Latest news

09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   0 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  2 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  110 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10

Ислом Аҳмедов: “Ўқув-машғулот жараёни ўзгариши керак” News

Ислом Аҳмедов: “Ўқув-машғулот жараёни ўзгариши керак”

Маълумки, яқинда Тошкентда ОФКнинг футбол мураббийлари учун ўқув-семинар курслари ўтказилганди.

Ушбу ўқув-курслари “B” лицензияси учун ўтказилиб, унда 19 нафар иштирокчи мураббийликнинг навбатдаги поғонаси йўлида таҳсил олган эди. Ўқув машғулотларини ОФК инструктори Ислом Аҳмедов олиб борган, Шавкат Имамов координатор вазифасини бажарганди. Биз ушбу ўқув курси якунлари ҳақида Ислом Аҳмедовдан интервью олдик.

- Ислом ака, ўқув курслари қандай ўтди? Иштирокчиларнинг ўқув жараёнига ёндашувидан кўнглингиз тўлдими?
- Албатта, ўқув курсларидан кўнглим тўлди. Гарчи бундай ҳолат камдан-кам учрасада, бу сафар иштирокчилар курсларга ўзгача иштиёқ билан ёндашишди. Ўқув жараёни жуда ҳам қизиқарли руҳда ўтди. Олий ва биринчи лига мураббийлари, ёшлар ва ўсмирлар билан ишлаётган мутахассислар жам бўлган ўқув курсларида ўйлаган режаларимизни тўлалигича амалга оширдик. Бу галги ўқув курсларига бир нечта янгиликлар киритилганди. Ҳам назарий, ҳам амалий машғулотларда иштирокчилар бу янгиликларни тезда ўзлаштириб олишди. Бу ҳолат ҳам мени хурсанд қилди.

- Иштирокчилар орасидан кимларни алоҳида кўрсатган бўлардингиз?
- Бу галги “В” лицензияси учун ўқув курсларида Ҳамиджон Актамов, Собирхон Ағзамов, Улуғбек Бақоев, Бек Беков, Хислатжон Чилматов, Антон Девьяшин, Комил Жўраев, Рафаэль Фабарисов, Александр Хвостунов, Баҳромжон Ҳайдаров, Нодиржон Болтаев, Нодиржон Мардонов, Муҳсин Низомиддинов, Олим Шокиров, Суннатилла Шоймардонов, Бахтиёр Турдиқулов, Олимхон Турсунхўжаев, Анвар Ўринов, Вадим Валицкий, жами 19 нафар мураббий таҳсил олди. Уларнинг ҳаммаси ҳам курсларда катта иштиёқ билан меҳнат қилишди. Айниқса, “Олмалиқ” клубидан келган Рафаэль Фабарисов, “Бунёдкор”дан Александр Хвастунов, ҳозирда футболчилик фаолиятини давом эттираётган Улуғбек Бақоев, “Қизилқум” вице-президенти Ҳамиджон Актамов, “Нефтчи” клубидан Баҳром Ҳайдаровни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Футболчи йилнинг исталган вақтида майдонга тушиб, тўлиқ куч билан ўйнашга тайёр бўлиши керак. Замонавий футболнинг талаби ҳам шу бўляпти. Ўқув курсларида бўлажак мураббийлардан шу нарсага эътиборлироқ бўлишларини талаб қилдик. Масалан, келаси йилнинг январь ойида Қатарда 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Февраль ойида ОЧЛ баҳслари бошланади. Мартдан то ноябргача миллий чемпионат ва кубок ўйинлари ўтказилади. Кўряпсизми, футболчи йил давомида майдонда бўлиши керак. Шуни инобатга олган ҳолда тайёргарлик жараёнида ўзгаришлар бўлиши шарт. Курс якунидаги имтиҳонларни ҳам шу асосида қабул қилдик. 


- “В” ўқув курслари “А” ва “ПРО” лицензияси учун ўтказиладиган курслардан нимаси билан фарқ қилади?
- “В” мураббийлик тоифаси учун ўтказиладиган курслар уч ҳафтага мўлжалланган бўлади. Бу мураббийлик лицензиясини олмасдан туриб, “А” тоифаси учун ўқиб бўлмайди. “В” гувоҳномасига эга мураббийлар олий ва биринчи лигада бош мураббий ёрдамчиси, Ёшлар лигаси ҳамда бошқа барча ёш тоифасидаги жамоаларда бош мураббий лавозимида ишлашлари мумкин.

- Аввалги йилларда ташкил этилган курслари билан таққослаганда, ўқув жараёнига қандай янгиликлар киритилди?
- Бундай янгиликлар етарлича бўлди. Асосий янгилик бу ўқув-машғулот жараёнини янгича услубда ташкил этишга қаратилди. Футболда техника, тактика, жисмоний ва руҳий тайёргарлик бирдек муҳим эканлиги маълум. Техника - бу тўп билан тўғри муомала қилиш дегани. Тактика - рақибга қарши муносиб қаршилик кўрсатиш, тўғри тактика танлашдир. Жисмонан тайёр бўлиш эса техника ва тактика уйғунлигини ўйин пайтида кўрсата билишга боғлиқ. Психологик тайёргарликка ортиқча таъриф бериш шарт эмас. Лекин бу ўқув курсимизда биз психологик тайёргарликка катта эътибор қаратмадик. Кунига икки соат давом этган курсларда ўйин эпизодларини ҳам таҳлил қилдик. Мураббий умумий гуруҳ машғулотлари чоғида айрим футболчиларга алоҳида ёндашиши ҳам керак. Ўша имкониятини тўлиқ намойиш этиб бера олмаётган ўйинчиларга тўғри сўз топа олиши ҳам бир маҳорат. Машғулотларда шу нарсаларни ҳам мураббийларга тушунтиридик.

- Эндиги режалар қандай?
- Куни кеча Қаршида мураббийлар учун ўқув курслари бошланди. Унда асосан воҳанинг уч клуби - “Насаф”, “Шўртан” ҳамда “Машъал” жамоаларининг мураббийлари иштирок этишяпти. Мақсад - мураббийларни янги ўқув методлари билан таништириш, уларнинг малакасини янада оширишдан иборат. Бундан ўқув курсларини қолган вилоятларда ҳам ташкил этиш керак деб ўйлайман.

Улуғбек Бақоев, ўқув курси иштирокчиси
 
“Очиғи, мураббийлик соҳаси менга жуда ҳам ёқиб қолди. Курсларда таҳсил олиш жараёнида мураббийлик касбига меҳрим янада ошди. Лекин осон касб эмаслиги, мураббийларга қанчалик қийин бўлишини тушуниб етдим. Катта эҳтимол билан бу йил футболчилик фаолиятимдаги сўнггиси бўлади. Аммо ҳали бир қарорга келмадим. Менимча, келаси йилдан мураббийлик фаолиятини бошласам керак. Навбати билан “А”, кейин “ПРО” мураббийлик гувоҳномалари учун таҳсилни давом эттираман”.
 

Камолиддин Алимов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика