Latest news

00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  1 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  1 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  0 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  45 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   7 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  15 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи"да қария футболчилар жуда кўп эмас" News

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи"да қария футболчилар жуда кўп эмас"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бош мураббийи Илҳом Мўминжонов championat.asia сайтига қисқа интервью берди.





 
- Илҳом ака, жамоанинг мавсумолди тайёргарлик жараёнидан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Ассалому алайкум. Мавсумолди тайёргарликни бошлаганимизга мана 2 ой бўлди. Биринчи навбатда раҳбариятга, хусусан вилоятимиз ҳокими Хайрулло Бозоровга миннатдорчилик билдираман. Улар бизга барча зарурий шароитларни яратиб беришди, тавсия қилинган футболчиларни таркибга жалб этишга яқиндан кўмаклашишди. Буёғига энди раҳбарият олдимизга қўйган вазифани уддалашимиз керак, биринчи навбатда жамоани ПРО-Лигадан Суперлигага олиб чиқишимиз зарур. Биласизми, Суперлигага чиққанда ҳам "Нефтчи"ни аввалги даражасига мос холда олиб чиқишимиз керак. Жумладан Осиё чемпионатига чиқиш ҳамда чемпионлик учун курашиш биздаги асосий мақсадлар ҳисобланади.

- "Нефтчи" бу мавсумда ПРО-Лига, Ўзбекистон кубоги ҳамда мавжуд вазиятга кўра агар ташкил этилса, Ўзбекистон лига кубоги мусобақаларида иштирок этади. Олдинда камида 30 та ўйин бор. Айтингчи, сиз йиғган таркиб ротацияларга тайёрми? Масалан кимдир чарчаб қолиши, жароҳат олиши ёки дисквалификацияга учраши мумкин...

- Яхши савол бўлди. ПРО-Лиганинг ўзида 26 та ўйин ўтказамиз. Бу йилги ПРО-Лига мусобақалари осон бўлмайди. Сўнги йилларда мазкур чемпионат савияси жуда кўтарилди. Бундан ташқари Ўзбекистон кубоги, Лига кубоги мусобақалари бизни олдинда кутиб турибди. Биз ҳозирги вақтда 25 нафар футболчи билан шартнома имзоладик. Раҳбарият олдимизга вазифа қўйди, биз зарурий таркибни тўпладик. Насиб бўлса барча мусобақаларда ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Илҳом ака, сўнги вақтларда ижтимоий тармоқларда "Нефтчи" ўз таркибига "қария" футболчиларни кўпроқ жалб этди деган фикрлар янграмоқда. Жамоа бош мураббийи сифатида таркибга жалб этилган тажрибали ва ёш футболчилар ҳақида маълумот берсангиз.

- Ҳозир бизда "қария" футболчилар сони унчалик кўп эмас. Тўғри таркибга бир қатор тажрибали футболчиларни қўшиб олдик. Масалан Акмал Шораҳмедов, Дарко Станоевич, Шавкат Муллажонов, Шерзод Каримов сингари номдор ва тажрибали футболчилар жамоамиз сафига келиб қўшилишди. Олдинги чизиқларга, ярим ҳимоя ва ҳужумга ёш футболчиларни жалб этдик. Мана Сардор Абдунабиев, Улуғбек Ҳошимов, Руслан Рўзиевлар айни дамда 20 ёш атрофидаги футболчилар ҳисобланади. Шунингдек "Андижон" жамоасидан таркибимизга келиб қўшилган Абдуллоҳ Олимов ҳам ёши катта футболчилар сарасига кирмайди. Бундан ташқари Иззатбек Абдуллаев, Аъзам Алиев, Абдул Азиз Юсупов каби футболчилар ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қиладилар. Ўйлайманки, мавсум якунида олдимизга қўйилган вазифаларни уддалаб керакли натижаларга эришамиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика