Latest news

07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  0 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  0 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  33 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  7 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  1 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  109 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19

Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ News

Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ

"France Football" "Олтин тўп" совринини Винисиус эмас, Родрига топширгани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Кимдир Винисиусдан совринни ўғирлашди деса, яна кимдир Родри ҳам неча йилдан бери стабил ўйин кўрсатмоқда — у бунга лойиқ, деяпти.

Нима бўлганда ҳам соврин ўз эгасини топди ва энди ҳеч ким ҳеч нимани ўзгартира олмайди. Маросимда ғолиб эълон қилингач, Родрининг реакциясида ҳам чуқур маъно бор.    

Қизиқ томони, ўз нуқтасида жаҳоннинг энг зўри бўлган Родри бу каби номинацияларда юқори баҳоланмасликка ўрганиб қолгани ҳам балки сабаб бўлгандир. Гап шундаки, "Манчестер Сити" таянч ярим ҳимоячиси АПЛда ўтган мавсумнинг энг яхши футболчилари ТОП-8га кирмаганидан ташқари, клублар ўртасидаги энг обрўли мусобақа УЕФА Чемпионлар Лигаси мавсум рамзий термасида ҳам испанияликка жой топилмаганди. ЕЧЛ рамзий термаси ярим ҳимоясига Витинья, Забицер ва Жуд Беллингем лойиқ кўрилганди. 


Минглаб нашрлар, миллионлаб мухлисларнинг тахминларига қарамай, соврин Родри бу курашда ғолиб чиқди. Узоқ йиллардан буён илк бор "Олтин тўп" ҳужумчи ёки ҳужумкор футболчига эмас, кўпроқ ҳимояланишда тер тўкадиган йигитга насиб қилди. Балки бунга унинг ўзи ҳам ишонмагандир, лекин "имкони йўқ нарсанинг ўзи йўқ" деган гап, яна бир бор исботини топмоқда. Шундай экан, ўз мақсадингиз йўлида тўхтаманг!

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика