Latest news

01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:01АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)  4 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  19 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  2 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  0 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  21

Илдар Маматказин: “Андижонлик мухлислар энг зўри, аммо фан-клуб футболчиларнинг тақдирини ҳал қилса, менимча, бу нотўғри” News

Илдар Маматказин: “Андижонлик мухлислар энг зўри, аммо фан-клуб футболчиларнинг тақдирини ҳал қилса, менимча, бу нотўғри”

Илдар Маматказин Исломбекнинг “Андижон”дан “Навбаҳор”га ўтиши билан боғлиқ вазият ҳақида гапириб берди.

— Ислом Маматказиннинг “Навбаҳор”га кетиши. Бу жараёнда нима бўлди?

— 2025 йилда Исломнинг шартномаси тугаётган эди. Клуб унга янги шартнома таклиф қилди, аммо у очиқ айтди: аввал хорижда ўзини синаб кўрмоқчи. Шу билан бирга, агар чет элга чиқиш амалга ошмаса, биринчи бўлиб “Андижон” билан музокарага қайтишини билдирди.

Аммо клуб томони жуда қатъий позиция билдирди: агар шартномани имзоламаса, майдонга тушмайди. Август ойида хорижий клуб варианти пайдо бўлди ва музокаралар бошланди. Ислом “Андижон” трансфердан фойда кўришини хоҳларди, бироқ жароҳат олиб, келишув бекор бўлди.

Шундан кейин клуб раҳбари Рустам Мамажонов уни чақириб, ультиматум қўйди: икки кун ичида шартнома имзолайсан ёки захира жамоага юбориласан. Шу суҳбатдан сўнг Ислом келишувни узайтиришдан бош тортди.

— Кейин нима бўлди?


— Икки ой давомида жароҳатини ўз ҳисобидан даволади. Клубдан ҳеч ким қўнғироқ қилиб, ҳолидан хабар олмади. Ўз шаҳрининг тарбияланувчисига шундай муносабат бўлди.

Мавсум охирига келиб у тикланди ва шартномасини охиригача ҳалол бажаришни истади. Аммо ОАВда “Навбаҳор”га ўтиши ҳақидаги хабарлар чиққач, босим бошланди. Фан-клуб раҳбари ўз телеграм каналида Исломни машғулотларга қўймаслик кераклиги ҳақида ёзди.

Бундан ташқари, ҳурматли ҳокимимизга нотўғри маълумот етказилиб, Ислом хоин сифатида кўрсатилди. Воқеанинг барча томонини билмасдан одамни айблаб бўлмайди. Фан-клуб жамоани қўллаб-қувватлаши керак, клуб бошқарувида бевосита иштирок этмаслиги лозим.

— Фан-клубнинг бундай таъсири қандай мумкин?

— Агар раҳбарият ва мураббийлар бунга қулоқ солаётган бўлса, демак, таъсир бор. Андижон мухлислари жуда фаол, мен уларни ҳурмат қиламан. Улар бутун Ўзбекистонни уйғотган.

Лекин айрим одамлар клуб ишларига аралаша бошлаяпти: базага келишади, йиғилиш ўтказишади, қайси футболчи қолади, қайси бири кетади — шуни ҳал қилишга уринади. Яна бир андижонлик тарбияланувчи Сардорбек Азимовга ҳам босим бўлаётгани айтилмоқда. Буларнинг барчаси нотўғри.

— Ҳозир Исломнинг аҳволи қандай?


— Албатта, унга жуда оғир бўлди. Лекин кўплаб мухлислар ижтимоий тармоқларда уни қўллаб-қувватлаб, омад тилашди — бу унга куч берди.

У ҳоким билан шахсан учрашиб, вазиятни тушунтирмоқчи эди, аммо афсуски, бунга имкон берилмади.

Rating: +10   

Comments

+5   
11 feb 16:20:38
Kardinal
Тугриси бу гаплардан шахсан хабарим булмаганда ёлгон ёкида тухмат дердим. Лекин афсус барчаси хакикат.
+4   
11 feb 16:08:53
Бахтиёр Ашуров
Агар ҳабардаги гаплар тўғри бўлса. Футболчи жамоадан кетиб тўғри иш қилган!
+2   
11 feb 16:26:56
Усманов Хусанбой
Фан клуб клубни ишига арашмаслиги керак манимча
+2   
11 feb 15:42:07
Каримов
Майли омадини Берлин Андижонли йигит.Аммо факат айб бир томонда булмайди.
+1   
11 feb 18:29:12
Utkir Ruz
Ильдар андижон мухлислари сени каттик хурмат килариди нотугри фикр билдирипсан фан клуб футболчини такдирига аралашмаган лекин тухмат килишингни кутмаган эдик
+1   
11 feb 15:39:51
David Terezege
Жарохат олсен шунакада кераксизга айланасан укам хафа бума хаммаси яхши булади толька перёд
+1   
11 feb 15:37:01
Ochilov Farobiddin
Бизда узи шунака, кимгадир нимагадир сон тегса ахмокгарчилик, йибанизм, бачканалик бошланади
   
12 feb 19:36:18
BarsAndijon
Reply to comment by fayzullo turg'unov
Узини йеб тупириб кетиш дейилмеди рас кулибка катта ёрдами тегди ислом хато кубикни хам шу бола эвазига Кулга кирити деб уйдеман омадини берсин ислом ука
Исломга омад терма жамоа даражасига чиксин.
   
12 feb 17:32:46
Bexzodbek Xoldarov
xa Islom kop ter tokkan jamoaga
   
12 feb 13:28:54
fayzullo turg'unov
Reply to comment by BarsAndijon
Тугулиб усган шахри униб усган командаси туз еб тупурганга ухшамаслиги керак каерга кетса уша ерни хам хурматини жойига куйиши керак.катта кетиш деганингиз савиясизлик
Узини йеб тупириб кетиш дейилмеди рас кулибка катта ёрдами тегди ислом хато кубикни хам шу бола эвазига Кулга кирити деб уйдеман омадини берсин ислом ука
   
11 feb 20:25:05
ЮВЕНТУС-10
Биз биламиз Андижон халки ва оддий мухлисларига хурматимиз баланд аммо фан клубини курдик канакалигини Кубок финалида
   
11 feb 19:35:06
BarsAndijon
Reply to comment by Ravshan Xomidov
Ko'klarga kotarganilaga sabab mehnat qilgani orqasidan. Huddi chontagiladan pul berib oberganday katta ketmang. Bu sport futbol. Futbolchi komandaga moslasholmadimi ketadi muhitni almashtirishga. Balki Navbahorda yaxshi o'yini ochilib ketar.
Тугулиб усган шахри униб усган командаси туз еб тупурганга ухшамаслиги керак каерга кетса уша ерни хам хурматини жойига куйиши керак.катта кетиш деганингиз савиясизлик
   
11 feb 18:49:42
Saidjahon
Reply to comment by Романтик
Ultras chumchula yamon
O'zizdan ketmen.
   
11 feb 17:10:20
Ravshan Xomidov
Reply to comment by BarsAndijon
Илдар уз фикрингни баён килишдан аввал бир уйлаб курмабсанда фан-клуб сени кукларга кутариб бонуслар мукофотлар ва хаттоки шахар марказидан уй совга килинишига сабаб булганида хаттоки рахмат деганмисан! Исломга келсак 2025й мавсум умуман куринмади факат хато охир окибат жарохат хам кушилди тугри бу такдирдан лекин 2024йилги Исломдан асар хам булмади .Илдар ва Бубаньядан кейин факат Исломга ишонган эдик! Бу нолишлар инсофдан эмас!
Ko'klarga kotarganilaga sabab mehnat qilgani orqasidan. Huddi chontagiladan pul berib oberganday katta ketmang. Bu sport futbol. Futbolchi komandaga moslasholmadimi ketadi muhitni almashtirishga. Balki Navbahorda yaxshi o'yini ochilib ketar.
   
11 feb 16:51:25
Абдулазиз Кодиров
ИСЛОМ ЯХШИ ЙИГИТ .
Лекин иккала томонни эшитмасдан хулоса килиш натогри.
Балки бир кун клуб ходими ва фан клуб етакчиси ва Ислом уртасида очик сухбат булар,(агар фан клуб аралашган болса)шунда хакикат юзага чикади унгача .........
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика