Latest news

20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  0 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  1 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  1 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18

Интервью. Обид Жўрабоев: "Ўзини ҳурмат қилган ҳар қандай мураббий жамоани ички сирларини оммага эълон қилмаслиги керак" News

Интервью. Обид Жўрабоев: "Ўзини ҳурмат қилган ҳар қандай мураббий жамоани ички сирларини оммага эълон қилмаслиги керак"

Хабарингиз бор яқинда "Навбаҳор" жамоасининг тажрибали футболчиси Обид Жўрабоев тарк этди.

Ўтган давр мобайнида ўзининг ажойиб ўйинлари билан наманганлик мухлисларнинг меҳрини қозонган футболчи мураббий билан боғлиқ юзага келган айрим муаммолар сабаб "Навбаҳор" билан хайрлашишга қарор қилди. Барчасига аниқлик киритиш учун Обид Жўрабоевга юзландик. 

Андрей Канчельскис билан юзага келган можароли вазият

Йилни бошидан мени ўзи биринчи лигага, фарм клубга ўтказиб юбориш ҳақида ҳар хил гап сўзлар бўлди. Шунга қарамасдан астойдил югуриб ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Мавсум старти арафасида мураббий менга имконият берди, "Пахтакор" билан ўйинда майдонга тушдим. Ўйиним билан мураббийга, мухлисларга исботлашга ҳаракат қилдим. Аслида барчаси "Насаф" билан ўйиндан кейин юзага келди. Жамоа Қаршида ютқазмади, жанговар дуранг ўйнади. Шу учрашувдан кейин мени захирага ўтказиб қўйди. Ҳайрон бўлдим. "Навбаҳор" "Насаф" майдонидан очко билан қайтди. Ҳамма ҳам "Насаф"дан сафарда очко олавермайди. "Бунёдкор" билан ўйинда битта мен хато қилмадимку. Ҳамма ҳам хато қилади. Биринчи бўлимни ўзида иккита гол ўтказиб юборганди жамоа. Қандай қилиб ютқазиб турган жамоа мураббийи ҳимоячини алмаштиради. Ушбу учрашувдан сўнг базада йиғилдик, мени эса ўринбосарлар жамоасига тушириб юбормоқда. Мен ўринбосарлар жамоасида ўйнайдиган ёшда эмасман. Ёш бола бўлганимда ҳам бошқа гап эди. Орадан 3-4 кун вақт ўтиб хонасига кечирим сўрагани кирмоқчи бўлдим. Қабул қилмади. Вазиятга қарасам охиригача ўринбосарлар билан юришимга тўғри келарди. Шундан кейин кетишга қарор қилдим.


Ўзини ҳурмат қилган мураббий жамоани сирларини оммага ошкор қилмайди.

Андрей Канчельскисни ўйиндан кейинги берган интервьюларидан жаҳлим чиққани рост. Ўзини ҳурмат қилган мураббий жамоанинг ички сирларини оммага ошкор қилмаслиги керак. Бу қанақаси энди? Кел майли уйимга яқин, оилам ёнимда деб "Навбаҳор"га ўтгандим. Шу жамоа учун боримни бермоқчи эдим. Пул бермаса ҳам, қандай ҳолат бўлса ҳам клубга ёрдам бергим келганди. Фаолиятимни ҳам шу жамоада тугатишни истаган эдим. Меҳнат қилиб ҳаракат қилдим. Мураббийни менга муносабати яхши эди. Лекин, нима учун бирданига муносабати ўзгарди, тушунмадим. Майдонда ҳамма ҳам хато қилади. Жамоа айнан мени хатоим сабаб ютқазмадику. Неган айнан мени жазолаганини тушунмадим. Балки, боллар ўйинга тайёр эмасдир. Бу нарса ички муҳитга салбий таъсир қилади. Ҳа, гапириш керак. Фақат, кийиниш хонасида, жамоани ичида айтиш керак барча айбни. Барчасини футболчиларга тўнкаш ҳам яхши эмас. 


"Навбаҳор"га ҳеч қачон ёмонлик тиламайман.

Жамоада ўтган йилгидан нима ўзгарди? 2019 йилги мавсумнинг биринчи даврасидан сўнг Андрей Антанасович кетди ва Деян Журжевич келди. Сўнг иккинчи давра ўрталарида Андрей Антанасович яна жамоага қайтди. Мураббий алмашгани натижаларга ўз таъсирини кўрсатди. Жорий мавсум бошида жамоани янада шакллантиришга эътибор берилди. Ташкилий ишлар яхши йўлга қўйилди. Мақсад совринли ўринларга эга чиқиш ва ОЧЛга йўлланмани қўлга киритиш. Бир қатор ёш, иқтидорли футболчилар олиб келинди. Ёмон жамоа тузилмади. Жамоа ўйинида ўзгаришлар бўлди. Мен жамоадан кетган бўлсамда, "Навбаҳор"га доим ғалабалар тилаб қоламан. Ҳеч қачон ёмонлик тиламайман. "Навбаҳор"ни қайси мураббий бошқаришидан қатъий назар мухлислар учун ғалабалар қозонишини хоҳлайман. Мухлислар бунга лойиқ. Клубга олдига қўйган мақсадларига эришини худодан сўраб қоламан.


"Динамо"ни Суперлигага олиб чиқишга ёрдам бермоқчиман.

Самарқандда клубига ўтишим ҳақида кўп ОАВлар ёзишмоқда. "Навбаҳор"да юз юберган вазиятдан кейин клубдан кетдим. Ҳурматим бор экан, "Динамо" бош мураббийи Сергей Иванович Лушан таклиф қилди. Мен учун ортга ташланган қадам эмас. Энди кўтарилиб етишиб чиқаётган футболчи эмасман. Мен ўйнасам яна 2-3 йил тўп тепишим мумкин. "Динамо" Про лигада иштирок этаётган бўлсада Суперлига жамоаси ҳисобланади. Бу уларни даражаси пастлигидан далолат бермайди. Клубни Суперлигага олиб чиқиш учун ёрдам бермоқчиман. Агарда кейинги мавсумда Суперлигада ўйнасак жамоа билан яна ҳамкорликни давом эттираман.


Нега бизда 30 ёшдан футболчини қарига чиқаришади?

Шу ҳақида гапиришни кутаётган эдим. Ҳақиқатдан ҳам нега бизда 30 ёшдан ошган футболчини қарияга чиқариб қўйишади? Бу қанақаси бўлди? Шунча футбол ўйнаб ўзимдан 6-10 ёш кичкина футболчиларни кўрдим. Машғулотларга ярамайди, жисмоний жиҳатдан кучсиз. Биз уларни ёшида икки баробар кўп югурганмиз. Тўғрисини айтаман, шунақа гаплар жонимга тегиб кетди. Бу ҳам кетишимга бир сабаб бўлди. Айтишадику, ўзингни қадрлаган жойда ўйнагин деб. Мен мухлисларга ва вилоятда футболни уйғата олган Ҳайрулла Ҳайитбоевич Бозоровга миннатдорчилик билдириб қоламан. Жамоани ривожлантирганига, янада яхши шароитлар яратиб берганига раҳмат айтаман. Мухлислар қўллаб-қувватлади, олқишлади. Ҳозир 34 ёшда бўлсамда ўзимни имкониятларимдан келиб чиқиб ўзимни қари ҳисобламайман. 30 ёш футболчи учун айни ўйнайдиган, кучга тўлган, ҳақиқий спорт формасидаги пайтидир. 37 ёшда ҳам ўйнаётганлар бор билсангиз агар. 

 Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика