Latest news

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  1 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 2:0 (матнли трансляция)  11 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  15 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  9 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  5 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  14 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  17 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Игорь Штимац: "Ўзбекистон қандай кучга эга эканлигини жуда яхши биламан, аммо биз ўз ўйинимизга эътибор беришимиз керак" News

Игорь Штимац: "Ўзбекистон қандай кучга эга эканлигини жуда яхши биламан, аммо биз ўз ўйинимизга эътибор беришимиз керак"

Осиё кубоги "B" гуруҳининг биринчи туридан ўрин олган Австралия - Ҳиндистон (2:0) учрашувидан сўнг, Ҳиндистон терма жамоаси бош мураббийи Игорь Штимац матбуот анжуманида қатнашди.

- Ҳиндистон терма жамоасининг бугунги кўрсатган ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- Қийин ўйин бўлди. Австралия жисмонан жуда кучли жамоа. Улар бугун буни исботлашди. Рақиб бугун ўнг қанотдан рақиб кўп ҳужум қилди. Бироқ, мен кўрсатган ўйинимизга ижобий баҳо бердим. Биринчи бўлимда кам бўлса ҳам имкониятимиз бўлди. Рақибга гол уриш имкониятини бермадик. Балки, гол киритганимизда ҳаммаси бошқача бўларди. Иккинчи бўлимда эса умуман ўйинимиз ўхшамади. Майдоннинг иккинчи тарафига ўта олмадик. Австралиялик футболчиларнинг тажрибаси шу вазиятда жуда кўп ёрдам берди. Улар вазиятни олдиндан жуда яхши ўқишди. Қийин ўйин, аммо якунда мен қониқиш ҳосил қилдим. Бой берилган ўйинларда бундай дейиш бироз ғалати, аммо ростдан ҳам шундай.

- Бу учрашувдаги айнан қайси жиҳат сизда ижобий фикрга сабаб бўлди?

- Бизни нима кутаётганини билиб турардик. Австралияликларнинг гавдаси жуда катта, биз шу ҳолатда шунча иккинчи қаватдаги ҳужумларни қайтарганимиз катта натижа, айнан шундан мамнунман. Биз ўз даражамизни биламиз. Лекин бугун йигитлар яхши ҳаракат қилишди.

- Биринчи таймда Ҳиндистон яхши ўйин кўрсатаётганди. Иккинчи бўлимда янада чуқурроқ ҳимояланишни бошладингиз. Янада кўпроқ ҳимояланиш режада бормиди?

- Ундай демаган бўлардим. Кичкина вазиятлар ҳаммасини ҳал қилди. Қисқа муддат ичида турнирга тайёрландик. Тўртта асосий ўйинчимиз таркибда йўқ. Бу нарса ўз сўзини айтмай қолмайди.

- Кейинги ўйин гуруҳдаги яна бир кучли рақиб Ўзбекистонга қарши. Бу учрашув Ҳиндистон учун янада муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистонга қарши ўйин учун қўшимча режангиз борми?

- Бизда бу ҳақида ўйлаш учун яна уч кун бор. Ўзбекистоннинг охирги бешта ўйинини кўриб чиққанман. Улар қандай кучли жамоа эканини яхши биламан. Бироқ, биз Ўзбекистон эмас, ўз ўйинимизга эътибор қаратишимиз керак. Кейинги ўйинда пасларни яхшилаш керак. Бугун айнан шу жиҳат бизда оқсади. Айнан ҳозир эса оёқларимизга дам беришимиз лозим. Шундан сўнг, Ўзбекистонга қарши қандай ҳаракат қилишимизни аниқлаб оламиз.

- Бугун Ҳиндистон термаси кўрсатган ўйин тактик жиҳатдан сени қанчалик қониқтирди?

- Мен йигитларим билан фахрланаман. Улар мен айтган барча нарсани бажаришди. Шунчаки, рақибимиз Австралия эканлигини ҳам унутмаслик лозим. Улар ҳозирда жуда ёш.

- Бу Ҳиндистон билан охирги турнирингизми?

- Осиё кубогидан сўнг бизни Жаҳон чемпионати саралаш ўйини кутиб турибди. Саралаш босқичи биз учун жуда муҳим. Агар раҳбарият мени ҳайдаб юбормаса, ўзим ҳеч қаерга кетмайман.

- Австралия терма жамоаси кучли экани олдиндан маълум эди. Кейинги ўйин Ўзбекистонга қарши. Бу ўйиндан нималар кутяпсиз?

- Ҳа, биз бугун мағлуб бўлдик, аммо бизда йиғлаб ўтиришга вақт йўқ. Кейинги ўйинга ҳар доимгидек тайёргарлик кўрамиз. Эртага йигитлар ўз хатоларини таҳлил қилиб чиқишади. Шундан кейингина, Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида ўйлашни бошлаймиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика