Latest news

14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  2 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  3 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  6 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0

Илҳом Мўминжонов: "Ҳозирда жами 10 нафар футболчимиз жароҳат олган" News

Илҳом Мўминжонов: "Ҳозирда жами 10 нафар футболчимиз жароҳат олган"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Динамо" – "Нефтчи" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун жанговор ўйин бўлди. Дуранг адолатли натижа деб ҳисоблайман. Биринчи бўлимда голга қадар 2 та имконият юзага келди, кейинроқ қарши ҳужумда бир нечта имкониятлар бўлди, фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда хавфли вазиятларимиз сони камайди. 

Марказий ҳимоячимиз - Стойкович қаттиқ жароҳат олди, ҳозирда унинг қандай эканини билмаймиз. 

Энди кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришга киришамиз.

- Жамоа 4 та турдан сўнг яна очко қўлга киритди. Бу натижани клубдаги ижобий ўзгаришлар натижаси деб ҳисобласак бўладими?

- Ўзингиз гувоҳ бўлдингиз, мавсумни яхши бошлагандик. Шундан сўнг кетма-кет 4 ўйинда мағлуб бўлдик. 6-турга келиб очко олдик. Йигитларга ғалаба зарур эди, буни ўзлари ҳам ҳис қилиб туришибди. 

Бизда жароҳатланганлар кўп, барчасини ҳозир номма ном айта олмайман. 

4 кундан сўнг навбатдаги тур ўйинида майдонга тушамиз. "Нефтчи"га бундай ўринлар ярашмайди, кўпроқ очко жамғаришимиз зарур. Раҳбарият олдимизга юқори ўринларни олиш вазифасини қўйган. Насиб бўлса, навбатдаги тур учрашувларида очколар жамғаришда давом этамиз. Энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ.

- Биринчи таймда ҳақиқий "Нефтчи"ни кўргандик, иккинчи таймда эса жамоага бир оз барқарорлик етишмади. Бу чарчоқ билан боғлиқ холатми?

- Иккинчи бўлимда ўйинимиз бир оз чиқмади, биринчи бўлимга нисбатан олганда хавфли вазиятларимиз сони кам бўлди. Бироқ жанговор ўйин кўрдик деб ўйлайман. Жароҳатлар, карточкалар бизнинг натижаларга ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмаяпти. 

- Жамоада асабийлик кузатилмоқда, бу нима билан боғлиқ?

- Бу – футбол, ўхшамай қолган жойларда йигитлар асабийлашишяпти. Тўп узатишлардаги ноаниқликлар бунга сабаб бўлмоқда. 

- Йўқотишлар туфайли қайдномада бўш жойлар бор. Таваккал қилиб, ёшларни майдонга тушириб кўрилса бўлмайдими?

- Бу таркибга 4 нафар ёш футболчини жалб қилдик. Захирада қолиб кетишди, уларни натижадан келиб чиқиб ўйин охирида туширмоқчи эдик. Бироқ ўйин темпи бунга йўл бермади. 

"Локомотив" билан ўйинга ёш футболчиларни ҳам жалб этамиз, чунки бизда ҳозир жиддий йўқотишлар мавжуд. Бугунгиси билан жами 10 нафар футболчимизда жароҳат бор. 6-7 нафар ёш футболчи биз билан бирга машғулотларда иштирок этишмоқда. 

- Жамоанинг кетма-кет мағлубиятлари, бугунги учрашувдаги дуранг натижа сизнинг жамоадаги фаолиятингизга таъсир кўрсатмайдими?

- Энди дуранг ҳам таъсир қилади, албатта. Айниқса, мағлубият бунга жиддий таъсир қиларди. Буни йигитлар ҳам яхши билишарди. Мен уларга бу ҳақда айтмасам ҳам ўзлари ҳис қилиб туришганди. Раҳбарият олдимизга жиддий вазифаларни қўйган, уларнинг олдида ҳам уятли холатдамиз. Мухлисларимиздан, Фарғона аҳлидан узр сўраймиз. Насиб бўлса, кейинги ўйинларда ҳам очколар жамғарамиз.

- Бундан келиб чиқсак, кейинги ўйинларда ҳам раҳбариятнинг сизга бўлган ишончини ҳис қиляпсизми?

- Худди шундай.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика