Latest news

08:20Про лига. Бугун мавсумдаги сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  0 07:36EЧЛ турнир жадвали. «Ливерпул»да юз фоизли натижа. «Реал» 24-ўринда  15 03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  1 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  176 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  8 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0 00:50ОЧЛ-2. "Насаф" ўз уйида Қувайт клубига мағлуб бўлди, Комилов иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйди  4 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  1 23:30ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  13 22:59Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  18 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  79 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  319 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2

IMHO: ўзбек футболига U-14 каби чемпионатлар керак! News

IMHO: ўзбек футболига U-14 каби чемпионатлар керак!

4-14 октябрь кунлари Ўзбекистон U-14 чемпионати ўтказиб келинмоқда.

Мусобақа ҳақида

ЎзПФЛ томонидан ўтказилаётган мазкур турнир ўзининг қизиқарли ўйинлари билан ёдда қолмоқда. Хусусан, мусобақа финалига финалига Суперлига ва ПРО Лигага алоқаси йўқ Одил Аҳмедов академияси — «Одил Жуниор» жамоаси ва Хоразм номидан иштирок этаётган, аммо бу клубга алоқаси йўқ Хоразм олий маҳорат мактаби тарбияланувяиларидан иборат «Хоразм» жамоаси етиб келганини ҳам ажойиб.

Йиллар давомида ўзбек футболининг ҳозирги юлдузларини тарбиялаган «Насаф», «Бунёдкор», «Машъал» каби клубларнинг ёшлари эса негадир бу турнирда омадли иштирок этишмади. Ўзбекистон терма жамоасининг 9 октябрь куни Малайзияга қарши ўйинда қайдномада бор айрим футболчиларнинг қайси академиядан чиққанини эслаб ўтсак.

Рустам Ашурматов «Бунёдкор», Ҳусниддин Алиқулов «Насаф», Дилшод Саитов «Насаф», Отабек Шукуров «Машъал», Азиз Ғаниев «Насаф», Жалолиддин Машарипов «Пахтакор», Достон Ҳамдамов «Бунёдкор», Ҳусайн Норчаев «Насаф», Элдор Шомуродов «Машъал», Иброҳимҳалил Йўлдошев «Пахтакор», Ислом Қобилов «Бунёдкор», Достон Турсунов «Нефтчи», Хожиакбар Алижонов «Пахтакор», Ойбек Бозоров «Насаф», Игорь Сергеев «Пахтакор» ва ҳоказо.

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Футбол клублари ўз академияларига эътибор бериб, бунинг ортидан ўзбек футболига яхши футболчи етиштириб бергани эътиборга лойиқ, албатта. Ҳозирда ўтказилаётган мусобақалар ҳам, аслида, мақсад жиҳатидан тўғри кўзланган. Ёш футболчилар пойтахтга йиғилади, ўз жамоаси шарафини яхши ҳимоя қилишга ҳаракат қилади ва бунинг ортидан ҳозирги кундаги яхши савиядаги академиялар мураббийларининг эътиборига тушишлари мумкин.

Бундан ҳам 14 ёшгача бўлган бола, ҳам футбол академияси ва ўзбек футболи ютиш эҳтимоли бор.

Турнирдаги ташкилотчилик

Турнирнинг плюс томонлари саналганда ўйиндан кейин энг яхши футболчи учун бериладиган совға-ю, клублар жойлашган меҳмонхонани алоҳида келтириш мумкин. Ёш вилоятлик футболчи учун бу катта иштиёқ бериши турган гап.

Шунингдек, ЎзПФЛ эртага бўлиб ўтадиган финал олдидан медаллар ва кубокларни ҳам тайёрлаб қўйган.

Фото: ЎзПФЛ матбуот хизмати

ПФЛга таклиф

Турнирнинг илк куни «Сўғдиёна» жамоасининг айнан ўйини ўтадиган куни Тошкентга етиб келгани ҳақида эшитдик. Ушбу маълумотни мухлислар томонидан шу куни сайтимизда ёзилган фикрлардан ҳам билиш мумкин.

«Сўғдиёна U-14» бош мураббийи Улуғбек Алматов 1-турдан кейин берган интервьюсида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

«Йўлдан келганимиз учун бироз қийналдик. Болалар очиқ футбол кўрсатишди. Ўйиндан қониқдим, лекин натижадан эмас. Клуб барча шароитларни қилиб берди. Худо хоҳласа академиямиз қурилмоқда. Ҳаммаси олдинда. Тўғри болалар футболида натижа талаб қилинмайди. Лекин босқичма-босқич бунга келишимиз керак. Барибир болаларга мотивация зарур».

Шунингдек, «Сўғдиёна» ва «Турон» жамоалари 2 кун давомида меҳмонхона топишда қийналгани ҳақида ҳам гап-сўзларни эшитдик.

ЎзПФЛ матбуот хизмати 2-3 бор битта меҳмонхона ташкилот билан ҳамкорлик қилаётгани, футболчилар эса ушбу hotel`да хордиқ чиқаришаётгани ҳақида хабар бериб келди. Юқоридаги икки клуб тўғрисида маълумотлар қанчалик асосли, аниқ факт йўқ (шу ўрида адашган бўлсак маъзур тутасиз).

U-14 ва U-16 Ўзбекистон чемпионати низомга кўра, жамоаларнинг хизмат сафари (йўлкира, овқатланиши, яшаш жойи) ва мусобақалар ўтказиладиган давр мобайнида ўз футболчиларини суғурта қилиш билан боғлиқ ҳаражатлар клуб томонидан қопланади.

Ягона таклиф - ПФЛ регламентда жамоалар пойтахтга (мусобақа ўтказиладиган жойга) энг камида бир кун аввал келишни мажбурий қилиб кўрсатса яхши бўларди. Бунда жамоалар кўникиб олишади, узоқ йўл босмасдан стадионга келишади.

Бу каби мусобақалар керак ўзбек футболига. Ишонамизки, бу ҳаракатлар ўз самарасини беради. Эртага финал, Чиғатойда кўришгунча!

Author : Og'abek Samisov
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика