Latest news

13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  0 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  6 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  7 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  9 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  18 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  4 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  17 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  8 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  27 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2

Илёс Қурбонов: "Ҳужумчиларимизга маҳорат етишмади" News

Илёс Қурбонов: "Ҳужумчиларимизга маҳорат етишмади"

"Металлург" ҳамда "Турон" ўртасидаги Суперлиганинг 8-тур учрашувидан (1:1) кейин мезбон жамоа мураббийи Илёс Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Илёс Қурбонов: "Қийин ўйин бўлиши билгандик, чунки "Турон"га ҳам очко жуда керак эди. Бизда жуда кўп вазиятлар бўлди, улардан фойдалана олмадик. Ҳисобни биз очганимизда ғалабага эришишимиз мумкин эди".

- Ғофуров ва Палич дисквалификация, Обрадович ва Станоевич ватанига қайтиб кегани учун бугунги баҳсда иштирок эта олишмади. Уларнинг йўқлиги қанчлик билинди?

- Уларнинг ўрнини эгаллайдиган футболчилар етарли. Бу йигитлар йўқлиги билинмади. 

- Ёзги танаффусда "Металлург"ни тарк этадиганлар ва клубга келадиганлар исмини айта оласизми?

- Селекционер ва мураббийлар маслаҳатлашиб, таркибни кучайтиришимиз керак. Чунки иккинчи даврани кучли жамоаларга қарши бошлаймиз. Иккинчи давра учун икки уч нафар футболчи олмоқчимиз. Ҳимоямиз оқсаяпти, ҳар ўйин гол ўтказиб юборяпмиз.

- Ҳужумчиларга вазиятлардан унумли фойдаланиш учун нима етишмади?

- Футболда бир қоида бор: "Сен урмасанг, сенга уришади". Бектемир Абдуманнонов ва Шаҳзод Нематжоновда вазиятлар бўлди, улар ёш ва йигитларга маҳорат етишмади деб ўйлайман.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика