Latest news

20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  0 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  1 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  1 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18

Интервью. Отабек Ғуломхўжаев: "Ўринбосарлар чемпионатидаги темп, даража ва футболчиларга эътибор ҳавас қиладиган даражада эмас" News

Интервью. Отабек Ғуломхўжаев: "Ўринбосарлар чемпионатидаги темп, даража ва футболчиларга эътибор ҳавас қиладиган даражада эмас"

Бу мавзу сайтимиз орқали бир неча бор кўтарилди, олиб чиқилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига жалб этилган футболчиларнинг кўп қисми U-21 чемпионатида тўп тепади, клубланинг асосий таркибларидан жой олган футболчилар саноқли. Афсуски, аксарият клубларимизнинг ўринбосарлар жамоасидаги ҳолатни қониқарли деб бўлмайди. Гоҳида шундай вазиятларга гувоҳ бўлмамизки, Суперлига баҳсларидан бир кун олдин ўтадиган U-21 чемпионати доирасидаги учрашувларда клублар биргина мураббий ва битта шифокор билан келишади, маъмур ўринбосарлар жамоаси билан бирга асосий жамоага ҳам жавобгар бўлади. Майдонлар ҳолатини гапирмаса ҳам бўлади. Табиийки бу омиллар улғайиб, етишиб чиқаётган футболчиларнинг ҳар томонлама ўсишига салбий таъсир қилади. Натижада бундан терма жамоа жабр чекади. Яқинда ёшлар билан ишлаш бўйича мутахассис, бир неча йиллар давомида "Бунёдкор" академиясида, турли ёшдаги терма жамоаларимизда фаолият олиб борган мураббий Отабек Ғуломхўжаевни суҳбатга чорладик. Мутахассис суҳбат жараёнида клубларнинг академияга эътибор қаратиши, ўринбосарлар жамоаларига етишмаётган эътибор ва бошқа мавзулар юзасидан фикрларини билдириб ўтди. 

- Ҳозирги вақтда Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини икки йил бошқардингиз, аксарият футболчиларни танийсиз, биласиз. Шундай экан уларнинг бугунги кундаги ҳолати, клубларидаги фаолияти сизни бефарқ қолдирмаслиги табиий...

- Ёшлар терма жамоасидаги футболчилар улғайишмоқда. Мени хурсанд қиладиган жиҳати аксарият футболчилар Суперлига ва Про лигада асосий таркибда майдонга тушмоқда. Масалан, ИброҳимҲалил Йўлдошев “Бунёдкор” асосий таркибида, Жасур Жалолиддинов легионерга айланди, Ҳожимат Эркинов АГМКда ўйин амалиётига эга бўлмоқда, Руслан Розиев Самарқанднинг “Динамо” жамоасига ижарага берилди. Бу албатта жуда қувонарли. Чунки, Осиё чемпионати олдидан бу терма жамоага фақат фойда келтириши мумкин. Лекин, кўпчилик футболчиларни ҳамон ўринбосарлар жамоасидан нарига ўта олмаётгани ҳавотирга солади. Ушбу ҳолат терма жамоа мураббийлар штабини ҳам ҳавотирга солаётган бўлиши мумкин. Боиси, Осиё чемпионатида рақиблар бизга тақдим қиладиган ўйин, темп, шиддат ўринбосарлар чемпионатидан юқори. 

Руҳият масаласи ҳақида гапирадиган бўлсам, биз фаолият олиб бораётган пайтда руҳшунос Татьяна Владимировна футболчиларни руҳияти устида иш олиб борарди. Кўп нарса ички муҳит, мураббийлар штаби ва футболчилар ўртасидаги ҳамжиҳатликка боғлиқ. Бош мураббий Тимур Кападзе футболчилик фаолиятида барча мураббийлар билан яхши тил топишиб кета олган. Бежиз уни терма жамоада ишлаган ҳар қандай мураббий таклиф қилмасди. Худди шуни эндиликда мураббий сифатида ҳам уддалашига ишонаман. Ўзининг тажрибасини ёшларга ўргатиб муваффақиятларга эриша олади деб ўйлайман. Ҳозирги таркибдаги йигитларнинг 80 фоизи ўтган мавсум саралашда қатнашган боллар. Энди бир қатор янги номлар ҳам бор. Бундан жуда хурсандман. Чунки, янги ном ва янги футболчилар келса рақобат кучаяди. 

- Қуйидаги саволим бугунги кунда энг оғриқли мавзу ўринбосарлар яъни U 21 чемпионати ҳақида. Терма жамоага номзод футболчиларнинг аксарияти Суперлига клубларинг ўринбосарларида, Про лига, Биринчи лига жамоаларида тўп тепади. Лекин, ўринбосарлар жамоалари ҳавас қиладиган даражада эмас. Майдонлар, футболчиларга яратилган шароитлар, машғулотларни олиб бориш, ташкилотчилик масалаларини қониқарли деб бўлмайди. Бу қайсидир маънода терма жамоага ҳам ўз таъсирини ўтказади...

- Юқорида айтганимдек Суперлига даражасидаги футболчилар ҳам йўқ эмас. Уларни қаторига Абдувоҳид Неъматовни қўшсак бўлади. Лекин, Осиё чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон учун бу кам. Энди клубларни мураббийларига эътироз десам нотўғри бўлади, уларни ишига, клубларни сиёсатига аралашишга ҳаққим йўқ. Аммо, ўринбосарлар жамоаларида шунақа футболчилар борки, улар асосий таркибдаги футболчилардан кам жойи йўқ. Масалан, Рўзиқул Бердиев, Вадим Абрамов каби мутахассислар ёшларга эътибор қаратиб таркибга жалб қилиб боришади. Буни ўтган йили интервьюларимда ҳам айтганман. Таркибдаги 50 фоиз футболчи Суперлига жамоаларида ўзларини кўрсата олишади. Умуман бу ёшдаги футболчилар ўз жамоаларининг асосий таркибидан ўрин олиши керак, масалан ортга қайтадиган бўлсак Аҳмад ака Убайдуллаев бошчилик қилган 1989-1990 йилларда туғилган ёшлар терма жамоадаги деярли барча футболчилар катта футболга кириб, ўз клубларида ҳам асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланарди. Ёшлар терма жамоаси таркибидаги футболчиларнинг Суперлига клубларининг асосий таркибида майдонга тушиши фақат фойда келтиради. U 21 Лигасини ўзим кўп бор кузатаман, қанқадир темп, агрессивлик, кураш йўқ. Мураббий ўтирибди, ўзимни кўрсатишим керак деган нарсаларни кўрмаяпман. “Пахтакор”, “Насаф”, “Бунёдкор” мана бу йилдан “Металлург” жамоаларини қолган клубларга ўрнак сифатида кўрсатишим мумкин. Масалан, айрим жамоаларда ўринбосарлари учрашувга шу кунни ўзида келади, шу майдонни ўзида кийинади.

Питания, эътибор, ташкилотчиликни яхши деб бўлмайди. Автобусда бурнидан тортиб олиб келгандай ёки енгил машинада тиқиб, босиб олиб келишади. Орасида бир иккита тажрибали футболчилар бўлса бошқа гап, мураббийни уриб сўккани билан ҳеч нарса ўзгармайди. Бу ерда айбни мураббийга тўнкаб ҳам бўлмайди. Футболчиларни бир кун олдин олиб келиб, меҳмонхонага жойлаштириб, витамининацияларни жойига қўйиб эртаси куни ўйинга шай ҳолатда олиб тушса футболчи ҳам жонини бериб ўйнайди. Энди бошқа шароитда ҳам футболчилар ўйнайди, майдонга чиқади, тўп тепади. Лекин, нари борса бир тайм яхши ўйнаши мумкин, иккинчи таймда футболчилар тезроқ вақт ўтишини ва ўйин тугашини ўйлашни бошлашади. Сурхандарё, Бухоро, каби вилоятлардан ўринбосарлар жамоалари пойтахт клублари билан ўйнаш учун келишади, регламетда белгилангандек ярим соат ёки бир соат олдин етиб келишади, тайёргарликсиз майдонга тушишади. Бундайлар Тошкентга шунчаки сайр қилиб кетиш учун келади. 

Мана терма жамоага футболчилар келганда машғулотларда оддий элементар нарсаларни билишмайди, бу ёшлигида ишланмаган, ёки ўринбосарлар жамоасида мураббийлар ишлмаган ёки бунга шароит бўлмаган. Шунақа жамоалар борки, ўйинида мураббийнинг имзоси кўринади, мураббий ишлаётгани билинади. Энди ўринбосарлар жамоаларида футболчиларнинг жисмоний ҳолати устида ишланмайди. Терма жамоада ишлаган пайтимда Илнур Сигабатулин жисмоний машқлар устида ишларди. Чемпионатни етакчи жамоаларидагина бунга жиддий эътибор берилади. Тўғри футбол ақл билан ўйналади, лекин, тез фикрлаб тезкор қарорларни чиқариш учун ҳам жисмоний ҳолат юқори бўлиши керак. Футбол ҳозир туриб ўйналмаяпти. 

- Бу нарса табийки терма жамоаларимиз халқаро турнирларда қатнашганида яққол билинади. Кўп терма жамоалар биздан айнан жисмоний жиҳатдан кучли ва бўйдор, гавдали футболчиларга эга. 

- 14-15 ёшдан бошлаб кичик жисмоний юкламаларни бериб бориш лозим. Яна қайтараман ҳамма нарса питанияга бориб тақалади. Ҳозирда “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Металлург”, АГМК ўринбосарлари футболчиларини боқади, яхши овқатлантиради, майда деталигача эътибор беради. Айрим клубларда ўринбосарлари уйда ўйнаса ҳам шу учрашувга, ўз уйидан қатнайди. Қиш келса яна ҳаммаси бошқача бўлади, бола мактабдан келади, шу заҳоти машғулотларга. У бола бечора кўчада нима еди, нима ичди жамоани иши бўлмайди. Яна шу питанияга бориб тақалмоқда. Терма жамоада мураббий фақат йўналиш беради, футболчи клубидан тайёр бўлиб келиши керак. Мана яқинда ПФЛ директори Диёр Имомхўжаев ажойиб гапни айтди, академия бўлмаса, моддий техник база бўлмаса легионерларни рўйхатдан ўтказмайди. Жуда тўғри қарор бўлди. 

Тўғриси клублар ҳафа бўлмасин, легионер олиб келишга олиб келишади, кетидан бир неча йил пул тўлаб судлашиб юришади. Легионер номига муносиб футболчини таклиф қилиш керак. Ҳар бир клубдан бир йилда битта Жалолиддинов чиқсин, ёки битта Ўрунов чиқсин. Бир йилда 12та юлдуз футболчи чиқади. Жасур ва Остон асли навоийлик боллар. Билсангиз, Навоийда иқтидорлар талайгина, Зарафшонда шуларни ўзи билан бир зўр жамоа ташкил қилса бўлади. Диёр Рамазонов, Расул Йўлдошев, Жасур Жалолиддинов, Ислом Кенжабоев ва ҳоказо. Зарафшонда академия тузиб маҳаллий футболчилар билан катта натижаларга эришиш мумкин. Масалан, “Андижон”да ҳам яхши академия бор. Академиядан яхши футболчи чиқариб сотса ўзига фойдаку. “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Насаф” клубларг ижарага футболчи беради, гап йўқ. Лекин, ўша ижарадаги футболчисини пишитиб ўзи сотади ва фойда кўради. Академияси бор клубларда таркиб билан боғлиқ муаммо бўлмайди. Бир футболчи кетади, академиядан чиққан иккинчи футболчи ўрнини тўлдиради. Бунинг учун бошқа жамоаларда академия ва ўринбосарлар жамоасига эътибор кучли бўлиши керак.

 Мен клубларни сиёсатига аралашмайман, фақат илтимосим академияга ва ўринбосарлар жамоасига жиддий эътибор беришсин. Ҳар бир клубда ҳозирда пойтахт клубларини тарбияланувчилари тўп тепмоқда. Вилоятни ўзида қанчадан-қанча иқтидорлар бор, имконият беришни кутиб ўтирганлар топилади. Мураббийларни мошини ҳам айтиб ўтиш жоиз, яхши маош, юқори ташкилотчилик бор жойда мураббий ҳам роҳатланиб ишлайди. Ўша тарбиялаган футболчини клуб сотса трансфердан 1 фоиз бўлсада мураббийга ажратса керак бўлса ҳар йили бунақа боллардан бир нечтасини тайёрлайди.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди. 

Давоми бор...

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика