Latest news

23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  4 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  1 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  7 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  6 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  6 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  3 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13

Интервью. Феликс Санчес: "Ўйлайманки, Копа Америкадаги иштирок Қатар термаси учун фойдали бўлади" News

Интервью. Феликс Санчес: "Ўйлайманки, Копа Америкадаги иштирок Қатар термаси учун фойдали бўлади"

Қатар терма жамоаси бош мураббийи Феликс Санчес ФИФА расмий сайтига интервью берди.

Қатар терма жамоасининг БААда бўлиб ўтган Осиё Кубоги-2019да чемпион бўлишида ушбу мутахассиснинг қўшган ҳиссаси ниҳоятда катта. Феликс Санчес мураббийлик соҳасини босқичма-босқич олиб борди. У аввал болалар билан ишлади ва секин-аста катталар футболини қўлга олди. 

Эндиликда Қатар терма жамоасининг асосий мақсади 2022 йил шу мамлакатда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатиш ҳисобланади. Унгача эса жамоа Копа Америка-2019да иштирок этади. Маълумки, ушбу мусобақада Осиёдан Қатар билан биргаликда Япония ҳам қатнашади. 

Маълумот учун, испаниялик мураббий Қатарда 2006 йилдан бери фаолият олиб боряпти. Дастлаб у "Эспайр" академиясида болаларни шуғуллантирди. Мураббий 2014 йил ўз номини Осиёга ёйди. Ўшанда унинг шогирдлари U-19 Осиё чемпионатида зафар қучиб, U-20 жаҳон чемпионатида қатнашди. Кейин эса миллий терма жамоа миқёсида катта ютуққа эришди. БААдаги ғолибликдан сўнг федерация раҳбарияти Феликс Санчес билан шартномани ЖЧ-2022 охиригача узайтирди. 

- Қатар терма жамоаси Осиё Кубогида мисли кутилмаган натижага эришди. Бу ЖЧ-2022 йўлида катта қадам бўлди. Нима деб ўйлайсиз, Копа Америкадаги иштирок ҳам жамоа учун фойда берадими? 

- Сиз ҳар доим ўз олдингизга мақсад қўйиб шу бўйича ҳаракат қилишингиз керак. Қатар катта мундиалга ҳозирлик кўрмоқда. Биз навбатдаги жаҳон чемпионатида шунчаки мезбон сифатида ўйнамаймиз, балки ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Копа Америкадаги иштирок эса биз учун ЖЧ-2022 йўлида ажойиб старт бўлади. Биз бунда Жанубий Американинг кучли жамоаларига қарши баҳс олиб борамиз. Гуруҳимизда Аргентина, Колумбия ва Парагвай каби номдор жамоалар бор. Ишонаманки, биз ҳар ўйинда катта тажриба тўплаймиз.


- Бу мусобақада Қатар терма жамоасининг имкониятларини қандай баҳолайсиз? 

- Таркибимизда ёшлар кўп. Улар кучли жамоаларга қарши майдонга тушиб тажриба тўплашади. Мен ўйиндан ўйинга жамоанинг ўсиб боришини хоҳлайман. Албатта, агар биз кейинги босқичга чиқсак, бу мени ниҳоятда хурсанд қилади. 


- Копа Америкага қадар Қатар терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Шунингдек, мусобақанинг гуруҳ босқичида Аргентина билан баҳс олиб борасиз. Ҳар икки жамоада ҳам юлдуз бор: Неймар ва Месси. 

- Шубҳасиз, бу икки футболчи жуда машҳур ва кўп нарсага қодир. Уларга қарши тўп тепиш футболчиларимиз учун катта дарс бўлади. Лекин руҳий томондан синиб қолмаслигимиз аниқ, чунки бизда ҳам кучли футболчилар бор. Мен ҳозирда Неймар ё Месси ҳақида ўйлаётганим йўқ, аксинча бу икки жамоага кучли рақиб сифатида қараяпман.


- Қатар футбол федерацияси Осиё Кубогидаги муваффақиятдан сўнг шартномангизни узайтирди. Буни мукофот сифатида қабул қилдингизми? 

- Шу ўринда Қатар футбол федерацияси президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Ал Танига алоҳида раҳмат айтишни хоҳлардим. У киши мени доим қўллаб келди ва ишонч билдирди. Ал Тани менга терма жамоада ишлаш имконини берди, йўқса мураббий сифатида Осиё Кубогини юта олмаган бўлардим. Албатта, янги шартномани мукофот сифатида қабул қилдим ва бу ўз навбатида янада кўпроқ ишлашимиз кераклигини англатади. 


- Қатарга боргач аввалига болалар билан ишладингиз. Кейин вақт ўтиб миллий терма жамоа бош мураббийи даражасига чиқдингиз. Ҳар бир мураббий босқичма-босқич ўсиб бориши керак деб ҳисоблайсизми? 

- Албатта. Худди футболчилар каби мураббий ҳам ўсиб боради. Футболчи бирданига юлдуз бўлиб қолмаганидек, мураббий ҳам ўзидан ўзи чиқиб қолмайди. Ҳеч бир мураббий ишни юқоридан бошламайди. Номдор мутахассисларга қаранг, уларнинг ҳар бири машҳурликка эришиш учун катта довонни босиб ўтишган. Мен турли ёшдаги футболчилар билан ишлаганман ва уларнинг нима ўйлаётганини жуда яхши биламан. 


- ЖЧ-2022га уч ярим йил вақт қолди. Сизда мусобақага тайёргарлик режаси борми? 

- Ўйлайманки, бу борада менга Қатар футбол федерацияси катта ёрдам беряпти. Осиё Кубогидан олдин Швейцария, Исландия, Эквадор билан ўйнаб яхшигина тажриба олгандик. Энди бўлса Бразилияга қарши ўйнаймиз, шунингдек Копа Америкада қатнашамиз. Шунинг ўзиёқ тайёргарлик яхши бўлишидан дарак беряпти. Бундан ташқари ЖЧ-2022 саралаш босқичида ҳам иштирок этамиз. 


- Осиё Кубоги-2019да ғолиб бўлишингизни қачон ҳис қилдингиз. Бунга қайсидир ўйиндаги ғалаба туртки бердими? 

- Биз мусобақада 7та ўйин ўтказдик. Гуруҳ босқичининг охирги турида Саудия Арабистонини мағлуб этишимиз катта туртки берди. Гуруҳ ғолиби сифатида кейинги босқичга йўл олдик ва ўзимизга бўлган ишонч ортди. Гуруҳдан чиққач Ироқ билан ўйнадик, стадион тўла ироқлик ишқибозлар эди, аммо ўзимизни йўқотиб қўймадик. Кейинчалик Жанубий Кореяни ҳам мағлуб этиб бу ишни уддалай олишимизга тўлиқ ишона бошладим. Мусобақа мезбонига қарши баҳсда тўртта гол урдик. Сўнгра охирги қадам қолганди ва Японияга қарши финални ҳам ўз фойдамизга ҳал қилдик. 


- Нима деб ўйлайсиз, қатарлик футболчилар Европа лигаларида ўйнаб кета оладими? 

- Ҳа. Футболчиларимиз Осиёда етарли даражада тажриба тўплаб Европага кетишга тайёр. Ўйлайманки, Копа Америка мусобақасидан кейин айрим ўйинчилар Европага йўл олишади. Агар шундай бўлса, бундан ҳаммамиз хурсанд бўламиз. 


- Қатар футболи ривожида "Эспайр" академиясининг ўрни қай даражада? 

- Жуда катта деган бўлардим. Айнан шу ерда ўқиб таҳсил олган футболчилар Осиё Кубоги ғолиби бўлишдан олдин 2014 йил U-19 Осиё чемпионатида зафар қучишди. Биз шунингдек U-23 Осиё чемпионатида тўртинчи ўринни эгалладик. Бу йилги Осиё Кубогида олтин медалларни қўлга киритдик. Буларнинг ҳеч бири тасодиф эмас. Академиядан Алмуаз Али, Саад Ал Шиб каби футболчилар етишиб чиқди. Демак, шунча меҳнат зое кетмабди. 

Х.Холиқов тайёрлади. 

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика