Latest news

02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  12 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  0 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  23 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  3 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14

Интервью. Рустам Ашурматов нима учун "Гвангжу"ни танлаганини тушунтириб берди News

Интервью. Рустам Ашурматов нима учун "Гвангжу"ни танлаганини тушунтириб берди

Ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматов Жанубий Кореянинг "Гвангжу" клубига кўчиб ўтди.

Айни пайтда янги клуби билан янги мавсумга тайёргарлик кўраётган ҳамюртимиз билан боғланиб суҳбатлашдик.

- Янги клубга ўтиш қандай содир бўлди?
- Дастлаб "Гвангжу" клубидан "Бунёдкор"га таклиф келиб тушган. "Бунёдкор" раҳбарияти ушбу таклиф ҳақида менга айтишди. Тўғриси таклиф устида жуда кўп ўйладим. Кўпчилик билан маслаҳатлашдим ва охири бу жамоага ўтишга розилик бердим.

- Трансфер қайси агент орқали амалга ошди?

- Бу ўтиш "Бунёдкор" жамоаси раҳбарияти орқали амалга ошди. Икки клуб ўзаро келишиб трансферни амалга оширишди.

- Янги клубингиз ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳозирда фикрларим ижобий, сабаби жамоа ва ундаги шароитлар жуда ҳам яхши. Мураббийлар, футболчилар барчаси менда яхши таассурот қолдиряпти.



- Сизга Суперлига клубларидан ҳам таклифлар бўлган экан. Нима учун хорижни танладингиз?

- Ҳа, албатта Суперлигадаги жуда кўп жамоалардан таклифлар бўлди. Лекин ўзимни легионер сифатида синаб кўришга қарор қилдим. Албатта менга таклиф билан чиққан жамоаларни ҳурматини сақлаган ҳолда номларини ошкор қилмайман. Таклиф учун барча жамоаларга раҳмат айтиб ўтаман.

- Янги клубингизнинг бу йилги мақсади қандай?

- "Гвангжу" ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Аниқроғи бу йилги вазифа Жанубий Корея олий лигасига чиқиш.

- Кореяда тил борасида қийинчилик юз бермайдими?

- Тил борасида балки озроқ қийинчилик бўлар, лекин ҳеч бир иш осонликча бўлмайди-ку. Қўлимдан келганча тил ўрганишга ҳаракат қиламан.

- Бу клубда ўзбек мухлисларига яхши таниш бўлган Сато Минори ҳам ўйнаган экан. У клубдан кетганми?

- Ҳа, Сато Минори ўтган йили бу жамоа сафида ўйнаган экан. Лекин ҳозирги кунда у жамоада йўқ.



- Фурсатдан фойдаланиб қайси мураббийларга раҳмат айтмоқчисиз?

- Раҳмат айтадиган мураббийларим жуда ҳам кўп. Тоғам Бахтиёр Ашурматовга, Миржалол Қосимовга, Сергей Лушанга, Равшан Ҳайдаровга ва албатта ёшликдаги биринчи мураббийларимга миннатдорличилигимни билдираман. Улардан кўп нарсалар ўргандим ва ўрганишда давом этаяпман. Ҳозирда худога шукр барча ишлаган мураббийларим билан алоқам яхши.

- "Бунёдкор" клуби мухлисларига айтар сўзингиз...

- "Бунёдкор" мухлисларини жуда ҳам қаттиқ ҳурмат қиламан. Улар билан алоқамизни сақлаб қоламиз деган умиддаман. Балки уларга жамоадан кетганим оғир ботгандир, лекин мени тўғри тушунишларини жудаям хоҳлардим. Мен қалбим билан доим "Бунёдкор" биланман, Олға "Бунёдкор"!


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +63   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика