Latest news

12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  0 11:41Иммобиле Италияга қайтиши мумкин?  1 11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  6 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  4 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  13 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  10 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  5 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  26 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7

Интервью. Али Мабҳут: "Ҳужумчи сабрли бўлиши керак" News

Интервью. Али Мабҳут: "Ҳужумчи сабрли бўлиши керак"

Сабр-қаноат яхшиликка етаклайди. БАА термаси аъзоси Али Мабҳут ушбу ақидага амал қиладиганлар тоифасидан.

26 ёшли форвард нафақат ўз мамлакати, балки Осиёнинг энг кучли тўпурарларидан бирига айланиб улгурган. FIFA.com сайти ушбу футболчи ҳақида маълумотлар бериш асносида ундан интервью олди.

Мабҳут 1990 йили Абу-Дабида туғилган. Ушбу воқеадан тўрт ой ўтиб, БАА термаси илк марта (ҳозирча ягона) жаҳон чемпионатида иштирок этди. Али 19 ёшида амирликларнинг «Ал-Жазира» клубида дебютини ўтказди. Дарҳол ишга киришган вундеркинд ўзидан ёрқин таассурот қолдириб, тез орада ёшлар термаси (U-20) таркибида Мисрда ўтказилган мундиалга йўл олди.

Мазкур турнирдан сўнг Мабҳутнинг халқаро ареналардаги иштироки давом этди: 2012 йили Олимпиадада қатнашган бўлса, орадан бир йил ўтиб, бош жамоада ҳам ўзининг ёрқин ўйинларини намойиш эта бошлади.

«Миллий терма таркибидан жой олганимдан жуда фахрланаман, - дейди ҳужумчи FIFA.com сайтига берган интервьюсида. - Шунинг баробарида бу зиммамга улкан масъулият юклайди. Ишончни оқлаш, кучлилар қаторида ўйнашга муносиб эканимни исботлашга тўғри келади».

2012 йилдан бошлаб, Форз кўрфази кубогида қатнашган қаҳрамонимиз 2013 йили рақиблар дарвозасини икки марта ишғол қилган бўлса, 2014 йили ушбу турнирда 5та гол уриб, тўпурарликни қўлга киритди. Шунингдек, Осиё кубоги-2015да ҳам голеадорлик хусусиятларини намойиш этди.

«Ҳар бир футболчи ўз олдига мақсад қўйиб, уни амалга ошириш учун ҳар қандай синовга тайёр туриши лозим. Айнан шу нарса сўнгги йилларда ўсишга эришишимга туртки вазифасини ўтади».

Айтиш жоизки, Австралияда ўтказилган Осиё кубоги-2015 мусобақасида Мабҳут турнир тарихидаги энг тезкор гол муаллифига айланди: гуруҳ босқичидан ўрин олган баҳсда Баҳрайн дарвозасини ишғол қилиш учун 14 сония кифоя қилди ва Гиннесснинг рекордлар китобидан ўрин эгаллади.

«Ушбу натижадан жуда қувондим, у менга руҳий қувват бағишлади. Исмим ва мамлакатимиз номи Гиннесснинг рекордлар китобидан ўрин эгаллашини хаёлимга келтирмагандим. Келгусида бундан ҳам юқорироқ кўрсаткичларга эришишдан умидворман».



ЖЧ-2018 саралашининг учинчи раундида БАА термаси Япония, Австралия, Саудия Арабистони, Таиланд ва Ироқ жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин эгаллади. Рақиблар анча жиддий бўлишига қарамай, Мабҳут жамоадошлари омадли старт олишди: сафарда Осиё гранди - Япония термаси мағлубиятга учратилди.

«Кунчиқар юрт»даги ғалабадан ҳар қанча фахрлансак арзийди, - дейди Али. - Мундиалда иштирок этишни хоҳласангиз, ҳар қандай жамоани таслим этишга қодир бўлишингиз, ўзингизга ишонишингиз даркор. Кейинги турда Австралия термасига имкониятни бой бердик, аммо ёмон ўйнамадик. Ушбу мағлубият ҳеч нимани англатмайди, ҳали ҳаммаси олдинда. Япония жамоасидан уч очко олишимиз биздаги қатъиятни оширди».

Учинчи ўйинда БАА термаси таиландликларни мағлубиятга учратди - 3:1. Ушбу баҳсда Мабҳут ўз ҳисобига иккита гол ёзиб, йил бошидан буён ўзини таъқиб этиб келаётган нурсизликка якун ясади.

«Ҳужумчи бир вақтнинг ўзида ҳам қатъиятли, ҳам сабрли бўлиши лозим. У ўз мақсадини аниқлаб олиб, уни амалга оширишга ишониши даркор. Кейинги ўйинларда ҳам рақиблар дарвозасини ишғол қилишдан умидворман, ўзимга ишончим юқори».

Шунингдек, Мабҳут Саудия Арабистонида бўлиб ўтган навбатдаги ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Чунки мазкур баҳсдаги ижобий натижа БАА термасининг жаҳон ареналаридаги иштирок сари яна бир қадам ташлашини англатарди. Қаҳрамонимиз эса 2009 йилги ёшлар ўртасидаги мундиалда бундай тажрибага эга бўлиб улгурган.

«Жаҳон чемпионатида қатнашиш - ҳар бир футболчининг орзуси, - дейди у. - Айрим жамоадошларим қатори мен ҳам ЖЧ(U-20)да иштирок этганман - у ердаги муҳит ажойиб эди. Катталар ўртасидаги мундиал бундан ҳам ёрқинроқ таассурот қолдириши мумкинлигини фақат тасаввур қилишим мумкин, холос. Термамизнинг ҳар бир вакили БААни тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақаси сари етаклашга тайёр».

Ушбу мақсадга етиш учун Мабҳутдан захирасидаги сабр-қаноатнинг қолган қисмини ҳам қўллаш талаб этилади. Шу тариқа, амирликлар миллий жамоасига ишқибозлик қиладиганлар қалбига қувонч бахш этиши мумкин.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика