Latest news

04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  95 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  27 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8

Интервью. Хави: “Барса” яна барча совринларни ютишга қодир” News

Интервью. Хави: “Барса” яна барча совринларни ютишга қодир”

“Барселона” сафида кўплаб совринларга эришган Хави айни пайтда Қатар чемпионати вакили “Ал Садд” клубида фаолиятини давом эттирмоқда.

Каталонияликлар афсонаси хорижлик ҳамкасбларимиз билан суҳбатда турли саволларга жавоб қайтарди.

- “Барса”сиз зерикяпсизми?
- Албатта. “Барселона” – жаҳондаги энг кучли клуб, ҳаётим жамоаси. Жамоа учун ўйнаш ва унинг ўйинини телевизор орқали кўриш умуман бошқа нарса. Клубдаги фаолиятим якунланган деб ўйлаб, тўғри қарорга келдим.

- Лекин жамоа танловингизга таъсир кўрсатишга уринди.
- Ҳа, бу ҳақиқат ва бунинг учун президент ва Луис Энрикедан миннатдорман. Улар яна бир йил қолишимни сўрашди. Лекин қарорим якуний эди. 17 йиллик фаолиятимдан кейин захира футболчиси ўрнида қолишим қийин эди. Тўғриси, январда бирор соврин ютишга умид қилгандим, биз эса треблга эришдик.

- Клубга бошқа жамоадан келиб қўшилган қайси футболчиларни таъкидлай оласиз?
- Бизга уларнинг жамоага тез қўшилиб кетиши бўйича омад кулиб боққан. Алвес, Маскерано, Кейта ёки Абидалга қаранг. Улар “Барса” ғалабаларига катта ҳисса қўшишди. Шунингдек, охирги янгилар Ракитич, Браво, Штеген ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Улар жамоага киришиб, аллақачон ўзларини “барсачи” сифатида ҳис қилмоқда. Ҳали ҳужумдаги ажойиб учлик ҳақида гапирмадим. Энрике юқори даражадаги мураббий эканини билардим ва унга фақат ишонч билдириш керак эди. Ҳозир жамоа мавсумни камида икки соврин билан тугатишига ишончим комил.

- Қатарга кетишдан аввал Гвардиола билан маслаҳатлашдингизми?
- Албатта, лекин олдин айтганимдек кўпроқ Рауль билан маслаҳатлашдим. Ҳозир айнан у яшаган уйда оилам билан истиқомат қиляпман. У менга агар фаоллиги пастроқ, лекин ўсиб бораётган ва шу билан бирга мураббийлик фаолиятимда биринчи қадамларни қўйишга Қатар чемпионати идеал жой эканини таъкидлади. Ва у ҳақ бўлиб чиқди. Қарор қабул қилишимда яна Фернандо Йерро билан умумий дўстимиз Фернандо Соланас ҳам иштирок этди. У худди Пеп ва Рональд де Бур каби Қатарда ўйнаган.


- Мураббийликда биринчи қадамларни ташлаяпсизми?
- Ҳа ва бу менга ёқмоқда. Дўстим Феликс Санчес билан ҳамкорлик қиляпман. У 23 ёшгача футболчилардан иборат Қатар терма жамоасини бошқаряпти. Бизга Риода ўтадиган Олимпиада ўйинларига бориш учун бир қадам етишмади. Бу Қатар футболи учун ҳақиқий туртки бўларди.

- Ўзингиз ўйнаган ва ҳозирги “Барса” ўртасида катта фарқ борми?
- Унчалик эмас. Лекин ҳозир эътибор ҳужумдаги учликка қаратилган. Бу учлик мен ҳаётимда кўрган энг кучли учликдир. Хоҳлаймизми-йўқми, ҳозир айнан улар жамоа ўйинини яхшироқ кўринишга келтиряпти. Яна Ракитич, Видаль ва Арда Турон каби ўйинчилар буюк жамоа ўйинини кучайтиришди. Албатта, ўсиш жараёнида ҳал қилувчи қадам ташлаган Серхио Бускетсни ёддан чиқариш керак эмас.

- Унинг ўйинидан кўпроқ таассурот оляпсизми?
- Ҳа, бунинг учун менда асос бор. У тобора яхшироқ ўйнамоқда. Серхио жамоа учун жуда зарур ва муҳим футболчига айланмоқда. Майдонда у ҳаммадан кўп иш бажаряпти, ҳар ўйинда буни яхшироқ амалга оширяпти. Буси ажойиб ҳимояланади, ҳужум қилади, прессингда қатнашади, у ўйинни бошқалардан яхшироқ ўқийди, доим зарур жойда пайдо бўлади. У ҳужумдаги учликка кўпроқ вертикал ўйнашни бошлади. Ундан буни аввал ҳеч ким кутмаганди. У тез ёки кучли эмас, лекин шунда ҳам яккакурашларда ғолиб бўлади. Мен учун у жаҳондаги энг кучли ярим ҳимоячи. Унинг ўйинини кузатиш завқ бағишлайди.

- Луис Суареснинг қандай ўйнаётгани сизни ажаблантирдими?
- Йўқ. У ҳақида “Аякс”да ўйнаётгандаёқ билардим. Габри Луис тўғрисида илиқ фикр билдириб, унинг ўйинчи ва тўпурарлик хусусиятларини таъкидлаганди. Кам футболчиларгина Месси ва Неймарнинг бундай савиядаги ўйинларини тушуниши мумкин. Улар фақат ниманидир амалга ошириш ҳақида ўйлайдилар, Луис эса улар учун бўш ҳудудларни юзага келтиради. Жарима майдонида унга тенг келадиган футболчи йўқ. Унинг “Барса” учун ўйнашни анчадан бери хоҳлаганини яхши биламан. Суарес жамоа либосини кийишдан бахтли кўриняпти.

- Неймар ҳақида қандай фикрдасиз?
- У ҳақиқий бомба. Ҳозирги кунда бирга-бир ҳолатда унга ҳеч ким тенг кела олмайди. Ҳужумдаги учлик майдон ва ҳаётдан бир-бири билан дўстлашгани ажойиб ҳолатдир. Жамоа бундан кўп фойда олади. Умид қиламанки, ҳаммаси шундай давом этади.

- Жамоага Пуйоль каби ҳимоячи етишмаяпти деб ҳисоблайсизми?
- Йўқ. Маскерано бу вазифани яхши уддалаяпти. Уни Пуйолга ўхшаш деб биламан. Хавьер кучли характерга эга ва мақсад сари интилувчан. Доим бор кучини беради ва ҳақиқий етакчи. Пике билан бирга доимо юқори савияда ўйнашмоқда. Марказий ҳимояда ажойиб жуфтлик ҳосил қилишган. Яна Матьё ва Вермаленни унутмаслик лозим. Улар ўзларига юклатилган вазифани уддалашмоқда.

- Бартра-чи?
- У ҳақида гапириш оғир. Марк ажойиб ҳимоячи, аммо.. У қийин ҳолатда қолган, унинг бундан ўтаётгани афсуслантиради. Унинг сабрини алоҳида таъкидлашни истардим. Мен ҳам кўп йиллар шундай ҳолатга тушганман. Висенте дель Боске уни терма жамоага таклиф этишда давом этмоқда. У Бартрани юқори савиядаги ҳимоячи деб билади. “Барса”да эса қарорни Луис Энрике қабул қилади.


- “Барса” кам тўп ўтказиб юборишда давом этмоқда.
- Сир шундаки, ҳамма нарса фақат ҳимояда ўйнаш билан чекланмайди. Жамоа доим тўпни назорат қилишга интилади, уни йўқотган захоти эса фаол пресингга киришади. Бу рақибга таъсир қилади, улар жисмонан ва руҳан чарчашади. Албатта, рақибда стандарт вазиятларда имконият юзага келади, лекин жамоа бу жиҳат бўйича яхши ўйнаяпти. Браво ажойиб, Марк эса унга яқин савияга чиқиб бормоқда. Жамоа ихтиёрида ажойиб икки посбон бор ва бу тарафдан “Барса” узоқ пайт ўйланмаса ҳам бўлади. Ҳозирги савиясини ушлаб қолган тақдирда жамоа яна требл ютишга қодир. Чунки “Барса” енгилмас жамоа.

- Қайси рақибларни жамоа учун қийин сифатида эътироф этасиз?
- “Бавария” ҳозир “Барса” билан бир хил савияда. “Реал Мадрид”, “Ювентус”, “ПСЖ”, “Манчестер Сити”, “Атлетико” – бу клублар бир поғона пастда деб ўйлайман. Бу уларнинг потенциалини етарли баҳоламаётганим ёки уларда юқори даражали футболчилар етишмаслигини билдирмайди. Шунчаки бу жамоаларда “Барса” ўйинида мавжуд баъзи жиҳатлар етишмаётганини кўряпман.

- “Янги Хави” ролига ким мос келади?
- Кетганингда ўрнингни эгаллайдиганлар топилиши табиий жарайн. Ҳозир вазифам Иньеста ва Бускетс ўртасида тақсимланган. Улар жамоага ёрдам бериш учун услубларини ўзгартиришди. Яна жамоа учун ўзини қурбон қилаётган Ракитични айтишим мумкин. У узоқ масофага аниқ тўп ошириб, ўрта масофадан дарвозага зарба йўллайди.

Терма жамоада Тиаго Алькантара бу ишни уддалайди. Дель Боске ҳам шундай фикрда эканини биламан. Унинг Бразилиядаги мундиални ўтказиб юборгани аламли бўлганди. Тиаго “Бавария”дек буюк клубда ўзини яхши ҳис қиляпти.

- Арда одатий ўрнидан кўра орқароқда ўйнаётгани унга таъсир кўрсатяптими?
- Йўқ, у бу жойда ўйнай олади. Лекин Арда дарвозага яқинроқ жойда эркинроқ ҳаракат қилади. У 29 ёшда ва шароитга осон мослашади. Фаолиятида “Галатасарой” ва “Атлетико” сингари клублар шарафини ҳимоя қилган. Ҳаммасига у меҳнати билан эришган. Арда менга жуда ёқади.

- Алейш Видаль-чи?
- Бу ажойиб кучайиш, ушбу трансфердан ҳайратдаман. У юқори савиясини “Севилья”да кўрсатган ва терма жамоага чақирув олмоқда. Алейш Алвес ва Альбанинг жойини тўлдиради. Қанотдаги икки футболчи жамоага катта фойда келтириб, ўз жойларида Неймар, Иньеста ва Месси билан бир-бирларини тушуниб, ҳаракат қилишади. Ҳозирги таркиб жуда кучли ва кимдир уни кучайтира олишини билмайман. Буни Луис Энрикедан сўраш лозим. Айни пайтдаги таркиб узоқ вақт рақоқатбардош бўлиб қолиши мумкин.

- Қайси футболчилар “Барса”нинг ҳозирги таркибига ўйини билан мослашиб кетарди деб ўйлайсиз?
- Икки футболчининг ўйинидан илиқ таассурот оляпман. Уларда жамоада ўйнаб кетиш учун барча имкон бор. Булар - Марко Веррати ва Пауло Дибала. Улар ажойиб ўйин кўрсатишмоқда ва ҳозирги жамоага осонлик билан киришиб кета оларди.

- Поль Погба-чи?
- У ҳам ажойиб ўйинчи ва майдонда унга қарши туриш қийин. Полни терма жамоа ва “Юве”да ажойиб келажак кутмоқда. Унинг ўйин услуби “Барса”никидан фарқ қилади. Лекин бу унинг иқтидорига қойил қолмасликни билдирмайди: уни таклиф қилишса, албатта, шартнома имзолардим.

- Пепнинг “Сити”ни бошқаришга рози бўлиши сизни ажаблантирдими?
- Йўқ. У қишда “Бавария” билан Дохада йиғин ўтказганди ва ўшанда “Сити”ни бошқаришга тайёргарлик кўраётгани ҳақида айтганди. Унга Германиядаги уч йилдан кейин янги чақириқ лозим эди. Шу сабабли Пеп Англияда ишлаб кўришни истади.

- Ван Галнинг “МЮ”даги иши тўғрисида қандай ўйлайсиз?
- У ҳаққоний инсон ва ажойиб мураббий. Атрофдагилар томонидан тушунмовчиликни ҳис қилади ва матбуот билан яхши муносабатда эмас. Булар ва “МЮ”нинг натижаларини ҳисобга олсак, у мураккаб вазиятга тушиб қолган. Баъзан Луис Энрике билан Луи қилган ва айтган нарсаларни муҳокама қилардик. Ўшанда бу ақлсиз нарсадек кўринарди, аммо у ҳақ бўлганини бугун кўриб турибмиз. У бошқалардан ўзиб кетганди.


- Гвардиола сизга энг кўп таъсир ўтказганми?
- Шубҳасиз, у Тито, Луис Арагонес билан бирга катта таъсир кўрсатган. Пеп ва Арагонес футболчиларни бошқалардан кўпроқ руҳлантира оларди, улар сабабли максимум натижа кўрсатганмиз. Тито эса ҳақиқий энциклопедия эди. Айнан у сабабли мен Пуйолга жаҳон чемпионати ярим финали ва “Реал” билан сафардаги ўйинда голли паслар берганман. Тўпни бизнинг бир неча футболчи рақибни беркитиб турган ҳудудга ташлаганман ва у ерга Пуйоль етиб келади. Буни Тито ўйлаб топганди. Албатта, Ван Гални ҳас эслаб ўтаман.

- “Реал” Бенитесни бўшатиб, ўрнига Зиданни тайинлади. Бу ҳақида қандай фикрдасиз?
- Бир нарсани айтиб бераман. Ўтган йили Зидан билан бир тадбирда учрашдик ва у асосий жамоадаги юлдузларни шуғуллантириш “Кастилья”да ёшларни машқ қилдиришдан кўра яхшироқ бўлишини айтганди. Мен келаси мавсумда бу имконият бўлиши мумкинлигини айтгандим ва бу содир бўлди. Унинг футболдаги ғоялари қизиқ бўлишига ишонаман.

- Икер билан у Испаниядан кетгач, суҳбатлашдингизми?
- Тез-тез гаплашиб турамиз. “Порту”да ишлари яхши кетмоқда. Икер хотиржам ва Мадриддаги босимни ҳис қилмаяпти. Яна Тельо билан суҳбатлашиб, унга “Фиорентина”да омад тиладим.

- Испания терма жамоасининг Европа чемпионатидаги имконияти ҳақида қандай ўйлайсиз?
- Испания фаворитлар сафида. Дель Боскеда ажойиб жамоа бор ва улар чемпионликни ҳимоя қилишлари мумкин.

- Жамоадаги 17 йиллик фаолиятда нималарни бера олдингиз?
- Эҳтимол, бу кибрдек кўринар, лекин жамоа тарихидаги энг муҳим футболчилардан бири ва “Барса” ўйин фалсафасини жаҳонга намуна қилишга ҳисса қўшганимдан хурсандман. Германия ҳам жаҳон чемпионатида бизнинг услубни қўллади. Яна “Райо”да Пако Хемес ёки “Леванте”да Руби тўпни назорат қилишни хоҳлаяпти. “Вильярреал” ҳам шунга яқин услубда ўйнайди. Одамлар жамоани ўйин услуби учун ҳам кузатиб боришмоқда. Бу эса жамоада ўйнаган ва ҳозир ўйнаётган футболчилар учун энг яхши мукофот.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика