҳар бир очко учун меҳнат қилинади. Кучли жамоалар ҳақида 5- турдан кейин фикр юритган маъқул
+1   
22 feb 23:41:34
Abdusamat
Reply to comment by Туйгун
Бу йил Навбахор ёки Динамо чемпион Нефтчидан кучли футболчилар кетди манимча айникса Иброхимхалил Йулдошев Нефтчини бир узи тортарди кейин хакамларга хам боглик бизнинг чемпионатга хаммасини кутсак булади чунки хакамлар исталган жамоани чемпион килиши мумкин.
Иброҳимҳалил Нефтчидан кетди деб ким айтди?
+1   
22 feb 20:23:02
Avaz Xudoyqulov
Ислом Исмоиловни штабида яхши ёрдамчилар йиғилган манимча, Нефтчи ва Пахтакордан ўша илк бошланган чемпионатимиздаги кучли рақобатни кутиб қоламиз
+1   
22 feb 19:18:02
Акмал Аляров
Нефтчига бу мавсумда ҳам чемпионлик насиб этсин
   
23 feb 21:11:39
Туйгун
Reply to comment by Abdusamat
Иброҳимҳалил Нефтчидан кетди деб ким айтди?
Койил Иброхимхалил Нефтчида колган булса у Нефтчини ютуги омад Нефтчига
   
23 feb 07:50:08
Афзал Эргашев
Reply to comment by Каримжон Матхолиқов
Агарда ман ёзган фикрлар сизни кўнглингизга озор берган бўлса сиздан узр сўрайман.
Ман Нефтчи мухлисиман, сизи фикриздан хафа болишим аклга сигмеди, шунчаки озизга кошиб Нефтчиниям кулгига койятканизга ачиниб йоздим
   
23 feb 07:33:59
Каримжон Матхолиқов
Reply to comment by Афзал Эргашев
Шунака тойдан олдин ногора чалиб кар кар кимен илтимос, нима болишини олдиндан хич ким билмеди, Яратганни озига айон. Манам Фаргоналиман, Нефтчи мухлисиман, лкн сал камтаррок болиш кере, канча камтар босез шунча юксаласиз, коган командаларам томоша килиб турмеди, хамма харакат килади. Шунака олдиндан у киворади бу киворади дийишиз хуш кемаса похор боламиз, тренер хам янги, жимгина мухлислик килели командамизга
Агарда ман ёзган фикрлар сизни кўнглингизга озор берган бўлса сиздан узр сўрайман.
   
23 feb 06:08:23
Афзал Эргашев
Reply to comment by Каримжон Матхолиқов
Дўстиммисиз акаммисиз укаммисиз билмиман ман 1994 йилдан буёғига Нефтчи мухлисиман жамоани оғир кунларидаям бир дақиқага бўлсаям мухлисликдан кечмадим лекин бошқа клубларга хусуматим бўлмади аммо Нефтчини шонли кунлари қайтганда ғаламислар кўпайиб кетди Нефтчи ҳақида маълумот чиқса минус босадиганлар жуда кўп бир ўзбек ҳалқ мақоли бор "Керилганга керил бошинг кўкга еткунча Эгилганга эгил бошинг ерга текгунча" этиқодим сизникидан кучлироқ бўлса кучлидур аммо кам эмас ғаламисларга пас кетиш йўқ Нефтчи яқин 2-3 йил чемпионликни бермайди буни эслаб қолинг.
Этикодиз шу даражада кучли экану лкн олдиндан фол очиб 3 йил Нефтчи гегемонли килади, палон килади дб гапириш - келажактеги мавхум нарсани болади дб гапириш Олий зотни кахрини келтиришини билмасакансизда. Кейин этикоди чинакамига кучли одам мани этикодим кучли дб карилламеди, этикоди факат Оллох учун болади ва факат ози билади, йон атрофтегиларга жар солиб интернетка кирволиб мани этикодим кучли дб эътибор жалб кимеди. Кор-короналик мунофикларга хос. Ану халк маколизиям бу темага нима алокаси бор хозир, галатирокмисиз? Ким керилди сизга бетта хозир? Озиздан озиз кирволиб Нефтчи у киворади Нефтчи бу киворади дияпсиз. Шу даражада зор мухлисли кимокчи босез стадионга тушин хар битта ойинига, комментда йозормастан.
   
22 feb 23:55:49
Raul gansalez blanko
Reply to comment by Каримжон Матхолиқов
Дўстиммисиз акаммисиз укаммисиз билмиман ман 1994 йилдан буёғига Нефтчи мухлисиман жамоани оғир кунларидаям бир дақиқага бўлсаям мухлисликдан кечмадим лекин бошқа клубларга хусуматим бўлмади аммо Нефтчини шонли кунлари қайтганда ғаламислар кўпайиб кетди Нефтчи ҳақида маълумот чиқса минус босадиганлар жуда кўп бир ўзбек ҳалқ мақоли бор "Керилганга керил бошинг кўкга еткунча Эгилганга эгил бошинг ерга текгунча" этиқодим сизникидан кучлироқ бўлса кучлидур аммо кам эмас ғаламисларга пас кетиш йўқ Нефтчи яқин 2-3 йил чемпионликни бермайди буни эслаб қолинг.
Туппа тугри езибсиз бошка каманда хакида хеч индамимиз нефтяник оекка турса калтирашади
   
22 feb 22:12:09
Каримжон Матхолиқов
Reply to comment by Афзал Эргашев
Шунака тойдан олдин ногора чалиб кар кар кимен илтимос, нима болишини олдиндан хич ким билмеди, Яратганни озига айон. Манам Фаргоналиман, Нефтчи мухлисиман, лкн сал камтаррок болиш кере, канча камтар босез шунча юксаласиз, коган командаларам томоша килиб турмеди, хамма харакат килади. Шунака олдиндан у киворади бу киворади дийишиз хуш кемаса похор боламиз, тренер хам янги, жимгина мухлислик килели командамизга
Дўстиммисиз акаммисиз укаммисиз билмиман ман 1994 йилдан буёғига Нефтчи мухлисиман жамоани оғир кунларидаям бир дақиқага бўлсаям мухлисликдан кечмадим лекин бошқа клубларга хусуматим бўлмади аммо Нефтчини шонли кунлари қайтганда ғаламислар кўпайиб кетди Нефтчи ҳақида маълумот чиқса минус босадиганлар жуда кўп бир ўзбек ҳалқ мақоли бор "Керилганга керил бошинг кўкга еткунча Эгилганга эгил бошинг ерга текгунча" этиқодим сизникидан кучлироқ бўлса кучлидур аммо кам эмас ғаламисларга пас кетиш йўқ Нефтчи яқин 2-3 йил чемпионликни бермайди буни эслаб қолинг.
   
22 feb 19:45:31
Каримжон Матхолиқов
Нефтчи бу мавсумда ҳам чемпионликни қўлга киритади буни хамма жамоалар хис қилиб турибди айниқса пахтакор чемпионлика яқин хам келолмеди Динамо ва водийнинг барча ҳудудларида жамоалари ўртасида соғлом рақобат кечади худо хохласа.
-1   
22 feb 23:05:53
Туйгун
Бу йил Навбахор ёки Динамо чемпион Нефтчидан кучли футболчилар кетди манимча айникса Иброхимхалил Йулдошев Нефтчини бир узи тортарди кейин хакамларга хам боглик бизнинг чемпионатга хаммасини кутсак булади чунки хакамлар исталган жамоани чемпион килиши мумкин.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика