Latest news

19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  0 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  12 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  27

Интервью. Лутфулла Тўраев: “Бу йил “Бунёдкор”га қийин бўлади” News

Интервью. Лутфулла Тўраев: “Бу йил “Бунёдкор”га қийин бўлади”

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси мавсумни бошқаларга қараганда эртароқ бошлади. Боиси, уларни олдинда ОЧЛ доирасидаги саралаш ва плей-офф баҳслари кутарди.

Бироқ “қалдирғочлар” кутилмаганда мусобақа гуруҳ босқичига чиқа олишмади. Эндиликда Вадим Абрамов шогирдлари диққат ва эътиборларини ички чемпионатда муваффақиятли иштирок этишга қаратишлари табиий. Чунки ўтган йили бронза медалларига сазовор бўлган жамоадан ишқибозлар янада кўпроғини кутишади. Биз шу муносабат билан етакчи футболчини сайтимиз офисига таклиф қилиб, интервью олдик.





- “Бунёдкор”нинг жорий йилдаги режалари, мақсадлари қандай? Раҳбарият жамоа олдига қандай вазифаларни қўймоқда?
- Дастлабки йиғинни жамоамиз БААнинг Абу-Даби шаҳрида олиб борди. ОЧЛда иккита ўйин ўтказдик. Мақсадимиз гуруҳ босқичига чиқиш эди. Афсуски плей-оффда мағлубиятга учрадик. Энди бор эътиборимизни Суперлига баҳсларига қаратамиз.

- “Бунёдкор”ни мағлуб этган “Ал Айн”, ОЧЛ биринчи турида ўз майдонида Эроннинг “Сепахон” клубига йирик, 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Нима деб ўйлайсиз, шу куни рақиб кучлилиик қилдими? Ёки бизникиларнинг кучи етмадими?
- Амирликлар жамоаси кучли ўйин намойиш этди демаган бўлардим. Биз фақат 65 дақиқа яхши ўйнадик. Кейин жисмоний томондан озгина етишмовчилик бўлди. Сабаби бизда энди мавсум бошланмоқда, шунингдек беш футболчимиз олимпия терма жамоаси билан Осиё чемпионатида иштирок этаётганлиги сабаб кучимиз етмади. Боз устига янги келган футболчилар билан ўзаро чиқишиб, тушуниб олиш учун вақт камлик қилди.

- Клубларимизда ҳам, терма жамоаларимизда ҳам муҳим ва ҳал қилувчи учрашувлар пайти саросима ва ҳаяжон юзага келади. Футболчилар ҳам босим билан тўп тепишади. Мазкур ҳолат нима билан боғлиқ? Бу кеча ёки бугун бўлаётгани йўқ.
- Ҳаяжонга боғлиқ демаган бўлардим. Терма жамоамизда мураббий ўзгарди, Вадим Абрамов бош мураббийга айланди. ЖЧ-2014 саралаши учинчи босқич биринчи туридан сўнг уни истеъфога чиқаришди. Етарлича имконият беришмаганди деб ўйлайман.



- “Бунёдкор” билан янги шартнома имзоладингиз. Бу кимнинг қарори? Мураббийми ёки ўз хоҳишингиз...
- Ўзингиз ҳам биласиз “Бунёдкор”да яхши жамоа шаклланган. ОЧЛда узоқроққа боришни истагандик. Жамоада қолишимни биринчи сабаби шу. Иккинчидан ўзим хоҳладим. Икки томон келишиб шартномани бир йилга узайтирдик.

- 2019 йил “Бунёдкор” учун ниҳоятда муваффақиятли ўтди дея оламиз. Таркибда ёш футболчилар кўп бўлишига қарамасдан учинчи ўринни ўзиники қилди. Албатта, осонликча қўлга киритилмади. Айниқса, охирги турлар. Дейлик, “Пахтакор” билан ўйин мухлислар орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди...
- Биз ушбу учрашувга яхши тайёргарлик билан чиққан эдик. “Пахтакор” чемпионликни расмийлаштириб бўлганди. Боллар билан ўйиндан олдин: “Ҳеч ким ютмаган жамоани нега биз юта олмаймиз?” деб гаплашиб олдик.

- Барчани қизиқтирган савол. Ташқи кўринишингиздан, гавдангиздан сизни кўпчилик ёши катта футболчи деб ўйлайди. Мухлисларнинг аксарияти шундай мазмундаги танқидий фикрларни билдиришади...
- Менимча, телевизорда шунақа кўрсатса керак. Ўзимни семиз деб ўйламайман. Ёшимга келсак ҳеч қандай ўзгаришсиз 32 ёшдаман. Ўзимни қари футболчи деб ҳисобламайман.

- Қишки трансферлар пайтида жамоани кўплаб футболчилар тарк этишди. Айримлар, Корея қуйи лигасидаги клубларни танлашди. Демак, у ерни бизнинг чемпионатимиздан устун қўйишди. Аслида қандай? Мана сиз Малайзия чемпионатида даража жиҳатдан кейинги ўринда турадиган лигасида тўп тепгансиз...
- Кореянинг қуйи лигаси бизнинг Суперлигамиздан кучли демаган бўлардим. Масалан биз БААдаги йиғин давомида “Сувон” клуби билан ўйнадик. Бир калла устун деган фикрга қўшилмайман.



- Ўтган мавсумда Жасур Жалолиддинов кашфиёт футболчи сифатида тилга олинди. Бу йил ҳам ўринбосарлар жамоасидан асосий таркибга номзод футболчилар борми?
- Йиғинларда кўп ёш ўйинчилар қатнашди. Назаримда, Жасур бу йил яна иқтидорини кўпроқ намоён қилса керак.

- “Беневенто” клуби қизиқишлари доирасида турибди. Умуман унинг Италияга кетишига муносабатингиз...
- Қишда йиғинда ва бир ҳафта давомида машғулотларда қатнашиб келди. Ўзи билан ҳам гаплашдик. Ўйлашимча, у Италияга кетмаса керак. Бошқа клубга йўл олмаса, жорий мавсумда “Бунёдкор” билан ўзининг энг яхши ўйинларини ўтказади.

- Фаолиятингиз давомида кўплаб совринларга эга чиққансиз. “Насаф” билан ОФК кубогида зафар қучгансиз. Легионер сифатида ҳам Малайзия кубогида ғолиб бўлгансиз. Яна ушалмаган орзуингиз борми?
- Орзуим миллий терма жамоамиз билан мундиалда қатнашиш. Насиб қилса 2022 йил Қатардаги Жаҳон чемпионатида юртимиз байроғини баландга кутаришни истайман. Бунинг учун менда имконият бор.



- Биринчи турни сафарда “Сурхон”га қарши ўтказасизлар. Ўтган йили биринчи даврада қайд этилган натижадан хабарингиз бор...
- Бизга ҳам бу йил осон бўлмайди, икки баробар қийин бўлади. Аввалги мавсумда ёш боллар деб кўп жамоалар бизга қарши менсимасдан майдонга чиққан бўлиши мумкин. Энди бизга нисбатан муносабат ўзгаради.

- Жамоа сафига янги қўшилган икки нафар легионер ҳақида нима дея оласиз? Барибир машғулотларда бирга ишлайсиз, кўп алоқада бўласиз...
- Даврон Эргашев яхши футболчи, жисмонан бақувват. Бекорга Тожикистонда йилнинг энг яхши ҳимоячиси сифатида эътироф этилмади. Селим Нурмурадов эса ёш футболчи, ҳали ўзини кўрсатади.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика